UzA | Tezkor xabarlar
30.9K subscribers
9.98K photos
1.09K videos
33 files
1.61K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Channel created
⚡️ @uzauz - тезкор хабарлар канали ишга тушди

Бугунги ахборот асрида тезкорлик жуда муҳим. Ва ўз навбатида ҳам тезкор, ҳам ишончли ва ҳам расмий ахборот олиш мумкин бўлган манбалар саноқли.

Шу сабабдан давлатнинг ягона, бош расмий ахборот агентлиги ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ишончли ва расмий хабарларни тезкор тарқатадиган @uzauz«UzA | Tezkor xabarlar» телеграм каналини ишга туширди.

Каналда мамлакатимиз ва дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида хабарлар бериб борилади.

Расмий ахборот манбасига обуна бўлишни унутманг!

➡️ @uzauz
Коронавирусдан вафот этганлар сони 35 нафарга етди

Учтепа туманида яшовчи 43 ёшли А. (эркак киши)да 2 июль куни коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган эди, - дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Кўрсатилган муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.


➡️ @uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Нурсултон Абишевич Назарбоевни юбилей билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар тилади.

Суҳбат ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.
VMQ-421 Kema haydovchilarini tayyorlash 04.07.20.pdf
3.9 MB
⚡️Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш тизими жорий этилди

Вазирлар Маҳкамасининг «Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 421-сонли қарори қабул қилинди.

👉 Қарор билан ушбу соҳани тартибга солувчи Низом тасдиқланди;

👉 I, II ва III гуруҳларга кирувчи кемалар ва (ёки) кичик ҳажмли кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун лицензияга эга нодавлат таълим муассасаларига ҳам рухсат берилди;

👉 аввал берилган кема ҳайдовчиси гувоҳномалари 2020 йил 31 декабрга қадар ҳақиқий ҳисобланиши белгиланди.


➡️ @uzauz
Охирги 2 ойда салкам 40 минг фуқаро «Тошкент прописка»сини олди

2020 йил бошидан Тошкент шаҳрига жами 49.936 нафар фуқаро доимий прописка қилинган бўлса, шундан биргина май ва июнь ойларида 39.626 нафар фуқаро доимий рўйхатга киритилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Хусусан, май ва июнь ойларида 1-банд бўйича 13.808 нафар, 2-банд бўйича эса 17.606 нафар фуқаролар доимий рўйхатдан ўтказилган.


➡️ @uzauz
⚡️Ўктам Барноев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси этиб сайланди

Бу ҳақдаги қарор, бугун 6 июль куни, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида қабул қилинди.

Ўктам Барноев Федерация раиси сифатида ўзининг асосий лавозимини (Бош вазир ўринбосари) сақлаган ҳолда фаолият олиб боради.


➡️ @uzauz
Хорижда таҳсил олганлар диққатига!

Самарқанд давлат университетининг бош биносида (Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони кўчаси, 15-уй) 2020 йил 10-11 июль кунлари хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун соҳалар бўйича навбатдаги синов тестлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маълум қилди.

Ушбу тестларда Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи фуқаролар қатнашади.

Синов тестлари ўтказиладиган санаси ва синов тестида иштирок этувчилар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин:

👉Ҳуқуқшунослик

👉Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

👉Иқтисодиёт

👉Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш

👉Педагогика фанлари


➡️ @uzauz
⚡️«Абу Саҳий» савдо маркази вақтинча ёпилди. Бир неча кишида коронавирус аниқланган.

6 июль куни олинган намуналар орқали ўтказилган тест натижасига кўра, Чилонзор туманида жойлашган «Tashkent Trade Center» (Абу Саҳий) савдо марказининг бир неча маъмурият ишчилари ва савдо ходимларида коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

Шу сабабли савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Чилонзор туман ҳокимлиги хабар берди.


➡️ @uzauz
Бу йил ҳаж сафарига бориш учун навбатга ёзилганларнинг навбати сақланадими?

ЎзА мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков бу саволга қуйидагича жавоб берди:

– Саудия Арабистонидаги эпидемик вазиятнинг ўта мураккаблиги нуқтаи назаридан хориж мамлакатлари фуқаролари, хусусан, юртимиз аҳолиси Ислом дини манбаларига таянган ҳолда милодий 2020 йил, ҳижрий 1441 санадаги ҳаж сафарини чет элликлар учун тўхтатилиши ҳақидаги қарорни тўғри қабул қилдилар.

2020 йил 23 июнь куни Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг йиғилиши қарорига асосан жорий йилги ҳаж сафарига боришни режалаштирган фуқароларимизнинг навбати тўлиқ сақланган ҳолда кейинги йилга ўтказилди.


➡️ @uzauz
⚡️РАСМАН: 10 июлдан 1 августга қадар республика миқёсида карантин чекловлари кучайтирилади

Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

👉 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

👉 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

👉 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

👉 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

👉 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

👉 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

👉 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.


➡️ @uzauz
⚡️10 июлдан 1 августга қадар айрим объектлар фаолияти тўхтатилади

Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан 1 августга қадар республика миқёсида қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

👉 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

👉 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

👉 спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

👉 ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

👉 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

👉 санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари.


➡️ @uzauz