⚡️U-20 Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқди
U-20 Осиё кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган Ўзбекистон — Австралия учрашуви якунланди.
U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Австралияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди ҳамда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!
Каналга уланиш:
➖@uzauz

⚡️Соғлиқни сақлаш тизимида қатор раҳбар ходимлар лавозимидан озод этилди
Топшириқ ва вазифалар ҳамда қўйилган талабларни ўз вақтида бажармагани сабабли “O‘zmedimpeks” МЧЖ директори А.Набиев, Болалар миллий тиббиёт маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчи А.Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек, ўз йўналишида етарли натижа кўрсата олмагани боис вазирликнинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Х.Ганиева ҳамда яна бир қатор масъуллар ишдан олинди.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов раҳбарлигида бўлиб ўтган вазирликнинг навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.
Вазирнинг тегишли буйруғи билан Инвестиция ва грант лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келган Н.Расулов ҳам ўз лавозимидан озод этилди.

⚡️Равшан Эрматов янги лавозимда
Осиё футбол конфедерацияси Қўмиталарига ваколат муддати 2023-2027 йилларни ташкил этувчи тайинловлар амалга оширилди.
Хусусан, ташкилотнинг Ҳакамлар Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига (ОФК Ижроия Қўмитаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти) Равшан Эрматов номзоди тасдиқланди.

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиш тартиби белгиланди
Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек, уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин.
Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиш мумкин эмас.
✅ Давлат фуқаролик хизматчиси оладиган совға қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
🔹миллий қонунчилигимизда тақиқланмаган ашёлар бўлиши;
🔹совға халқаро ва бошқа расмий тадбирда ихтиёрий берилган бўлиши;
🔹совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши;
🔹давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги;
🔹манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий омилни келтириб чиқармаслиги.
Давлат фуқаролик хизматчиси совғани тадбирдан келгандан сўнг 3 иш кунида хўжалик бўлимига беради ва бунда далолатнома тузилади.
Совғанинг қиймати аниқ бўлмаса, хўжалик бўлими уни баҳолайди ва унинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан (1,2 млн сўмдан) кўп бўлмаса, совға давлат фуқаролик хизматчисига берилади.
➖ Совға қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлса, у молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органи балансига кирим қилинади ҳамда давлат органи эҳтиёжи учун фойдаланилади.
➖ Тез яроқсиз ҳолга келувчи совғалар (гул, ширинликлар), шунингдек, канцелярия тўпламлари (тақвим, буклет, пластмассали ручка, кундалик ва блокнот) совға сифатида расмийлаштирилмайди ҳамда ушбу совғалар давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади.
Мазкур низом талаблари барча давлат фуқаролик хизматчилари учун мажбурий ҳисобланади.

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги фармони эълон қилинди
"Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"
➡️ https://uza.uz/posts/462036

Uza.uz
Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни…
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради.
Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ҳудудда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожи билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳарбий масканларга ташриф режалаштирилган

2023 йил 1 апрелдан бошлаб:
➖Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим) оила аъзоларига бирйўла бериладиган нафақа марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баравари миқдорида белгиланди.
➖Ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) давлат мажбурий шахсий суғуртаси доирасида ҳарбий хизматчи (ходим) ҳалок бўлганда тўланадиган суғурта суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида белгиланди.
➖Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига улар томонидан белгиланган миқдорларда (меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 фоизигача бўлган суммадан ошмаган ҳолда) маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) тегишли ҳудудда истиқомат қилувчи оила аъзоларига ҳар ой тўланадиган нафақа тайинлаш тартибини белгилаш ҳуқуқи берилди.

UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги фармони эълон қилинди "Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ➡️ https://uza…
2023 йил 1 майдан бошлаб:
➖оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун олинадиган пул таъминотининг (иш ҳақининг) 50 фоизи миқдорида белгиланди.
➖Оила аъзолари (ота-онаси, турмуш ўртоғи, 23 ёшга тўлмаган фарзандлари) даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.
➖Оилалар белгиланган тартибда тураржойга муҳтож деб тан олинган тақдирда, тураржой билан биринчи навбатдаги тартибда таъминланади.
➖Қонунчиликда белгиланган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) тураржой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартибига мувофиқ узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларини олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
➖Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) янги никоҳга кирмаган турмуш ўртоғи ва (ёки) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) қарамоғида бўлган ота-онасидан бирига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби татбиқ этилади (мулкида тураржой бўлмаган тақдирда).

⚡️ИМТЁЗЛАР: Давлат гранти берилиши, темир йўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан, тиббиёт муассасаларида бепул тиббий ёрдамдан фойдаланиш...
Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 июндан бошлаб:
➖ ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) фарзандлари мактабгача таълим муассасаларида бепул тарбияланиши, шунингдек, профессионал ва олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида қўшимча квоталар бўйича таълим олиши таъминланади;
➖ ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналарига йилига икки марта темир йўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади;
➖ ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига:
ушбу ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) хизматни ўтаган масъул вазирлик ва идораларнинг тиббиёт муассасаларида бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади, шунингдек, тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида тиббий ёрдамни устувор равишда олиш ва навбатдан ташқари шифохонага ётқизиш имконияти яратилади;
юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул тиббий ёрдам кўрсатилади;
навбатдаги йиллик меҳнат таътилидан қулай вақтда фойдаланиш, шунингдек, йилига икки ҳафтагача муддатга иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил олиш ҳуқуқи берилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга келди
Давлат раҳбари, дастлаб, Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди.
Ташриф доирасида бир қатор ижтимоий-иқтисодий объектлар билан танишиш кўзда тутилган.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Давлат раҳбари, дастлаб, Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди.
Ташриф доирасида бир қатор ижтимоий-иқтисодий объектлар билан танишиш кўзда тутилган.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️ Конституциявий суд: Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга монеълик қилувчи ҳолатлар аниқланмади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарорининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Конституциявий суд хулосаси:
➖Конституциявий қонун лойиҳасининг ҳар бир банди батафсил ўрганиб чиқилди ва ўрганиб чиқиш натижасига кўра, референдумга қўйилиши мумкин бўлмаган масала аниқланмади.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарорининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Конституциявий суд хулосаси:
➖Конституциявий қонун лойиҳасининг ҳар бир банди батафсил ўрганиб чиқилди ва ўрганиб чиқиш натижасига кўра, референдумга қўйилиши мумкин бўлмаган масала аниқланмади.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ Тошкент, Жиззах ва Андижон вилоятларида ер майдонларини ноқонуний тарзда катта миқдордаги маблағга сотаётганларни қўлга олди
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️ДХХ: Тошкент, Жиззах ва Андижон вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
▪️Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги чорвачиликка ихтисослашган МЧЖ раҳбари ҳамда унинг отаси, шунингдек, Қибрай туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси ўзаро келишган ҳолда Оҳангарон туманида жойлашган мазкур МЧЖга тегишли 270 гектар ва унга туташ бўлган туман ҳокимлиги захирасидаги 150 гектар, жами 420 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 700 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур 3 нафар фуқаро сўралган пулдан 100 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди.
▪️Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган МЧЖ раҳбари мазкур туманда жойлашган бошқа 2 та МЧЖга қарашли 50 гектар ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, харидорга 60 минг АҚШ долларига сотишни режалаштиради.
Шунингдек, ушбу 50 гектар ердан 30 сотихини вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассиси ёрдамида нотурар жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига қўшимча 4 минг АҚШ доллари сўрайди.
ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда МЧЖ раҳбари ҳамда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассиси харидордан 64 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
▪️Андижон вилоятида қайд этилган ҳолатда Олтинкўл туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро туман ҳокимлиги захирасида бўлган 144 квадрат метр бўш ер майдонини алдов йўли билан гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 38 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.