UzA | Tezkor xabarlar
30.3K subscribers
10.2K photos
1.12K videos
34 files
1.63K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Маршал Абдул Рашид Дўстум: Ўзбек тилим, миллатим, ифтихорим менинг

➡️ https://bit.ly/2EpwVw6

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tn41YMahijNGg
Самарадаги юртдошларимизни олиб келишга дастлабки автобус карвони йўлга чиқди

Республика махсус комиссияси, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ДХХ Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Россиядаги дипломатик ваколатхоналарининг саъйи-ҳаракатлари билан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни ватанга олиб келиш мақсадида махсус автобус қатнови ташкил этилмоқда.

Мазкур автобус қатновлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан амалга оширилади. Бугун 15 та автобусдан иборат илк карвон Россиянинг Самара вилоятига йўлга чиқди.

Қатновни бажаришга жалб этилган 40 нафар ҳайдовчиларнинг барчаси йўлга чиқишдан аввал коронавирусга тест топширишди.

Режага мувофиқ автобуслар 25 сентябрь куни белгиланган манзилга етиб боришади. Шу куннинг ўзида автобуслар 700 дан ортиқ йўловчиларни олиб Ўзбекистон томон йўлга чиқади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
2020-2021 ўқув йилига дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдорлари белгиланди

Дарсликлар тўплами учун ижара тўловларини ҳисоблаш тизимини соддалаштириш ва ота-оналарга қулайликлар яратиш мақсадида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, бир дона дарслик ёки машқ дафтари учун ягона ижара тўлови - 2200 сўм миқдорида жорий қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Тўплам таркибидаги дарсликлар ва машқ дафтарлари сонидан келиб чиқиб, синфлар ва таълим тиллари кесимида ижара тўлови миқдорлари белгиланди.

Дарсликлар тўплами учун ижара тўловини амалга ошириш муддати 10 октябргача узайтирилди. Ёки ота-оналарда мазкур тўловни амалга ошириш билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлса, ижара тўлови муддатини узайтириш ҳам мумкин. Бунда мазкур тўловнинг 50 фоизи 10 октябргача, қолган қисми эса 30 ноябргача тўланади.

2-синф

Ўзбек, рус тилларида - 12 та дарслик - 26400 сўм
Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида - 13 та дарслик - 28600 сўм

3-синф

Ўзбек, рус - 11 - 24200 сўм
Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 12 - 26400 сўм

4-синф

Ўзбек, рус - 11 - 24200 сўм
Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 12 - 26400 сўм

5-синф

Ўзбек, рус - 13 - 28600 сўм
Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 14 - 30800 сўм

6-синф

Ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 15 - 33000 сўм

7-синф

Ўзбек, рус - 17 - 37400 сўм
Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 18 - 39600 сўм

8-синф

Ўзбек - 18 - 39600 сўм
Қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 19 - 41800 сўм

9-синф

Ўзбек - 17 - 37400 сўм
Қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 18 - 39600 сўм

10-синф

Ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 18 - 39600 сўм

11-синф

Ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман - 20 - 44000 сўм


❗️Эслатиб ўтамиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларни умумтаълим мактаб кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминлаш тартиби ўрнатилган.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
⚡️Бугун Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланиши масаласи кўриб чиқилади

Бугун, 25 сентябрь куни, Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари З.Низомиддинов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мажлисда ташкилий масала кўрилади.

Унда Наманган вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Хайрулла Бозоровни Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинлаш масаласи кўриб чиқилади. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев эса бошқа ишга ўтиши кутилмоқда.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
⚡️Наманган вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 25 сентябрь куни, Наманган вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
⚡️ Абитуриентларнинг танлов натижалари бугун 15:00 да ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25 сентябрь куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
⚡️РАСМАН: Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бугун Фарғона вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Президент фармони билан бугунги кунга қадар Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
⚡️Шуҳрат Ғаниев Бош вазир ўринбосари лавозимида иш бошлайди

Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлайди. Бу ҳақда Фарғона вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.

Йиғилишда Ш. Ғаниевнинг 8 йил давомида вилоят раҳбари сифатида ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги ишлари алоҳида эътироф этилди. Ўзбекона чопон билан тантанали кузатилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
ОТМларга ўртача кириш баллари эълон қилинди

Тест синовларининг танлов натижаларига кўра, республика ОТМлари бакалавриатига жами 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди (ўтган йилдаги 102 350 нафарга нисбатан 37 718 тага кўп), дея хабар берди ДТМ.

Шундан:

👉 давлат гранти асосида – 28 173 нафар (жами топширганларнинг 20,1%) абитуриент (2019 йилдаги 18 130 нафарга нисбатан 10 043 тага кўп);

👉 тўлов-контракт асосида – 111 895 нафар (жами топширганларнинг 79,9%) абитуриент (2019 йилдаги 84 220 нафарга нисбатан 27 675 тага кўп) талабаликка тавсия этилди.

Танлов натижаларига кўра:

👉 давлат гранти асосида ўртача ўтиш бали – 133,3 баллни;

👉 тўлов-контракт асосида ўртача ўтиш бали – 110,6 баллни ташкил этди.

Республика олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида минимал ўтиш бали – 68,0 балл, тўлов-контракт асосида минимал ўтиш бали – 56,7 балл этиб белгиланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ўқишга кира олмаганлар қўшимча контракт учун қачондан ариза ёзишлари мумкин?

ДТМнинг хабар беришича, ёшларнинг таълим олиши учун имконият яратиш мақсадида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилмаган, лекин 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти яратилади (2019 йилда 32 948 нафар абитуриент ушбу имкониятдан фойдаланган).

Бунинг учун ушбу тоифадаги абитуриентлар, 2020 йил 26 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасаларига мурожаат этишлари мумкин.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Тест натижалари юзасидан апелляциялар қачон бошланиши эълон қилинди

Агарда тест синовлари натижалари абитуриентларни қониқтирмаса, Давлат тест марказининг апелляция комиссияси ўз фаолиятини 2020 йил 28 сентябрдан бошлайди.

Бунда, апелляция шикояти Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали қабул қилиш бошланади.

Апелляция шикоятини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши шарт.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Шуҳрат Ғаниев Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Шуҳрат Ғаниев номзодини кўриб чиқдилар.

Халқ вакиллари томонидан Шуҳрат Ғаниев номзоди маъқулланди.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг амалий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув Қозоғистон томонининг таклифига биноан Туркистон вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудидаги Сариағаш шаҳрида ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув ҳар доимгидек очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz