UzA | Tezkor xabarlar
29.6K subscribers
10.7K photos
1.19K videos
35 files
1.67K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-91, 11.03.2023 йил) билан, Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига ўсиб бораётган талабини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, Энергетика вазирлигининг:

“ACWA Power” (Саудия Арабистони) компанияси иштирокида Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳудудида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасининг биринчи босқичи қувватларини (100 МВт);

“China Gezhouba Group Investment Company Co.,Ltd” (Хитой Халқ Республикаси) компанияси иштирокида Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида қуввати 700 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасининг биринчи босқичи қувватларини (100 МВт) жорий йил якунига қадар ишга тушириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-91, 11.03.2023 йил) билан, Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига ўсиб бораётган талабини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан, Энергетика вазирлигининг: “ACWA Power” (Саудия…
⚡️ 5 та 110 кВ кучланишли подстанция қурилади

Президентнинг “Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан:

Энергетика вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, “Навоий КМК” АЖ, “Олмалиқ КМК” АЖ, “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Ўзметкомбинат” АЖнинг таклифларига асосан 2023 йилда Тошкент шаҳри электр таъминотини яхшилашга қаратилган 35–110 кВ кучланишли электр тармоқларини ривожлантириш лойиҳаси тасдиқланди.

Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманларида умумий қуввати 664 МВА бўлган 5 та 110 кВ кучланишли подстанция ҳамда 49,6 км узунликдаги 35 кВ ва 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қурилади;

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Миробод туманларидаги 4 та подстанцияни реконструкция қилиш орқали уларнинг ўтказиш қувватини 179 МВАга оширилади;

жисмонан эскирган 7,5 км узунликдаги 35 кВ ва 41,7 км узунликдаги 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини замонавий турдаги кабель ва симларга алмаштирилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️384 нафар ходим ҳамда 102 та техника белгиланган объектларнинг қурилиш-монтаж ишларига жалб қилинади

Энергетика вазирлигининг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга тегишли электр тармоқлари объектларини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга баланс (қолдиқ) қийматида бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Бунда объектлар барча электр қурилмалари, мол-мулклар, уларнинг техник ҳужжатлари, шунингдек, бошқа муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари билан бирга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини ошириш (камайтириш) ҳисобига ўтказилади ҳамда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Трансформатор пунктлари ва кабель маҳсулотлари учун 220 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари жалб қилинади

2023 йилда паст кучланишли трансформатор пунктлари ва кабель маҳсулотларини харид қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан “Ўзмиллийбанк” АЖдан 220 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари жалб қилинади ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ учун белгиланган тартибда очиладиган махсус ҳисобвараққа ўтказиб берилади;

Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан жалб қилинган кредит маблағлари 2024 йилдан бошлаб “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тегишли тармоқ жадвалига мувофиқ тўлаб берилади;

лойиҳалаштириш, экспертиза ва қурилиш-монтаж ишлари“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан хўжалик усулида амалга оширилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президент қарори билан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва ёрдамчи пудратчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ, “Ўзэнергоинжиниринг” АЖ ва Корхоналарга танлов ва тендер савдоларини ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш орқали маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва ёрдамчи пудратчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади. Бунда ушбу шартномалар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК томонидан ҳужжатлар тақдим этилган санадан 10 кун муддатда экспертизадан ўтказилади;

қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун зарур бўладиган темир-бетон маҳсулотлари ҳамда қўшимча қурилмалар Лойиҳада белгиланган корхоналар томонидан харид қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президент қарори билан

шаҳарларда ва йирик аҳоли пунктларида 35/0,4 кВ кучланишли трансформаторлардан фойдаланиш кенгайтирилади.

Тармоқларни 10 кВ ва 35 кВ кучланишга ўтказиш орқали 6 кВ кучланишли электр тармоқларини босқичма-босқич эксплуатациядан чиқариш ҳамда 0,4 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларининг узунлиги қисқартирилади.

Шаҳарларда ва йирик аҳоли пунктларида 35 кВ ва 110 кВ кучланишли янгидан қуриладиган подстанциялар ёпиқ турга ўтказилади.

Лойиҳа ва Дастур ижроси устидан тизимли назорат ўрнатиш мақсадида Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигида Ишчи гуруҳ тузилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Мактаб ўқувчилари имтиҳонида янгилик

Жорий 2023 йил мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонларида креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлардан фойдаланилади
.

Жорий йилнинг май ва июнь ойларида мактаб ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ таълим муассасаларида ўқув машғулотлари жорий йилнинг 25 майига қадар давом этади.

9-синф ўқувчилари учун Жисмоний тарбия фанидан имтиҳонлар жорий йилнинг 1-6 май кунлари ўтказилади.

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари ҳамда сколиоз билан касалланган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатлари бундан мустасно.

Шунингдек, 9- ва 11-синфлар учун якуний (битирув) назорат имтиҳонлари жорий йилнинг 26 майидан 15 июнига қадар ташкил этилади.

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида Б1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади.

Имконияти чекланган мактаб-интернатларида таҳсил оладиган алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчиларга ушбу умумтаълим муассасаларига қўйилган талаблар асосида ўтказилади.

Умумий ўрта таълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда имтиҳонлар ўтказиладиган фанлар бўйича битирувчи синф ўқувчилари учун намунавий имтиҳон материалларини ҳамда баҳолаш мезонларини тайёрлашни Республика таълим маркази амалга оширади.

Имтиҳон материалларини ишлаб чиқишда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлар киритилиши инобатга олинади ҳамда топшириқ намуналари 2023 йилнинг 1 апрелга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ Мажбурий ижро бюросига директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Музаффар Эминович Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.

М.Эгамбердиев тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️U-20 Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқди

U-20 Осиё кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган Ўзбекистон — Австралия учрашуви якунланди.

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Австралияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди ҳамда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Соғлиқни сақлаш тизимида қатор раҳбар ходимлар лавозимидан озод этилди

Топшириқ ва вазифалар ҳамда қўйилган талабларни ўз вақтида бажармагани сабабли “O‘zmedimpeks” МЧЖ директори А.Набиев, Болалар миллий тиббиёт маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчи А.Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, ўз йўналишида етарли натижа кўрсата олмагани боис вазирликнинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Х.Ганиева ҳамда яна бир қатор масъуллар ишдан олинди. 

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов раҳбарлигида бўлиб ўтган вазирликнинг навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.


Вазирнинг тегишли буйруғи билан Инвестиция ва грант лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келган Н.Расулов ҳам ўз лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Равшан Эрматов янги лавозимда

Осиё футбол конфедерацияси Қўмиталарига ваколат муддати 2023-2027 йилларни ташкил этувчи тайинловлар амалга оширилди.
Хусусан, ташкилотнинг Ҳакамлар Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига (ОФК Ижроия Қўмитаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти) Равшан Эрматов номзоди тасдиқланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиш тартиби белгиланди

Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек, уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин.

Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиш мумкин эмас.

Давлат фуқаролик хизматчиси оладиган совға қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

🔹миллий қонунчилигимизда тақиқланмаган ашёлар бўлиши;
🔹совға халқаро ва бошқа расмий тадбирда ихтиёрий берилган бўлиши;
🔹совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши;
🔹давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги;
🔹манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий омилни келтириб чиқармаслиги.

Давлат фуқаролик хизматчиси совғани тадбирдан келгандан сўнг 3 иш кунида хўжалик бўлимига беради ва бунда далолатнома тузилади.

Совғанинг қиймати аниқ бўлмаса, хўжалик бўлими уни баҳолайди ва унинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан (1,2 млн сўмдан) кўп бўлмаса, совға давлат фуқаролик хизматчисига берилади.

Совға қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлса, у молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органи балансига кирим қилинади ҳамда давлат органи эҳтиёжи учун фойдаланилади.

Тез яроқсиз ҳолга келувчи совғалар (гул, ширинликлар), шунингдек, канцелярия тўпламлари (тақвим, буклет, пластмассали ручка, кундалик ва блокнот) совға сифатида расмийлаштирилмайди ҳамда ушбу совғалар давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади.

Мазкур низом талаблари барча давлат фуқаролик хизматчилари учун мажбурий ҳисобланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги фармони эълон қилинди

"Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"

➡️ https://uza.uz/posts/462036

Каналга уланиш:
@uzauz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ҳудудда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожи билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳарбий масканларга ташриф режалаштирилган

Каналга уланиш:
@uzauz
2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим) оила аъзоларига бирйўла бериладиган нафақа марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баравари миқдорида белгиланди.

Ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) давлат мажбурий шахсий суғуртаси доирасида ҳарбий хизматчи (ходим) ҳалок бўлганда тўланадиган суғурта суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига улар томонидан белгиланган миқдорларда (меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 фоизигача бўлган суммадан ошмаган ҳолда) маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) тегишли ҳудудда истиқомат қилувчи оила аъзоларига ҳар ой тўланадиган нафақа тайинлаш тартибини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги фармони эълон қилинди "Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ➡️ https://uza…
2023 йил 1 майдан бошлаб:

оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун олинадиган пул таъминотининг (иш ҳақининг) 50 фоизи миқдорида белгиланди.

Оила аъзолари (ота-онаси, турмуш ўртоғи, 23 ёшга тўлмаган фарзандлари) даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

Оилалар белгиланган тартибда тураржойга муҳтож деб тан олинган тақдирда, тураржой билан биринчи навбатдаги тартибда таъминланади.

Қонунчиликда белгиланган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) тураржой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартибига мувофиқ узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларини олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) янги никоҳга кирмаган турмуш ўртоғи ва (ёки) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) қарамоғида бўлган ота-онасидан бирига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби татбиқ этилади (мулкида тураржой бўлмаган тақдирда).

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ИМТЁЗЛАР: Давлат гранти берилиши, темир йўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан, тиббиёт муассасаларида бепул тиббий ёрдамдан фойдаланиш...

Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 июндан бошлаб:

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) фарзандлари мактабгача таълим муассасаларида бепул тарбияланиши, шунингдек, профессионал ва олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида қўшимча квоталар бўйича таълим олиши таъминланади;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналарига йилига икки марта темир йўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига:

ушбу ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) хизматни ўтаган масъул вазирлик ва идораларнинг тиббиёт муассасаларида бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади, шунингдек, тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида тиббий ёрдамни устувор равишда олиш ва навбатдан ташқари шифохонага ётқизиш имконияти яратилади;

юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул тиббий ёрдам кўрсатилади;

навбатдаги йиллик меҳнат таътилидан қулай вақтда фойдаланиш, шунингдек, йилига икки ҳафтагача муддатга иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил олиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга келди

Давлат раҳбари, дастлаб, Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди.

Ташриф доирасида бир қатор ижтимоий-иқтисодий объектлар билан танишиш кўзда тутилган.

Каналга уланиш:
@uzauz