UzA | Tezkor xabarlar
29.1K subscribers
10.8K photos
1.21K videos
35 files
1.71K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TEZKOR

Катта миқдордаги валюта — 1,64 млн. АҚШ долларини Қирғизистонга олиб чиқилишига чек қўйди.

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги «Дамас» автомашина текширилганда, унда 968 минг 900 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, ушбу тумандаги ёғоч бозори ҳудудида уни кутиб турган, 1964 й.т., муқаддам судланган жиноий шериги ҳам ушланиб, унинг «Дамас» автомашинасида бўлган 672 минг 206 АҚШ доллари ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда вақтинча рўйхатдан ўтиб, яшаётган ушбу жиноий гуруҳ етакчиси, қирғизистонлик шахс Тошкент шаҳрида ҳамда гуруҳ аъзолари бўлмиш 5 нафар Қирғизистон фуқаролари Андижон шаҳрида қўлга олинди.
Тадбир натижасида жами 1 млн. 641 минг 106 АҚШ долларининг мамлакатимиздан чиқиб кетилишига чек қўйилди.

Ушбу хабарнинг тўлиқ тафсилоти www.uza.uz сайтида эълон қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон янгиликлари ЎзАдан бошланади!

Биз ахборот маконида яшаяпмиз. Барчага соф, тўғри ва расмий ахборот керак.
ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — Давлатнинг ягона расмий бош ахборот манбаидир.
Ахборот майдонига янгича қараш ва янгича услуб билан янги авлод кириб келмоқда.
Тезкор, ишончли, аниқ хабарлар. Сифатли ва расмий ахборот тарқатиш-бу бизнинг ишимиз!
Долзарб ва расмий янгиликларни ЎзАда кузатиб боринг!
Ўқиб кўринг, танишинг, у нимадан иборат.
Ўзбекистон янгиликлари ЎзАдан бошланади!
ЎзА — Давлатнинг расмий бош ахборот агентлигидир!

🔻O'zbekistonning yagona rasmiy axborot agentligi

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Қамчиқда 6–7 февраль кунлари кучли қор ёғиши мумкин

Шунингдек, кўринувчанлик 50 метргача чекланиши кутилмоқда

Таъкидланишича, шу кунлари Тошкент–Ўш А-373 йўналишидаги автомобиль йўлининг тоғли Қамчиқ довонидан кесиб ўтган қисмида ноқулай об-ҳаво шароити бўлиши, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши, кўринувчанлик 50 метргача чекланиши мумкин.

Ушбу хабарнинг тўлиқ тафсилоти www.uza.uz сайтида эълон қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Миллий кенгаш ташкил этилади

Кенгаш раиси Шавкат Мирзиёев, Кенгаш раиси ўринбосари эса Абдулла Арипов.

"Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги Ф-22 сонли фармойиши қабул қилинди.

Ушбу фармойишга биноан, халқ таълими тизимини янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш, таълим ва тарбия сифатига бевосита ва билвосита таъсир қилиши мумкин бўлган масалаларни ҳал қилиш мақсадида Миллий кенгаш ташкил этилади. Кенгаш раиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов эса Кенгаш раиси ўринбосари этиб белгиланди.

Ушбу фармойишнинг тўлиқ тафсилоти www.uza.uz сайтида эълон қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#FAKT

Ички ишлар тизимларида коррупциявий жиноятлар икки бараварга кўпайди

2020 йилда ички ишлар органларининг 46 нафар ходими коррупциявий жиноятлар содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортилган. 2021 йилда эса бу кўрсаткич деярли икки бараварга ортиб, 89 нафар ходим томонидан 119 та коррупциявий жиноят содир этилган.
Шундан 47 таси Жиноят кодексининг 206-моддаси, 18 таси 209 ва 211-моддалари, 14 таси 168-моддаси, 13 таси 210-моддаси ва қолган 9 таси бошқа коррупциявий жиноятларни ташкил қилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2021 йилда тушган жами беш мингга яқин мурожаатнинг 7 фоизи ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозилик акс этган.

Ушбу хабарнинг тўлиқ тафсилоти www.uza.uz сайтида эълон қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб, Боёвут тумани ҳокими тарихий қарор қабул қилди

Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова маҳаллий кенгаш раислигини тарк этган биринчи ҳоким бўлиб тарихга кирди.
Маҳаллий кенгашларга ҳокимлар раислик қилиши амалиёти бир неча йиллардан бери танқидлар нишонида бўлиб келмоқда.
Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Боёвут тумани кенгашининг бугун бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова энди кенгашга раҳбарлик қилмаслигини билдириб, Боёвут туманида маҳаллий кенгаш раиси депутатлар орасидан сайланишини маълум қилди.

Ушбу хабарнинг тўлиқ тафсилоти www.uza.uz сайтида эълон қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тошкент ва Самарқанд қамоқхоналаридаги бир гуруҳ маҳкумлар мурожаат билан чиқишди

Тошкент вилоятидаги 43, 50 ҳамда Самарқанд вилоятидаги 38-сонли манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ маҳкумлар инсонпарварлик далолатномалари қўлланилмаётгани бўйича Омбудсманга мурожаат қилган.

Омбудсман эса Ички ишлар вазирлиги ва Олий судга ушбу ҳолатни бартараф этиш юзасидан сўров хати киритди.

Натижада Жиноят ишлари бўйича тегишли судларнинг ажрими билан 48 нафар маҳкумга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилди.

3 нафар маҳкумга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли равишда озод этишга ва 2 нафар маҳкумга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.

Қолган 8 нафар маҳкумнинг интизомий жазоси мавжуд бўлгани сабабли инсонпарварлик далолатномаси қўлланилиши рад этилган.

Ушбу хабарнинг тўлиқ тафсилоти www.uza.uz сайтида эълон қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
ДХХ Қашқадарёда иккита жиноятчиликнинг олдини олди: улардан бири — ҳоким ўринбосари, иккинчиси — бош шифокор

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, чорвачилик учун 1000 гектар ер ажратиб бериш эвазига 80 минг АҚШ доллари талаб қилади. У сўралган пулдан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти туманларидан биридаги кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокори мазкур туман тиббиёт бирлашмасига қарашли автомашиналар турар жойидан давлат шерикчилиги асосида пуллик автотураргоҳ ташкил этиш учун ушбу бирлашмадаги таниши орқали 20 сотих ер ажратилишида ёрдам бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 500 АҚШ доллари ва 10 млн. сўм пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу хабарнинг тўлиқ тафсилоти www.uza.uz сайтида эълон қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи чоғида пойтахт Тошкентда трамвай линияси қайта йўлга қўйилиши ҳақида сўзлади:

Трамвайни Тошкентга ҳам қайтармоқчимиз. Фуқаролардан бу борада кўплаб хатлар ва мурожаатлар келяпти, – деди давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти сафари якунлари бўйича фаоллар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.

Танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда Президент Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси бошлиғи О.Тўхтаевни ишдан олиш бўйича топшириқ берди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўта танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда давлатимиз раҳбари вилоятдаги секторлар ва тегишли мутасаддилар жуда суст ишлаётганини кўрсатиб ўтди.

Фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун:

- Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов;
- Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров;
- Марказий банкнинг вилоят бошқармаси раҳбари О.Тўхтаев,
- Оқдарё тумани прокурори Д.Кубаев;
- Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари Ж.Қодиров, Ф.Гафаров ва Д.Ибрагимов;
- Ургут ва Пайариқ туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари А.Алмазов ва М.Эргашев;
- вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ғ.Маматқулов ишдан олинди.

Уларнинг баъзиларига нисбатан тўпланган, шу жумладан коррупция ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида жиноий иш очиш масаласи ўрганиб чиқилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги кенг кўламда нишонланади

Президент қарори билан, шоир ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш учун Ташкилий қўмита тузилиб, Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида дастур ишлаб чиқилади.

Дастурда:

Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини мамлакатимизда адабиёт ва санъат байрами сифатида кенг нишонлаш;

Усмон Носирнинг ҳаёти ва фаолиятини, хусусан, унинг қатағон даврида кечган йилларини ўрганиш, ҳозирга қадар номаълум бўлиб келаётган қўлёзма асарларининг тақдири ҳақида маълумотлар тўплаш мақсадида тарихчи олимлар ва ижодкорлардан иборат ишчи гyруҳи тузиш ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек, Россия Федерациясидаги тегишли архив материаллари билан танишиши учун шароит яратиш;

Наманган шаҳрида Усмон Носир ҳайкалини ўрнатиш;

Тошкент ва Наманган шаҳарларидаги кўчаларга Усмон Носир номини бериш;

Усмон Носирнинг “Танланган асарлар” тўплами ҳамда “Усмон Носир замондошлари хотирасида” китобини нашр этиш;

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбекистон Фанлар академияси билан ҳамкорликда “Замонавий ўзбек адабиёти ривожида Усмон Носир ижодий меросининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш;

Усмон Носирнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш, спектакллар саҳналаштириш, мусиқа асарлари ва қўшиқлар, интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал асарлар яратиш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида туркум материаллар эълон қилиш;

умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари ўқувчилари ўртасида Усмон Носир ҳаёти ва ижодига бағишланган “Унутмас мени боғим” мавзуида иншолар танловини ўтказиш;

мамлакатимиздаги таълим ташкилотлари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокида Усмон Носир ижодига бағишланган учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда китобхонлик кечаларини ташкил этиш;

2022 йил ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбек Миллий академик драма театрида Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланган адабий-бадиий хотира кечасини ўтказиш белгилаб берилади.

Қарорда, шунингдек, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси ва “Шаҳидлар хотираси” жамғармасига Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида Усмон Носир хотирасига бағишланган ёдгорлик ўрнатиш ва унинг тантанали очилиш маросимини ўтказиш юклатилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, бугун Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи 500 кВли тармоқлардан бирида таъмирлаш ишлари якунланган. Ушбу электр тармоқларидан иккинчисида 11 февралга ўтар кечаси, тунда соат 00:00 дан 04:00 гача бўлган вақт оралиғида таъмирлаш олиб борилади.

Шу муносабат билан айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли (1 соатгача) узилишлар кузатилиши мумкин.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, таниқли археолог олим, тарих фанлари доктори Эдвард Ртвеладзе 80 ёшида вафот этди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ Террорчилар сафига кетмоқчи бўлган фуқаро ДХХ томонидан қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Суриядаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режалаштирган фуқаро қўлга олинди.

Пахтакор туманида яшовчи, 21 ёшли фуқаро Х.Б. 2019 — 2021 йиллар мобайнида катта миқдорда пул ишлаб топиш мақсадида хорижий давлатларда бўлиб, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотининг ғоявий таъсирига тушиб қолди.

У Пахтакор туманига қайтиб келиб, ўзи яшайдиган ҳудудда халқаро террорчилик ташкилоти ёлловчилари ғояларини махсус топшириқларга кўра, 10 нафардан ортиқ тенгқури орасида фаол тарғиб қилиш билан шуғулланади.
Бу ҳолатлар мутасадди идора ходимлари томонидан аниқланиб, халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирган бир пайтда Жиззах вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугун ўта муҳим ва кечиктириб бўлмас масалани муҳокама қиламиз. Бу – йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш.

Мамлакатимизда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авария содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатланди. Энг ачинарлиси, 2,5 мингга яқин одам, шу жумладан 263 нафар бола ҳалок бўлгани катта фожиадир”, деди давлатимиз раҳбари.

Ўлим билан боғлиқ авариялар Тошкент вилоятида ҳар 100 минг аҳолига 21 та, Жиззахда16 та, Сирдарёда15 та, Навоий ва Самарқандда14 тадан, Қашқадарё ва Наманганда13 тани ташкил этиб, бошқа ҳудудлардан анча юқори.

Масалан, Попдан Тўрақўрғонгача бўлган 4Р-112 йўлининг 88-километри, “Термиз-Душанбе” (М-41) халқаро йўлининг Жарқўрғон-Денов қисми (80-километри), А-373-йўлининг Ёзёвон туманидан ўтган 352-километри, Самарқанд-Ғузор йўлининг (А-378) 85-километрида ҳар йили ўнлаб одамлар ҳалок бўлмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
2021 йилда Чироқчида 43 та, Наманган шаҳрида 42 та, Янгийўл туманида 34 та, Ургутда 28 та, Андижон туманида 20 та аварияда одамлар ҳаётдан бевақт кўз юмган.

Ушбу туман ва шаҳар ҳокимлари, ички ишлар бошлиқлари ва прокурорлари ишдан олиниб, уч ой синов муддати берилди. Агар улар ушбу муддатда ўзгариш қилмаса, жавобгарликка тортилади, деди Президент.

Бундай фавқулоддаги ҳолатга нисбатан Олий Мажлис, маҳаллий кенгашлар депутатларининг овози эшитилмаётгани, Сенат, Қонунчилик палатаси, кенгашлар йўл ҳаракати хавфсизлигини бирор марта муҳокама қилмагани қайд этилди.

Нимага ҳокимлар, ички ишлар, “ГАИ”, транспорт соҳаси раҳбарларининг ҳисоботи эшитилиб, масъулияти кўриб чиқилмаган? Шунинг учун бу муҳим масала билан шахсан ўзим шуғулланишга мажбур бўлдим”, деди давлатимиз раҳбари.

Йиғилишда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ЙХҲБ бошлиқларини ишдан олишга кўрсатма берилди. Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғига қатъий огоҳлантириш берилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Йиғилишда соҳадаги аянчли ҳолат статистик маълумотлар асосида танқидий таҳлил қилинди.

Таҳлиллар кўрсатишича, аварияларнинг:

- 45 фоизи ҳайдовчиларнинг қоидаларни менсимаслиги;

- 10 фоизи ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги;

- 25 фоизи йўл ҳолати ва инфратузилмаси талабга жавоб бермаслиги;

- 20 фоизи пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги оқибатида содир бўлмоқда.

“Юқоридаги муаммоларнинг барчаси ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий, ҳам хавфсизлик масалаларига бевосита боғлиқ. Шу боис, 2022 йилда барча ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастурини амалга оширамиз”, деди Президент.

Мисол учун, 2021 йилда аниқланган 7,7 миллион ҳуқуқбузарликдан 46 фоизи қўпол қоидабузарликлар ҳисобланади. Айниқса:

- маст ҳолда бошқариш Самарқанд (12 мингта), Тошкент вилояти (8,5 минг), Фарғона (7,5 минг) ва Тошкент шаҳрида (7 минг);
- қизил чироққа ўтиш Тошкент вилояти (62 минг), Самарқанд (51 минг) ва Тошкент шаҳрида (47 минг) анча юқори.
"Қўпол қоидабузарларга жазо муқаррарлиги таъминланиши шарт" - Президент.

2021 йилда республика бўйича 95 минг нафар ҳайдовчи 5 тадан кўп, 9 минг нафари 20 тагача, 700 нафари 50 тагача, 18 нафари 100 тагача қоидабузарлик содир этган.

Юнусобод туманида яшовчи ҳайдовчи 2021 йилда 133 маротаба қоидабузарлик содир этган (230 миллион сўм жарима ҳисобланган). Юқоричирчиқ туманида яшовчи ҳайдовчи 2021 йил 11 ойида 37 маротаба қоидабузарлик содир қилиб, охир-оқибат жиддий авария содир этган.

Давлатимиз раҳбари бундан буён ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари тизими жорий этилишини маълум қилди.

Масалан, ҳайдовчи тезликни оширса – 1 балл, қизил чироқда ўтса – 3 балл ҳисобланади.

Агар бир йилда қоидабузарликлар жами 12 баллдан ошса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Шунингдек, автомобилни тартибсиз бошқариб, бошқа ҳайдовчиларга халақит қилганлик учун алоҳида йўл безорилиги деган янги жавобгарлик тури киритилади.
Бундан буён ҳайдовчининг интизомига қараб, уни ўқитган автомактаб фаолиятига ҳам баҳо берилади.

Вилоят ҳокимлари ва ички ишлар бошлиқларига уч ой муддатда ҳудудларида замонавий автомактаб ва имтиҳон марказларини ташкил этиш топширилди.

Рақамлаштириш – йўл ҳаракатини бошқаришнинг энг тўғри ечими, деди Президент.

Афсуски, на пойтахтда, на ҳудудларда рақамлаштириш борасида бирорта намуна қилиб кўрсатадиган жой йўқ. Борини ҳам эплаб ишлата олмаяпти.”

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг 602 та чорраҳасидан 111 тасидагина рақамли бошқарув мавжуд. Бошқа шаҳарларда эса бундай тизим умуман йўқ.

“Ҳаракат хавфсизлигини рақамлаштириш бўйича Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида юзага келган муаммоларни ўзим қаттиқ назоратга олганимдан кейин ҳокимлар ва ички ишлар бошлиқлари ҳаракатни бошлади.

Ушбу ҳудудлар ички ишлар бошлиқлари 1 июлгача кескин ўзгариш қилмаса, уларга нисбатан қатъий чора кўраман. Бошқа ҳокимлар ҳам хулоса қилиб, батафсил ҳисобот беради”, деди Президент.
⚡️Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфарларнинг маърузаларини тинглаган ва тарқатган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилоятида яшовчи, 1998 й.т. “Р.Ш.” ўзининг уяли телефонидаги “Телеграм” мессенжерида аккаунт яратиб, у орқали диний мавзуга ихтисослашган каналларга аъзо бўлади.

Сўнгра ушбу каналларда жойлаштирилган халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг “жиҳод”га чорловчи маърузаларини ҳамда “Туркистон ислом ҳаракати” террористик ташкилотига тегишли аудио-видеоматериалларни юклаб олади. Шунингдек, уларни Қўқон шаҳрида яшовчи танишларига ҳам тарқатади.

ДХХ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда мазкур шахс қўлга олиниб, унинг мобил телефони процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, “Р.Ш.”нинг телефон аппарати хотирасида сақланган материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида унинг маслакдошларини аниқлаш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz