UzA | Tezkor xabarlar
30.4K subscribers
10.2K photos
1.12K videos
34 files
1.63K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️ Абитуриентларнинг танлов натижалари бугун 15:00 да ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25 сентябрь куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
⚡️РАСМАН: Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бугун Фарғона вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Президент фармони билан бугунги кунга қадар Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
⚡️Шуҳрат Ғаниев Бош вазир ўринбосари лавозимида иш бошлайди

Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлайди. Бу ҳақда Фарғона вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.

Йиғилишда Ш. Ғаниевнинг 8 йил давомида вилоят раҳбари сифатида ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги ишлари алоҳида эътироф этилди. Ўзбекона чопон билан тантанали кузатилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
ОТМларга ўртача кириш баллари эълон қилинди

Тест синовларининг танлов натижаларига кўра, республика ОТМлари бакалавриатига жами 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди (ўтган йилдаги 102 350 нафарга нисбатан 37 718 тага кўп), дея хабар берди ДТМ.

Шундан:

👉 давлат гранти асосида – 28 173 нафар (жами топширганларнинг 20,1%) абитуриент (2019 йилдаги 18 130 нафарга нисбатан 10 043 тага кўп);

👉 тўлов-контракт асосида – 111 895 нафар (жами топширганларнинг 79,9%) абитуриент (2019 йилдаги 84 220 нафарга нисбатан 27 675 тага кўп) талабаликка тавсия этилди.

Танлов натижаларига кўра:

👉 давлат гранти асосида ўртача ўтиш бали – 133,3 баллни;

👉 тўлов-контракт асосида ўртача ўтиш бали – 110,6 баллни ташкил этди.

Республика олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида минимал ўтиш бали – 68,0 балл, тўлов-контракт асосида минимал ўтиш бали – 56,7 балл этиб белгиланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ўқишга кира олмаганлар қўшимча контракт учун қачондан ариза ёзишлари мумкин?

ДТМнинг хабар беришича, ёшларнинг таълим олиши учун имконият яратиш мақсадида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилмаган, лекин 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти яратилади (2019 йилда 32 948 нафар абитуриент ушбу имкониятдан фойдаланган).

Бунинг учун ушбу тоифадаги абитуриентлар, 2020 йил 26 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасаларига мурожаат этишлари мумкин.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Тест натижалари юзасидан апелляциялар қачон бошланиши эълон қилинди

Агарда тест синовлари натижалари абитуриентларни қониқтирмаса, Давлат тест марказининг апелляция комиссияси ўз фаолиятини 2020 йил 28 сентябрдан бошлайди.

Бунда, апелляция шикояти Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали қабул қилиш бошланади.

Апелляция шикоятини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши шарт.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Шуҳрат Ғаниев Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Шуҳрат Ғаниев номзодини кўриб чиқдилар.

Халқ вакиллари томонидан Шуҳрат Ғаниев номзоди маъқулланди.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг амалий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув Қозоғистон томонининг таклифига биноан Туркистон вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудидаги Сариағаш шаҳрида ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув ҳар доимгидек очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
⚡️Қувадаги бетон тўсиқлар олиб ташланди

Фарғона вилоятини Андижон вилояти билан боғловчи Қува–Асака, Шаҳрихон–Қува, Марҳамат-Қува йўли бугундан бошлаб очилди.

Карантин даврида бетон тўсиқлар билан ёпиб қўйилган бу йўллар чекловлар юмшатилган бўлсада, очилмай келаётган эди. Ортиқча оворагарчиликлар аҳолининг эътирозларга сабаб бўлаётганди. Ижтимоий тармоқларда ҳам мазкур мавзу кўтарилган бўлиб, вилоят ҳокимлиги томонидан йўллар таъмирланаётганлиги билдирилган.

Бугундан бошлаб фуқаролар ушбу йўлдан ҳеч бир чекловларсиз фойдаланишлари мумкин.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
⚡️Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги зиддият бўйича Ўзбекистон ўз расмий муносабатини билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда Озарбайжон Республикаси ва Aрманистон Республикаси муносабатларидаги кескинликнинг ошиши Ўзбекистон Республикасида жиддий ташвиш уйғотаётганлиги маълум қилинган.

«Ўзаро қарама-қаршилик чоғида ҳарбий кучнинг ишлатилиши икки томондан ҳам кўплаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида раислик қилаётган давлат сифатида МДҲ ҳудудида дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, баҳсли масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий мос равишда тинч йўл билан ҳал қилинишининг муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Озарбайжон Республикаси ва Aрманистон Республикасини ҳарбий ҳаракатларни тезда тўхтатишга ҳамда можарони суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига риоя қилган ҳолда тинч йўл билан бартараф этиш мақсадида дипломатик музокараларни бошлашга чақирамиз», - дейилади Ўзбекистон баёнотида.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарорига биноан, Хусан Нуруллаевич Исаев Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар Х.Исаев “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси ўринбосари, UZINFOCOM маркази директори лавозимларида ишлаган.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ҳар икки йилда бир маротаба Хивада “Лазги” халқаро рақс фестивали ташкил этилади

“Лазги” халқаро рақс фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра:

2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба 25-30 апрель кунлари Хива шаҳрида “Лазги” халқаро рақс фестивали ҳамда халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказилади.

Масъул ташкилотлар фестивални ЮНЕСКО шафелиги остида ўтказиш чораларини кўради;

Қарор билан фестивални ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

“Лазги” рақс танлови 3 та номинация (“Энг яхши яккахон рақс ижросичи”, “Энг яхши рақс жамоаси” ва “Энг яхши саҳналаштирилган рақс”) бўйича баҳоланади.

Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

“Гран-При”7 000 АҚШ доллари;

Ҳар бир номинация бўйича:

1-ўрин – 5 000 АҚШ доллари;
2-ўрин – 3 000 АҚШ доллари;
3-ўрин – 2 000 АҚШ доллари.

Ташкилотчилар томонидан ҳар бир қўшимча номинация учун 500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари ажратилиши мумкин.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
А.Арипов: Ўзаро савдо айланмаси мамлакатларимиз салоҳиятига мос эмас

Бугун, 29 сентябрь куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашди. Бу ҳақда Душанбедан ЎзА мухбири хабар қилмоқда.

Дастлаб ҳукумат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказди. Шундан сўнг икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар давом эттирилди. Унда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича эришилган келишувларнинг ижроси кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажми сўнгги уч йилда 2,4 баробардан ошди. Пандемияга қарамай ўзаро товар айланма ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ортиб, 317 миллион долларни ташкил этди.

– Ўзаро савдо айланмаси мамлакатларимиз салоҳиятига мос эмас, – деди А.Арипов. – Яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларгача етказишимиз керак. Бунинг учун барча имкониятларга эгамиз. Чунки, фойдаланилмаган улкан захиралар мавжуд.

Учрашув якунлари бўйича Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши баёни имзоланди.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz