Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонлик қутқарувчилар яна икки нафар шахсни вайроналар орасидан тирик олиб чиқди
Айни дамда Туркиянинг Ҳатай ва Антакия ҳудудларида ўзбек қутқарувчилари қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Қувонарлиси, қутқарувчиларимизнинг фаоллиги, тажрибаси эвазига инсонлар жони омон қолмоқда.
Ўзбекистон ФВВ ходимлари хизмат итлари ёрдамида 62 ёшли Самет Генcо ва 60 ёшли Севал Генcони қутқариб қолди.
Уларни вайроналар орасидан чиқариб олиш Мексика ва Туркия қутқарувчилари билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz

⚡️«Кварц»нинг қарийб 90% акциялари 265 млрд сўмга сотилди
«Қувасойцемент» акциядорлик жамияти «Кварц» АЖ устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакетини 265 млрд сўмга сотиб олди.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг маълум қилишича, «Қувасойцемент»га «Кварц» корхонасининг 47,2 млн евро миқдоридаги кредит мажбуриятларини тўлиқ қоплаш юклатилган.
«Кварц» АЖ акция пакетини хусусийлаштириш бўйича ўтказилган халқаро жараён натижалари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

⚡️«Ўзгидромет» 9 та вилоятда сел келишидан огоҳлантирди
14-18 февраль кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кузатилиши, тоғли ҳудудларда эса ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.
Шунингдек, 14-16 февраль кунлари шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
«Ўзгидромет» 14-18 февраль кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли, Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ҳамда тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди.
«Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар, тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Спикери Мустафо Шентоп зилзиладан жабрланганларга иссиқ таом тарқатаётган ўзбекистонлик кўнгиллилар чодирини зиёрат қилиб, миннатдорчилик билдирди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси тушди
Марказий банк 2023 йил 14 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
1 АҚШ доллари -8,17 сўм тушди — 11 330,04 сўм;
1 Евро курси -41,60 сўм тушди — 12 098,22 сўм;
1 Россия рубли -1,76 сўм тушди — 153,80 сўм.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz
Марказий банк 2023 йил 14 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
1 АҚШ доллари -8,17 сўм тушди — 11 330,04 сўм;
1 Евро курси -41,60 сўм тушди — 12 098,22 сўм;
1 Россия рубли -1,76 сўм тушди — 153,80 сўм.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️«Ўзбекистон барча нефт ва газ конларига тегишли эксклюзив ҳуқуқни Россияга бергани ҳақидаги маълумотлар ёлғон» — Ўзбекистон энергетика вазири.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️Акмал Жуманазаров Ўзбекистон энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️Ўзбекистонда тўғри овқатланиш бўйича умуммиллий ҳаракат бошланади
Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарларни қабул қилди.
Унда таълим ва тиббиёт сифати, илм-фан ва маданият ривожи, ёшлар ҳаёти каби соҳалардаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, 2023 йилдан бошлаб ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг энг устувор вазифаси бўлади.
Бундан ташқари, институт ва университетларнинг фаолияти ислоҳ қилиниб, малакали кадрлар тайёрлаш, илм билан ишлаб чиқариш интеграцияси кенгайтирилади.
Йиғилишда шунингдек, театр, мусиқа ва кино соҳаларини ривожлантириш, мақом ва бахшичиликни асраб-авайлаш муҳимлиги таъкидланди. Халқимиз маданияти ва табиат масканларини кенг тарғиб қилиб, туристларга шароитларни яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.
Бугунги кунда аҳолининг 56 фоизида ортиқча вазн, 30 фоизида сурункали касалликлар бор. Шу боис Ўзбекистонда «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати бошланиши маълум қилинди.
Шунингдек, тиббиёт таълимига илғор хорижий тажрибани жорий қилиш, тизимни рақамлаштириш ва тиббий суғуртани йўлга қўйиш орқали хизмат сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

⚡️Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди.
Бахтиёр Сайфуллаев 1951 йил 1 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган.
У Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган, 2002-2005 йилларда шу институтга ректорлик қилган.
2005 йилдан Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2012 йилдан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимида ишлай бошлаган, 2017 йил августида эса Ўзбекистон маданият вазири этиб тайинланган.
2020 йилнинг 18 январида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан сенатор этиб тайинланган, 20 январь куни янги таркибдаги Сенатнинг илк ялпи мажлисида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси этиб сайланганди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Бахтиёр Сайфуллаев 1951 йил 1 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган.
У Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган, 2002-2005 йилларда шу институтга ректорлик қилган.
2005 йилдан Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2012 йилдан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимида ишлай бошлаган, 2017 йил августида эса Ўзбекистон маданият вазири этиб тайинланган.
2020 йилнинг 18 январида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан сенатор этиб тайинланган, 20 январь куни янги таркибдаги Сенатнинг илк ялпи мажлисида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси этиб сайланганди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда наркосавдогарлар 12 йилдан 14 йилгача қамалди
Термиз туманида яшовчи (1989 й.т.) фуқаро 2021 йил сентябрь ойида Денов туманида тожикистонлик шахсдан 2 кг «опий» моддасини 14 минг долларга сотиб олади ва келгусида уни қайта сотиб, даромад топиш мақсадида уйида сақлайди.
2022 йил июнь ойида у Термиз шаҳри ва Термиз туманида яшовчи (1983 ва 1986 йилларда туғилган) 2 нафар таниши билан ушбу ажал оғусини 40 минг долларга сотган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида Термиз шаҳрида яшовчи (1985 й.т.) шахс ҳам мазкур ноқонуний ишга аралашганлиги аниқланди.
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ҳукмига кўра, ушбу 4 нафар шахс Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан айбдор деб топилиб, 12 йилдан 14 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

⚡️Тошкент метросининг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши бир кунга ёпилади
2023 йил 18 февраль куни Тошкент метрополитенининг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар кун давомида ҳаракатланмайди.
«Тошкент метрополитени» ДУКнинг маълум қилишича, метронинг ушбу йўналишида поездлар ҳаракат тўхташи — метро темир йўлларида бажарилаётган қурилиш ишларининг сўнгги босқичи амалга оширилиши билан боғлиқ.
Қайд этилишича, поездлар «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида 19 февраль кунидан доимий жадвал асосида ўз ҳаракатини давом эттиради.

Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар ўзбекистонлик қутқарувчилар гуруҳига миннатдорчилик билдирди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Азамат Отеулиев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими лавозимида ишлаган.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими лавозимида ишлаган.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси ошди
Марказий банк 2023 йил 15 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
1 АҚШ доллари +30,06 сўм ошди — 11 360,10 сўм;
1 Евро курси +126,38 сўм ошди — 12 224,60 сўм;
1 Россия рублининг курси ўзгармади — 153,80 сўм.

Равил Абдуқодиров Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси лавозимидан озод этилди.
Абдурашид Джурабаев Бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланди. Бунгача у Президент маслаҳатчиси ўринбосари эди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Абдурашид Джурабаев Бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланди. Бунгача у Президент маслаҳатчиси ўринбосари эди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон энергетика вазири: «Лукойл» билан шартнома аслида 55 га 45 — Ўзбекистон фойдасига
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Лукойл» компанияси мисолида Маҳсулот тақсимоти битими (СРП) қандай ишлашини тушунтириб берди.
Кўпчилик ушбу шартномани 90/10 деб номлайди. Яъни ушбу кондаги газнинг 90 фоизи «Лукойл»га, 10 фоизи Ўзбекистонга деган хато тасаввурга эга.
Вазирнинг тушунтиришича, аслида бутунлай бошқача. Инвесторлар қаторида бор бўлган «Ўзбекнефтгаз» (давлат корхонаси) улушини қўшиб ҳисоблаганда, жами даромаднинг 55 фоизи Ўзбекистон, 45 фоизи «Лукойл»га тегади.

⚡️Туркияда зилзила қурбонлари 35 мингдан ошди
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг сешанба кунги баёнотида келтирилишича, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар 35 418 нафарга етган, 105 505 киши эса жароҳатланган.
Туркияда «аср фалокати» деб аталаётган зилзила оқибатида 47 минг бинодаги 211 мингта уй вайрон бўлган.
«Март ойи бошидан 30 мингта уй қурилиши бошланади. Уйлар зилзила асоратларидан узоқ ерларда қад ростлайди», — деди Туркия Президенти.
Унинг қўшимча қилишича, ер силкиниши оқибатида етган зарарни аниқлаш ишлари бир ҳафта ичида якунланади. «Охирги фуқаро олиб чиқилмагунича, қидирув-қутқарув ишларини давом эттирамиз», — деди Режеп Таййип Эрдоған.

⚡️Вазирлар Маҳкамасида янги тайинлов
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Нусратбек Давранкулович Тойчиев Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Даврон Наримович Каландаров Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Шухрат Мухамаджанович Садиков Ўзбекистон Республикаси