UzA | Tezkor xabarlar
29.7K subscribers
10.7K photos
1.19K videos
35 files
1.67K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун Олий судда 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга оид жиноят иши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди томонидан 2023 йил 31 январда чиқарилган ҳукм устидан 16 нафар судланувчи ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоятлар ҳамда прокуратура томонидан ҳукмнинг 4 нафар судланувчига оид қисмига нисбатан келтирилган протест асосида мазкур жиноят ишининг ушбу шахсларга оид қисмини апелляция тартибида кўриб чиқиш тугалланиб, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Олий суд судьяси А. Бекманов раислигида ҳамда судьялар С. Мамадалиева ва А. Утаевдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Олий суднинг 2023 йил 5 июндаги ажримига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси судининг ҳукми қуйидагича ўзгартирилди:

ҳукмнинг марҳум П. Шамшетовга жазо тайинлашга оид қисми бекор қилинди. Шу билан бирга вафот этган П. Шамшетовга тегишли бўлган Нукус шаҳридаги Ж. Сеитова кўчасида жойлашган 32-уй Жиноят-процессуал кодексининг 290-моддаси тартибида хатловдан чиқарилиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47 ва 65-моддалари қўлланилган ҳолда марҳумнинг меросхўрларига қайтарилиши белгиланди;

Б. Кадирбергенов, С. Медетов, Б. Сейтниязов, Қ. Сейтимов, П. Нурниязов, С. Калимов, Н. Султамуратов, А. Темирханов ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоятлар қаноатлантирилди.

Бунга кўра Б. Кадирбергеновга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;

Б. Сейтниязовга
тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 4 йил озодликни чеклаш жазосига;

С. Медетовга
тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;

Қ. Сейтимовга
тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;

П. Нурниязовга
тайинланган 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 4 йил озодликни чеклаш жазосига;

С. Калимовга
тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;

Н. Султамуратовга
тайинланган 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 3 йил озодликни чеклаш жазосига;

А. Темирхановга
тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди.

Уларнинг эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган ҳар бир куни Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегирилиб, барчаси суд залида қамоқдан озод қилинди.

Д. Джиемуратов, Н. Найыпов, Р. Бекмуратов, С. Каипов, А. Токымбетов, А. Адилбеков ва уларнинг ҳимоячиларининг шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Бунга кўра Д. Джиемуратовга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;

А. Токымбетовга тайинланган 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил 6 ой;

А. Адилбековга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил;

Н. Найыповга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 4 йил;

Р. Бекмуратовга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;

С. Каиповга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига
келтирилди.

Биринчи инстанция суди ҳукмининг Л. Каллыханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва А. Нуратдиновга оид қисмига нисбатан келтирилган прокурор протести рад қилиниб, уларга тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди.

Д. Тажимуратов ва унинг ҳимоячиларининг шикоятлари қаноатлантирилмасдан, суд ҳукмининг унга оид қисми эса ўзгаришсиз қолдирилди.

Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47 ва 65-моддалари талабларини тўғридан-тўғри қўллаган ҳолда жиноят иши бўйича келтирилган зарарларни қоплаш мақсадида хатланган А. Турданов, А. Сметуллаев, Н. Найыпов, Р. Бекмуратов, С. Каипов, Қ. Сейтимов, А. Адилбековга тегишли мол-мулклар Жиноят-процессуал кодексининг 290-моддаси тартибида хатловдан чиқарилиб, эгаларига қайтарилиши белгиланди.

Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Қатар фуқароларига визасиз режим жорий қилинади

“Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–86-сон, 05.06.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга илк давлат ташрифини бошлади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Самарқанд шаҳрига келди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қатар Амири Самарқандда тантанали кутиб олинди

Каналга уланиш: 
@uzauz
Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакил лавозими жорий қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–181-сон, 02.06.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Қарор билан Президент Администрациясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими ташкил қилинди.

ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш махсус вакилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарорга кўра: 

Адлия вазирлигига маъмурий ислоҳотлар доирасида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратида Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш ва савдо музокаралари департаменти ташкил этилди;

Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонасида ЖСТ масалалари бўйича биринчи котиб лавозими киритилди.

2023 йил 1 июлдан ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
1902 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангани сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. ва бошқалар 1902 йилда ишлаб чиқарилган оғирлиги 32,22 грам бўлган 1 дона “Николай-2” олтин тангасини 100 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Маданий мерос агентлигининг хулосасига кўра, ушбу олтин танганинг бугунги кундаги баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний иштирокида икки томонлама давлатлараро ҳамкорлигимизнинг янги соҳаларини кенгайтиришга имконият яратадиган халқаро шартномаларни имзолаш va алмашиш маросими бошланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси ва Қатар давлати ўртасидаги икки томонлама халқаро шартномаларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси ва Қатар давлати ўртасидаги икки томонлама халқаро шартномаларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Савдо соҳасида ҳамкорлик меморандуми;

Инвестиция соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро Баён;

икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

божхона ишларида ўзаро кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

ходимларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисида битим;

олий таълим ва илмий фаолият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;

ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

адлия вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

Тошкент билан Доҳа шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми;

ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми;

маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокаралари бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 7 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 462,22 so‘m (+13,08);

1 Евро – 12 255,41 so‘m (+13,99);

1 Россия рубли – 141,05 so‘m (+0,25).

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Самарқанддаги Конгресс марказида биргаликда дарахт экдилар.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Қатар Амирининг Ўзбекистонга давлат ташрифи ниҳоясига етди. Ташриф доирасидаги тадбирлар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Амир шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий хайрлашдилар.

Каналга уланиш:
@uzauz