UzA | Tezkor xabarlar
29.2K subscribers
10.8K photos
1.21K videos
35 files
1.7K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Инагамов Аловитдин Ҳуснитдинович Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.

У бунга қадар Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


➡️ @uzauz
Сирдарё ҳавзасига боғланган майдонларни қўшимча суғориш учун Тожикистондаги сув омбордан сув олинади

Жорий йилда кузатилаётган сув танқислиги шароитида Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг майдонларидаги қишлоқ хўжалиги экинларини Тожикистон Республикасининг “Бахри Точик” сув омборидан қўшимча сув чиқариш орқали сув билан таъминлаш мақсадида Тожикистон томонига моддий-техник ресурслари етказиб берилади ва ирригация тадбирлари амалга оширилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли фармойиши имзоланди.

Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 1,5 млрд сўм маблағ ажратилади.

Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ушбу моддий-техник ресурсларни Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлигининг тегишли ташкилотига қайтариб олмаслик шарти билан топширади.


➡️ @uzauz
Ўзбекистон 18 давлатга гилос экспорт қилди

Жорий йилнинг дастлабки 7 ойи мобайнида Ўзбекистон 31,3 минг тонна гилос экспорт қилган. Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан таққослаганда 14,6 минг тоннага кўп.

Қарийб 61 миллион АҚШ долларига тенг бўлган гилос 18 мамлакат бозорларида сотилган. Улар орасида Қозоғистон 16,7 минг тонна (23 миллион АҚШ доллари), Россия 9,3 минг тонна (15,8 миллион АҚШ доллари), Қирғиз Республикаси 4,7 минг тонна (20 миллион АҚШ доллари) ва Жанубий Корея 124,3 тонна (496,9 минг АҚШ доллари) билан юқори улушга эга бўлди.

Эътиборлиси, бу йил ўзбек гилоси Германия, Литва, Люксембург, Монголия, Уммон, Жанубий Корея ва Таиланд давлатларига ҳам экспорт қилинди.


➡️ @uzauz
Тест жавобини олиш муддати қисқаради

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг туман бўлимларига коронавирусга ПЦР-анализи олишга ва таҳлил жавобини Республика агентлигига юбормасдан, бевосита беморларга топшириш тартиби ўрнатилди ва бу орқали таҳлил жавобларини кутиш даври қисқаради. Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.


➡️ @uzauz
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

Атоқли адиб ва драматург Шукрулло Юсупов кеча 19 июль куни 99 ёшида вафот этди.


➡️ @uzauz
Бу йил ижодий имтиҳонлар қолдирилдими?

Ижодий имтиҳонлар қолдирилиши мумкин, лекин ҳали сўнгги хулоса берилганича йўқ. Бу ҳақида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори Алишер Матёқубов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

— Ҳозирча ўзгариш йўқ, лекин, бугунги жараённи инобатга олган ҳолда бу масала ҳам кўриб чиқилди ва шундай хулоса ҳам қилинди. Бироқ ҳали расман эълон қилингани йўқ. Бундан қўрқмаслик керак. Ўтган йили бизда учта блокдан имтиҳон топширилган эди. Яъни, она-тили адабиёт, иккинчи блок ижодий ва чет-тили эди. Агар ижодий имтиҳон бўлмаса она-тили ва чет-тилидан имтиҳон топширилади. Ҳозир пандемия шароитида ижодий имтиҳоннинг ташкилий жиҳати муаммо туғдираяпти. Менимча, бу йил ижодий имтиҳонлар қолдирилади, – деди Алишер Матёқубов.

Интервьюни батафсил ўқиш:
https://bit.ly/39oEIFP


Тезкор хабарлар каналига уланиш:
➡️
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Call-center'да ишлаётган кўнгиллиларга рағбатлантириш бонуслари берилади

Тез тиббий ёрдамнинг «Call-center»идаги штатлар кўпайтирилиб, кўнгиллилар билан тўлдирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиев томонидан «Халқаро пресс-клуб»нинг навбатдаги сессиясида маълум қилинди.

Барча кўнгиллиларга ойлик иш ҳақи белгиланган. Шунингдек, қабул қилинган ҳар бир қўнғироққа 1500 сўм миқдорида бонус белгиланган. Агар қўнғироқ қилган фуқаро суҳбатдан кўнгли тўлиб, охирида миннатдорлик билдирса, яна 500 сўм бонус қўшиб берилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида «103» - Тез тиббий ёрдам хизматидагилар учун ҳам бонус жорий қилинган. Агар 3 кишилик жамоа чақирувга борганидан сўнг, фуқаролар улар кўрсатган хизматдан рози бўлиб, миннатдорлиги ҳақида кичик сўровномани тўлдириб берса, Тез тиббий ёрдам жамоасига 100 минг сўм бонус берилади.


Тезкор хабарлар каналига уланиш:
➡️
@uzauz
Тошкентда эртадан бепул дори-дармон қутичалари тарқатилади

Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб сессиясида ССВ ҳузуридаги Мувофиқлаштириш кенгаши раиси Ҳабибулло Оқилов маълум қилди. У ЎзА мухбирининг “Гидроксихлорохин” дори препарати ҳақидаги саволига жавоб берар экан, жумладан шундай деди:

– Сиз айтаётган “Гидроксихлорохин” дори препаратини стационар шароитда даволанаётган беморларда фойдаланяпмиз – деди Ҳ.Оқилов. - Аммо уй шароитида даволанаётган симптомсиз беморлар протоколидан олиб ташланди. Тўғри, уй шароитида даволанаётган беморларга бепул етказиб берилаётган дори-дармонлар қутичасида “Гидроксихлорохин” дори препарати бор эди. Эндиликда унинг ўрнига “Авиган” қўшилди ва 5 минг дона дори-дармон қутичаси тайёрланди. Улар эртадан бошлаб Тошкент шаҳри аҳолиси учун тарқатила бошлайди.


➡️ @uzauz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Россия Федерациясидан 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида талабалар санитария қоидаларига кўра текширувдан ўтди. Уларнинг юклари ҳам тегишли тартибда дезинфекция қилинди.

Томск шаҳри Сибир федерал округида таҳсил олаётган бу талабалар соғлиғини сақлаш мақсадида ўрнатилган тартибда карантинга олинади. Сўнгра оиласи бағрига қайтади.

Улар Томск шаҳрида қандай яшади? Ватанга қайтиш жараёни қандай кечди? Тез орада ёшларимизнинг шу ва бошқа ҳодисалар тафсилотларини ЎзАда ўқишингиз мумкин.

Тезкор хабарлар канали:
➡️ @uzauz
Энг ёш абитуриент 13 ёш, энг ёши катта талабгор эса 95 ёшда

Бу йил Ўзбекистон бўйича 91та олий таълим муассасаcида ўқиш учун 1 миллион 484 минг 85 абитуриент ҳужжат топширган (2019 йилда 1 миллион 66 минг 926). Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 417 минг 159 нафарга ёки 39,1 фоизга кўп.

Шундан, 2019/2020 ўқув йили битирувчилари 536 минг 144 нафарни ташкил этди.

Танлов кўрсаткичи ўртача бир ўринга 10,57 абитуриент иштирокига тўғри келади.

Энг ёш абитуриент 13 ёш, энг ёши катта талабгор эса 95 ёшда.


➡️ @uzauz
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўзгарди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.

М.Маматхонов шу кунга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.


➡️ @uzauz
Шавкат Мирзиёев академик Саттор Турсунмуҳамедов вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

Ижтимоий фалсафа ва социология соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Саттор Турсунмуҳамедов шу йил 21 июль куни 91 ёшида вафот этди.

C.Турсунмуҳамедов илм-фан соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланган эди.

«Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Саттор Турсунмуҳамедовнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», - дейилади таъзияномада.


➡️ @uzauz
Коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони маълум қилинди

Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси Жўшқин Қосимовнинг маълум қилишича, 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони 1 минг 706 нафарни ташкил қилмоқда. Ҳудудлар кесимида қуйидагича:

Қорақалпоғистон - 58;
Aндижон - 136;
Жиззах - 22;
Навоий - 40;
Наманган - 21;
Самарқанд - 96;
Сирдарё - 156;
Сурхондарё - 101;
Қашқадарё - 21;
Тошкент вилояти - 637;
Тошкент шаҳри - 413.

Уларга бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.


➡️ @uzauz
VMQ-449 Koronavirus pandemiyasi 22.07.2020.pdf
2.7 MB
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори (№449, 22.07.2020й)га кўра:

👉 импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштируви амалга ошириладиган (импорт қилинганда) ва реализация қилинадиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати;

👉 импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда) асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилиш татбиқ этиладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, рўйхатдаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни Ўзбекистонга олиб келиш юзасидан авиарейсларни ташкил этиш таклифини билдирган ташаббускорларга амалий ёрдам кўрсатилади.


➡️ @uzauz
Нуробод тумани ҳокими коронавирусга чалиниб, соғайгани маълум қилинди

Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заиров коронавирусга чалиниб, ҳозирда соғайгани ҳақида маълум қилди:

- Мен коронавирус инфекциясидан соғайдим. Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис этяпман. Аммо ҳали ҳам қаерда касалликни юқтириб олганимни тасаввур қила олмаяпман. Шуни билдимки, ҳеч ким коронавирусга эътиборсизлик билан қарамаслиги керак. Саломатлик ва хавфсизлик мутлақ устивор вазифадир. Шунинг учун барчамиз карантин қоидалари қатъий риоя қилиб, ўзимиз, яқинларимиз соғлиғини асрайлик. Биргаликда бу синовли дамларни енгиб ўтамиз, - деди туман ҳокими.


➡️ @uzauz
Давлат мудофаа саноати қўмитаси «TARLON» (4х4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг (ЕЗА) тажриба намунасини ишлаб чиқаришни бошлади.

Ўқлар ва портлашлардан ҳимоя этувчи ЕЗА шахсий таркибни ташиш, уларни жанг майдонида ўқ-дори ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш, хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажариш, мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериш, қўшинларни ва автотранспорт колонналарини ҳимоя қилиш, жанговар патруллик ва бошқа жанговар вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.


➡️ @uzauz