Тошкентда эртадан бепул дори-дармон қутичалари тарқатилади
Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб сессиясида ССВ ҳузуридаги Мувофиқлаштириш кенгаши раиси Ҳабибулло Оқилов маълум қилди. У ЎзА мухбирининг “Гидроксихлорохин” дори препарати ҳақидаги саволига жавоб берар экан, жумладан шундай деди:
– Сиз айтаётган “Гидроксихлорохин” дори препаратини стационар шароитда даволанаётган беморларда фойдаланяпмиз – деди Ҳ.Оқилов. - Аммо уй шароитида даволанаётган симптомсиз беморлар протоколидан олиб ташланди. Тўғри, уй шароитида даволанаётган беморларга бепул етказиб берилаётган дори-дармонлар қутичасида “Гидроксихлорохин” дори препарати бор эди. Эндиликда унинг ўрнига “Авиган” қўшилди ва 5 минг дона дори-дармон қутичаси тайёрланди. Улар эртадан бошлаб Тошкент шаҳри аҳолиси учун тарқатила бошлайди.
➡️ @uzauz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Россия Федерациясидан 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида талабалар санитария қоидаларига кўра текширувдан ўтди. Уларнинг юклари ҳам тегишли тартибда дезинфекция қилинди.
Томск шаҳри Сибир федерал округида таҳсил олаётган бу талабалар соғлиғини сақлаш мақсадида ўрнатилган тартибда карантинга олинади. Сўнгра оиласи бағрига қайтади.
Улар Томск шаҳрида қандай яшади? Ватанга қайтиш жараёни қандай кечди? Тез орада ёшларимизнинг шу ва бошқа ҳодисалар тафсилотларини ЎзАда ўқишингиз мумкин.
Тезкор хабарлар канали:

Энг ёш абитуриент 13 ёш, энг ёши катта талабгор эса 95 ёшда
Бу йил Ўзбекистон бўйича 91та олий таълим муассасаcида ўқиш учун 1 миллион 484 минг 85 абитуриент ҳужжат топширган (2019 йилда 1 миллион 66 минг 926). Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 417 минг 159 нафарга ёки 39,1 фоизга кўп.
Шундан, 2019/2020 ўқув йили битирувчилари 536 минг 144 нафарни ташкил этди.
Танлов кўрсаткичи ўртача бир ўринга 10,57 абитуриент иштирокига тўғри келади.
Энг ёш абитуриент 13 ёш, энг ёши катта талабгор эса 95 ёшда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўзгарди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.
М.Маматхонов шу кунга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.

Шавкат Мирзиёев академик Саттор Турсунмуҳамедов вафоти муносабати билан таъзия билдирди.
Ижтимоий фалсафа ва социология соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Саттор Турсунмуҳамедов шу йил 21 июль куни 91 ёшида вафот этди.
C.Турсунмуҳамедов илм-фан соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланган эди.
«Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Саттор Турсунмуҳамедовнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», - дейилади таъзияномада.

Коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони маълум қилинди
Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси Жўшқин Қосимовнинг маълум қилишича, 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони 1 минг 706 нафарни ташкил қилмоқда. Ҳудудлар кесимида қуйидагича:
Қорақалпоғистон - 58;
Aндижон - 136;
Жиззах - 22;
Навоий - 40;
Наманган - 21;
Самарқанд - 96;
Сирдарё - 156;
Сурхондарё - 101;
Қашқадарё - 21;
Тошкент вилояти - 637;
Тошкент шаҳри - 413.
Уларга бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.

VMQ-449 Koronavirus pandemiyasi 22.07.2020.pdf
2.7 MB
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори (№449, 22.07.2020й)га кўра:
👉 импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштируви амалга ошириладиган (импорт қилинганда) ва реализация қилинадиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати;
👉 импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда) асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилиш татбиқ этиладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди.
Шунингдек, рўйхатдаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни Ўзбекистонга олиб келиш юзасидан авиарейсларни ташкил этиш таклифини билдирган ташаббускорларга амалий ёрдам кўрсатилади.

Нуробод тумани ҳокими коронавирусга чалиниб, соғайгани маълум қилинди
Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заиров коронавирусга чалиниб, ҳозирда соғайгани ҳақида маълум қилди:
- Мен коронавирус инфекциясидан соғайдим. Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис этяпман. Аммо ҳали ҳам қаерда касалликни юқтириб олганимни тасаввур қила олмаяпман. Шуни билдимки, ҳеч ким коронавирусга эътиборсизлик билан қарамаслиги керак. Саломатлик ва хавфсизлик мутлақ устивор вазифадир. Шунинг учун барчамиз карантин қоидалари қатъий риоя қилиб, ўзимиз, яқинларимиз соғлиғини асрайлик. Биргаликда бу синовли дамларни енгиб ўтамиз, - деди туман ҳокими.

Давлат мудофаа саноати қўмитаси «TARLON» (4х4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг (ЕЗА) тажриба намунасини ишлаб чиқаришни бошлади.
Ўқлар ва портлашлардан ҳимоя этувчи ЕЗА шахсий таркибни ташиш, уларни жанг майдонида ўқ-дори ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш, хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажариш, мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериш, қўшинларни ва автотранспорт колонналарини ҳимоя қилиш, жанговар патруллик ва бошқа жанговар вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.

Илк марта жонли эфирда
Айни пайтда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн биринчи сессияси ўтказилмоқда. Сессия илк бор ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда.
https://youtu.be/a1ZhL-NEyA4
Сессия кун тартибидан вилоятдаги судлар фаолиятининг 2020 йил яримйиллик якунлари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолати бўйича 2020 йил яримйиллик якунлари тўғрисидаги ахборотлари тингланади.
Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши котибиятини ташкил этиш масаласи ҳам жой олган.
Сессия кун тартибидаги яна бир масала вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланишга қаратилган.

YouTube
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 11-СЕССИЯСИ
Болгариялик ёзувчи Ўзбекистонга бағишлаб китоб ёзди
Болгариялик таниқли ёзувчи Мария Филиппова Хаджининг Ўзбекистонга бағишланган “Тўртинчи устун” номли китоби нашрдан чиқди. Китоб болгар тилида Пловдив шаҳридаги “ИМЕОН” нашриётида чоп этилган.
Мария Филипова ушбу асарини 2018 йили Ўзбекистонга сафаридан кейин ёза бошлаган. Ўша йили у юртимизда ташкиллаштирган “Ўзбекистонда чет эллик ёзувчи ва рассом резиденцияда” мустақил дастурининг илк иштирокчиси бўлган эди. Айни пайтда болгар ёзувчиси ўзбекистонлик дўстлари билан ушбу асарини рус тилига таржима қилмоқда.
“Асар бош қаҳрамони бутун ҳаёти давомида ота-боболари юрти бўлмиш Ўзбекистонга талпиниб яшайди, турмушидаги ҳар бир ишора уни Марказий Осиёга йўналтираверади. Асардаги кўп воқеа-ҳодисалар уйдирма эмас, айни ҳақиқатдир”, дейди адиба.

⚡️Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун янги имтиёзлар белгиланди
Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди.
Фармонга кўра, 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар:
👉 умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади;
👉 жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади;
👉 мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;
👉 ижарага берувчиларга 2020 йил учун ижара тўлови миқдорини пасайтириш мақсадида, шу жумладан тақдим этилаётган солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда ижара тўловини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади;
👉 Шунингдек, 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.

Умумий овқатланиш корхоналари учун имтиёзлар берилди
Президент Фармонига биноан:
👉 умумий овқатланиш корхоналари учун кичик тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаган ҳолда, уларни кичик корхоналар тоифасига киритиш мақсадида 2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилади;
👉 2021 йил 1 июлга қадар умумий овқатланиш корхоналари карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган жойлаштириш, қуриш ва фойдаланиш бўйича вақтинчалик талабларга риоя қилган ҳолда ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларини хабардор қилиш орқали истеъмолчиларга овқатланиш хизматларини кўрсатиш учун ўзларига туташ бўш ер участкаларида енгил конструкцияларни бепул жойлаштириш ва қуриш ҳуқуқига эга бўлади;
👉 2021 йил 1 июлга қадар карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб тадбиркорлик субъектларига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан шартнома тузмасдан давлат солиқ хизмати органларини савдо муддати, маҳсулоти ва транспорт тўхташи тақиқланмаган жойларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиш орқали автодўкон, автомагазин, автотиркама, автоцистерна ва фудтраклар орқали савдо қилиш ҳуқуқи тақдим этилади.
Давлат солиқ қўмитаси ўзининг расмий сайти ва мобиль иловалар орқали кўчма савдони бошлаш тўғрисида электрон хабарномаларни бепул қабул қилишни таъминлайди.
👉 икки кун муддатда умумий овқатланиш корхоналарида истеъмолчиларга овқатланиш ёки хордиқ чиқариш хизматларини кўрсатиш учун енгил конструкцияларни жойлаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланади;
👉 2021 йил 1 январга қадар халқаро тажрибадан келиб чиқиб, умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафелари ишлаши, шунингдек, кўчма савдони амалга ошириш тартиби тасдиқланади.

Айрим солиқ имтиёзлари 31 декабргача узайтирилди
Президент Фармонига кўра:
👉 2020 йилда Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда, солиқ тўловчиларга солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини беш кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирганлик учун жарима солинмайди;
👉 Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ–5996-сон Фармонида белгиланган қуйидаги солиқ имтиёзлари ва преференциялари 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди:
➖ а) мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиш бўйича берилган имтиёзлар:
- кичик тадбиркорлик субъектлари;
- бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун;
➖ б) ижтимоий солиқ ставкасини 12 фоиздан 1 фоизга пасайтириш бўйича микрофирма ва кичик корхоналар учун берилган имтиёзлар (акцизости маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно);
➖ в) божхона органларига мурожаат қилган кунгача бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан, товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини кечиктириш тақдим этиш;
➖ г) микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундиришни тўхтатиш.
Умумий овқатланиш корхоналари ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкасини ишчиларнинг сонидан қатъи назар қўллайди.

Мангуберди ҳақидаги илмий ишларга грант ажратилади
Ўзбекистонда 2021 йил ноябрь ойида “Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифаларини ўрганиш” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши (№336-Ф, 23.07.2020й) имзоланди.
Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифалари билан боғлиқ илмий-тадқиқот ишларига грантлар ажратилади.
Шунингдек, “Жалолиддин Мангуберди изидан” экспедицияси ва ишчи гуруҳи фаолиятини қўллаб-қувватлаш, чет элдаги илмий-маърифий марказлар билан алоқалар ўрнатиш мақсадида хорижий давлатларга сафарлар уюштиришда амалий ёрдам кўрсатилади.

Пандемияни жиловлашда жасорат кўрсатган фидойилар тақдирланади
Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбир аввалида бугун мамлакатимиз пандемияга қарши қандай кураш олиб бораётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.
- Шу ўринда ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, касалликка қарши мардона курашаётган фидойи шифокорларимизга ҳар қанча раҳматлар айтсак, арзийди. Бугун коронавирус пандемияси шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ҳаётини асраш, юртимизда инфекцияни жиловлашда улкан жасорат ва фидойилик намуналарини кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт, ички ишлар, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларини ва бошқа ташкилотчиларини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзоладим, - деди давлатимиз раҳбари.