UzA | Tezkor xabarlar
28.2K subscribers
11.4K photos
1.3K videos
35 files
1.83K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️Термиз тумани ҳокими тайинланди

Назаров Шухрат Термиз тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Вазирлар Маҳкамаси мутахассиси Ангор туманига ҳоким бўлди

Мардонов Қосим Эсонович Халқ депутатлари Ангор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Вазирлик ва идораларнинг ягона рўйхати тасдиқланмоқда

Фармон билан ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:
— вазирликлар – 21 та;
— қўмиталар – 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;
— агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;
— инспекциялар – 11 та.

Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ўзбек ва рус тилларидаги қисқартма номлари тасдиқланиб, уларни йиғилиш
ва видеоселектор баёнлари, хизмат ёзишмалари, таҳлилий материалларда кўрсатиш мумкин бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларини шакллантириш бўйича ягона талаблар тасдиқланмоқда.

Ҳужжатга мувофиқ эндиликда вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида таркибий бўлинмалар фақат 4 та шаклдан иборат бўлади:
департамент — 20+;
бошқарма — 7-19;
бўлим — 2-6;
мутахассислар — 1.

Раҳбар ходимлар (раҳбар, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, ёрдамчиси, департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар (мутахассислар) нисбати марказий аппарат бўйича камида 1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.

Вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилмоқда.

❗️Стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, кадрлар, ахборот таҳлил, ижро назорати, мурожаатлар, АКТ, юридик таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, молия-иқтисод, халқаро алоқалар, биринчи бўлим таркибий бўлинмалари ташкил этилиши мажбурий этиб белгиланмоқда.

Вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларида таркибий бўлинмалар фақат 3 та шаклдан иборат бўлади:
бўлим — 5+;
шўъба — 2-4;
мутахассислар — 1.

Раҳбар ходимлар (бошқарма, бўлим ҳамда шўъба бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар нисбати бўлинма бўйича камида
1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Жарқўрғон туманига ҳоким тайинланди

Авазов Элмурод Рўзимуродович Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Музработ туманига ҳоким тайинланди

Исмаилов Абдурашид Музработ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Музработ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Шўрчи туманига янги ҳоким тайинланди

Зокиров Улуғбек Хуррамович
Халқ депутатлари Шўрчи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бунга қадар у Ўзбекистон Марказий банки департамент директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди

Донаев Абдуқодир Ҳайдарович
Халқ депутатлари Сариосиё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бунга қадар у Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокурори лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 2023 йил 26 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари +22,01 сўм ошди — 11 292,69 сўм;

1 Евро курси +46,49 сўм ошди — 12 287,58 сўм;

1 Россия рубли -0,16 сўм тушди — 163,86 сўм.

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️⚡️⚡️Энергетика вазирлиги «Газпром» билан имзоланган «йўл харитаси» бўйича маълумот берди

24 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Россиянинг «Газпром» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилди ва унда Россиядан Ўзбекистонга табиий газ етказиб беришнинг техник имкониятлари муҳокама қилинди.

Имзоланган «йўл харита»га мувофиқ томонлар ўртасида тузилган Ишчи гуруҳ Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи «Ўрта Осиё – Марказ» газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чора-тадбирларни ва ўрганишни келишиб олди.

Ишчи гуруҳ техник жиҳатдан барча ишларни якунлагандан сўнг, табиий газни етказиб бериш бўйича асосий шартлар муҳокама қилинади.

Шуни алоҳида таъкидаш лозимки, олиб борилган музокаралар ҳамда «йўл харитаси»да Ўзбекистоннинг мавжуд газ транспорти тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда (бошқарув ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда) ички бозорга табиий газ зарур миқдорларда етказиб бериш мақсад қилинган. Бунда, газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ.

Келгусида ушбу йўналишдаги барча ишлар Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилган ҳолда амалга оширилиб, натижалари юзасидан доимий равишда жамоатчиликка маълум қилиб борилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш бўйича ягона тизим жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Таъкидланишича, эндиликда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга масъул 5 та идора яхлит тизимга айлантирилди.

Унга кўра, меҳнат ресурслари ва ишсизлик ҳисобини юритиш ҳам, бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни маҳаллабай ривожлантириш ҳам битта — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлади.

Ушбу вазирликка камбағалликни қисқартириш бўйича Хитойдан катта тажрибага эга экспертлар жалб қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда 2023 йилда оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш мақсадида қуйидаги миқдорларда молиявий кўмак ажратилади:

— тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун кредит миқдори амалдаги 225 млн сўмдан 300 млн сўмгача оширилади;

— деҳқон хўжаликларига гаровсиз кредит миқдори 50 млн сўмгача оширилади (амалда 33 млн сўм);

— аввал оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиб, яхши натижа кўрсатган тадбиркорлар ушбу дастурлар доирасида яна имтиёзли кредитлар олиши мумкин бўлади (ҳозир фақат бир марта олиш мумкин);

— кредитларнинг бир қисмини пластик картага олишга рухсат берилади.

2023 йилда оилавий тадбиркорлик дастурига 12 трлн сўм берилади (2022 йилда — қарийб 10 трлн сўм).

Президент имзолаган қарор билан оилавий тадбиркорликка қўшимча 300 млн доллар ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Узун туманига янги ҳоким тайинланди

Бозоров Хабибулла Шерданакулович
Халқ депутатлари Узун тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бунга қадар у Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Денов туманига янги ҳоким тайинланди

Аброров Илхом Ибрахимович
Халқ депутатлари Денов тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бунга қадар у Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Олтинсой туманига янги ҳоким тайинланди

Махматраемов Бахром Омонович
Халқ депутатлари Олтинсой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бунга қадар у Кинематография агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Бойсун туманига янги ҳоким тайинланди

Шукуров Бохадир Шотураевич
Халқ депутатлари Бойсун тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Экологик назорат бўлими мудири лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Бандихон туманига янги ҳоким тайинланди

Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович
Халқ депутатлари Бандихон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бунга қадар у Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди

Халилов Зайнобиддин Жалолитдинович
Халқ депутатлари Шеробод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бунга қадар у Ҳисоб палатасининг шўъба мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

Ражабов Шерзод Абдимуратович
Халқ депутатлари Қизириқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бунга қадар у Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Бугун, 26 январь куни Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Расмий хабар: «UzAuto Motors» айрим моделлар учун контрактацияни тиклади

ҚҚС пасайгани ҳисобига «Malibu» 10 млн сўмга арзонлашган:
«Malibu» – 395 311 840 сўм (муддат: 31.03.2023)

«Tracker» 2,1–2,6 млн сўмга қимматлашган:
«Tracker Turbo» 1.2 LS AT – 211 454 880 сўм (31.08.2023)
«Tracker Turbo» 1.2 LTZ AT – 231 196 000 сўм (30.06.2023)
«Tracker Premier» 2023 AT – 251 142 080 сўм (31.07.2023)

Шунингдек, «Equinox», «Traverse» ва «Tahoe» 5 фоизга қимматлашган:
«Equinox» 1LT – 441 000 000 сўм (30.06.2023)
«Equinox» 3LT – 472 500 000 сўм (31.05.2023)
«Traverse» – 734 530 720 сўм (30.06.2023)
«Tahoe» – 1 109 274 880 сўм (31.07.2023)

Каналга уланиш:
@uzauz