UzA | Tezkor xabarlar
29.7K subscribers
10.7K photos
1.19K videos
35 files
1.67K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Келин-куёв тўйдан олдин сайлов участкасига борди

Ургутлик Толибжон Камолов ва Феруза Туронова ҳаётида бугун унутилмас кун. Улар оила қуриб, янги ҳаёт остонасига қадам қўймоқда. Ёш келин-куёв никоҳдан ўтиш учун сайрга чиқишдан олдин ўзлари истиқомат қилаётган Бекравот маҳалладаги 1017-сайлов участкасига бориб, муносиб номзодга овоз берди.

Каналга уланиш:
 @uzauz
Сайловда овоз беришга келган деновлик 100 ёшли Хуррам Ишқобилов: “Илоҳим Ватанимиз осуда, юртимиз обод, авлодларимиз бахтли бўлаверсин!”

Каналга уланиш:
 @uzauz
Бир миллионга яқин сайловчи муддатидан олдин овоз берган

Жорий йилнинг 28 июндан 5 июлгача муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилди. Марказий сайлов комиссиясининг маълумотга кўра, муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан 815 минг 313 нафар сайловчи фойдаланди.

Жумладан, 180 минг 729 нафари хорижда, 634 минг 584 нафари республика ичида иштирок этди.

Каналга уланиш:
 @uzauz
⚡️Ўзбекистон қамоқхоналаридаги 34 минг нафардан ортиқ шахс сайловда овоз бериши мумкин

Бу йилги сайловда қамоқда сақлаш жойларида ушлаб турилган ҳамда қамоққа олинган, унча оғир бўлмаган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар, шунингдек, илк бор янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам иштирок этмоқда.

Хусусан, бугун қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 34 минг 338 нафар шахс овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятига эга.

Каналга уланиш:
 @uzauz
Наманганда 110 яшар момо сайлов участкасига 85 яшар қизи билан келди

Шаҳрибону момо Учқўрғон тумани, «Деҳқонобод» маҳалласида жойлашган сайлов участкасидаги овоз бериш жараёнини бошлаб берди.

Шунингдек, туманнинг «Баҳриобод» маҳалласида 101 ёшли Мукаррам ая Абдураҳимова ва 100 ёшни қаршилаган Донохон ая Жумабоева ҳам сайловда иштирок этди.

Каналга уланиш:
 @uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз берувчиларнинг иштироки тўғрисида ахборот

Соат 11:00 ҳолатига овоз берганлар сони

Каналга уланиш:
@uzauz
Бош вазир Абдулла Арипов овоз бериш жараёнида

Бугун, 9 июль мамлакатимизда муддатидан илгари ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Бош вазир Абдулла Арипов оила аъзолари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги 520-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнларида иштирок этди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 32-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Яккасарой туманидаги 576-сайлов участкасига ташриф буюриб, cайловда овоз берди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган 576-сайлов участкасига келиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашдилар.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳридаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

Каналга уланиш:
@uzauz