UzA | Tezkor xabarlar
30.8K subscribers
10.1K photos
1.11K videos
34 files
1.62K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️Бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида тахминан 1,6 миллиард долларлик 50 дан ортиқ ҳужжатлар тўплами имзоланди

Асосий ҳужжатлар:

1. Агросаноат комплекси соҳасида ҳамкорлик бўйича икки мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлари томонидан имзоланган Йўл харитаси»;

2. Жалолобод вилоятида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

3. Тери ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, Норин вилоятида картошка етиштириш бўйича қишлоқ хўжалиги синфини ташкил этиш тўғрисида келишув;

4. Картошка етиштириш бўйича агросинф ва чорвачилик комплексини яратиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

5. «Қирғизистон Республикасида карбид ва калций ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш» инвестиция лойиҳаси доирасида қўшма ҳамкорлик тўғрисидаги битим. Шартнома суммаси 20 миллион долларни ташкил этади;

6. Қирғизистон Республикасининг маккажўхори донини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича келишув. Шартнома суммаси 100 миллион долларни ташкил этади;

7. Қирғизистон Республикасида электр энергиясини ҳисобга олиш ва қурилмаларни йиғишни ташкил этиш бўйича ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми;

8. Базальт тошини қайта ишлаш заводини ишлаб чиқариш бўйича меморандум;

9. Ўзбекистон компаниялари маҳсулотларини Қирғизистон Республикасида сотиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

10. Қирғизистондан Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартнома.

Умумий қиймати 1,6 млрд доллар бўлган жами 50дан ортиқ ҳужжат, жумладан:

– 300,3 млн долларлик инвестиция шартномалари;

– 1155,6 млн долларлик экспорт шартномалари.

– 223,0 млн. долларлик импорт шартномалари.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Тошкентдаги савдо марказлари одатий иш режимига қайтади, овқатланиш масканлари қисқартирилган режимда ишлайди

Аномал совуқ об-ҳаво шароитида аҳолига электр энергия ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида 15 январдан бошлаб Тошкент шаҳридаги бир қатор хизмат кўрсатиш объектларига соат 10:00 дан 17:00 гача вақтинча қисқартирилган режимда фаолият юритиш тавсия этилган эди.

Пойтахт ҳокимлиги бугун, 26 январдан бошлаб ҳаво ҳарорати яхшиланаётгани ва ҳолат барқарорлашаётгани боис барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғларини доимгидек фаолият юритишга чақирди.

Ўз навбатида, Тошкент шаҳридаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналарининг вақтинча қисқартирилган режимда фаолият олиб бориши маълум қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 2023 йил 27 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари +27,33 сўм ошди — 11 320,02 сўм;

1 Евро курси +46,71 сўм ошди — 12 334,29 сўм;

1 Россия рубли +0,16 сўм ошди — 164,02 сўм.

Каналга уланиш:
   @uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россия билан газ импорти масаласида тузилган йўл харитаси бўйича изоҳ берди:

«Бу Россиядан табиий газни импорт қилиш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутувчи йўл харитаси ҳисобланади. Яъни техник шартларни ўрганамиз, кейин техник имкониятлардан келиб чиқиб, тижорий нархлар бўйича келишсак, Россиядан газ импорт қилиш кўзда тутилади.

Газ қувурга киргандан кейин ҳамма истеъмолчиларга — аҳолига ҳам, барча ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳам тарқатамиз. Кеча журналистларга тушунтириш бердик, асосий мазмунини ҳам кўрсатдик, у ерда умуман газ транспорт тизимини хусусийлаштириш ёки бошқарувга бериш деган гап йўқ.

Аввал ҳам, масалан, Туркманистондан Хитойга кетадиган газни айтганман, Ўзбекистон, Туркманистон, Хитой, Қозоғистон ҳудудида координацион қўмита бор, техник имкониятларнинг ҳаммасини биргаликда ўрганиб чиқади».

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев «Ата-Бейит» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюради

Қирғизистонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ата-Бейит» миллий тарихий-ёдгорлик мажмуасига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари 1916 йилги фожиали воқеаларнинг қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Давлат ташрифи билан Қирғизистонга борган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини «Манас» халқаро аэропортида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.

У ерда давлат раҳбарларига Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстликни тараннум этувчи мусиқий-фольклор чиқишлар намойиш этилди. 

Сўнг Президентимиз Қирғизистон Бош вазири Акилбек Жапаров ҳамроҳлигида «Ата-Бейит» миллий тарихий-ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари 1916 йилги фожиали воқеаларнинг қурбонлари хотирасига бағишланган «Уркун» ёдгорлиги пойига гул қўйди.

Мажмуа 2000 йилда қирғиз давлатчилигининг энг муҳим босқичлари ҳақидаги тарихий хотирани тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида ташкил этилган. Қирғиз халқининг улуғ ёзувчиси Чингиз Айтматов таклифи билан ёдгорликка «Ата-Бейит» – «Оталар қабри» деган ном берилган.

Давлат ташрифининг асосий тадбирлари эртага, 27 январь кунига мўлжалланган.  

Каналга уланиш:
@uzauz