UzA | Tezkor xabarlar
30.5K subscribers
10.2K photos
1.12K videos
34 files
1.63K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Наманганда 110 яшар момо сайлов участкасига 85 яшар қизи билан келди

Шаҳрибону момо Учқўрғон тумани, «Деҳқонобод» маҳалласида жойлашган сайлов участкасидаги овоз бериш жараёнини бошлаб берди.

Шунингдек, туманнинг «Баҳриобод» маҳалласида 101 ёшли Мукаррам ая Абдураҳимова ва 100 ёшни қаршилаган Донохон ая Жумабоева ҳам сайловда иштирок этди.

Каналга уланиш:
 @uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз берувчиларнинг иштироки тўғрисида ахборот

Соат 11:00 ҳолатига овоз берганлар сони

Каналга уланиш:
@uzauz
Бош вазир Абдулла Арипов овоз бериш жараёнида

Бугун, 9 июль мамлакатимизда муддатидан илгари ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Бош вазир Абдулла Арипов оила аъзолари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги 520-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнларида иштирок этди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 32-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Яккасарой туманидаги 576-сайлов участкасига ташриф буюриб, cайловда овоз берди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган 576-сайлов участкасига келиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашдилар.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳридаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Саудия Арабистонида бўлиб турган ўзбекистонлик ҳожиларнинг овоз бериш жараёни бошланди

Айни кунларда ҳаж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари эрта тонгдан Макка шаҳридаги «Рошидия» меҳмонхонаси фойесида ташкил этилган сайлов участкасига кела бошлади. Улар Ўзбекистон Президенти сайловида қатнашиб, муносиб номзодга овоз бермоқда.

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳрида жойлашган Бош консулхонасидаги 39-участка сайлов комиссияси томонидан зиёратчилар учун ушбу меҳмонхонада овоз бериш пункти ташкил этилди.

Зиёратчилар учун сайлов бюллетенлари келтирилиб, яширин овоз бериш учун кабиналар ҳозирланди.

Каналга уланиш: 
@uzauz