UzA | Tezkor xabarlar
29.9K subscribers
10.6K photos
1.17K videos
35 files
1.66K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️АҚШ Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинларига 225 дона махсус ускуна совға қилди

17 ноябрь куни АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига 225 дона «FLIR» термал монокуляр ускуналарини топширди.

Ушбу кузатув ускуналари ёруғлик паст бўлган ва ноқулай об-ҳаво шароитида чегарани ноқонуний кесиб ўтишни аниқлаш қобилиятини оширади.

«Бу лойиҳа орқали АҚШ хавфсиз ва суверен Ўзбекистонга бўлган садоқатини яна бир бор намойиш этди», — дейилади Қўшма Штатларнинг мамлакатимиздаги элчихонаси хабарида.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев сингапурлик тадбиркорларни Ўзбекистонга фаол инвестиция киритишга чақирди

Ўзбекистон-Сингапур бизнес форуми доирасида умумий қиймати қарийб 5 миллиард долларлик янги инвестиция, савдо ва молиявий келишувлар имзоланди.

«Бу ҳамкорлигимиз анча фаоллашганидан, муваффақиятли кечаётганидан, Ўзбекистон-Сингапур муносабатлари амалий ва сифатли мазмун билан бойиганидан далолат беради», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Сингапур тадбиркорларини зарур ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш, имтиёзлар ва кафолатли харидлар шаклида кенг қўллаб-қувватлаш, бошқа кўмак чораларини тақдим этишга тайёр экани билдирилди.

Давлатимиз раҳбари сингапурлик ишбилармонларни ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун очилаётган имкониятлардан фойдаланиш ва иқтисодиётимизга фаол инвестиция киритишга чақирди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи якунига етди.

«Чанги» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Сингапурнинг расмий шахслари кузатиб қўйди.

Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Бугун ҳаво ҳарорати +5 даражагача кўтарилади

18 январь куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати -3+2, баъзи жойларда +3+5 даражагача исийди.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +2+4 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0+5 даражагача илиқ бўлиши кутилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Цзилинь университетининг бир гуруҳ палеоантропологлари Ўзбекистондаги Тешиктош ғоридан топилган неандертал боласи кўринишини намойиш этди.

Бу биринчи бор 3D-реставрация ёрдамида тошга айланган одам бош суягини компьютерда тикланишидир.

Тахминан 300 минг - 40 минг йил олдин яшаган 8-9 ёшли неандерталга тегишли бўлган тошга айланган бош суяги 1938 йилда топилган. Бу суяк Осиёда топилган биринчи неандертал қолдиғидир. Унинг кашфиёти неандерталларнинг шарққа кўчишини исботлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Ўзбекистон халқ артисти, цирк устаси Хаким Зарипов 99 ёшида вафот этди

У 1924 йил 17 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1947 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясини тамомлаган. Ўз меҳнат фаолиятини 1942 йилда «Ўзбек давлат цирки» республика бирлашмасида чавандоз сифатида бошлаган.

Хаким Зарипов умри давомида цирк манежида «яшади» ва 1946-1997 йилларда цирк санъатининг устаси, иқтидорли чавандози, ҳайвон ўргатувчиси, масхарабоз, кино актёри, каскадёр сифатида жаҳон цирки тарихидан муносиб ўрин эгаллади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️«Вақф» хайрия жамоат фонди раиси тайинланди

Зиёвуддин Мирсодиқов «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Бунга қадар Зиёвуддин Мирсодиқов Тошкент шаҳридаги «Бўта бува» жоме масжиди имом-хатиби лавозимида фаолият юритаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 2023 йил 19 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари -27,71 сўм тушди — 11 291,03 сўм;

1 Евро курси +31,00 сўм ошди — 12 273,35 сўм;

1 Россия рубли -0,62 сўм тушди — 164,32 сўм.

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️⚡️⚡️ФВВ қорлар эриши ва томлардан сумалакларнинг тушиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун эҳтиёт бўлиш ва иложи бўлса, бинолардан узоқроқ юришни тавсия қилди:

— қор массалари, сумалак ва музлар бўлиши мумкин бўлган томлари баланд уйларга яқинлашманг ва болаларнинг бундай жойларда ўйнаши ва бўлишига йўл қўйманг;

— қулоқчин (наушник) таққан ҳолда кўчада юрманг, томдан тушаётган қор массалари шовқинини эшитмаслигингиз мумкин;

— пиёдалар йўлакчаси бўйлаб ҳаракатланаётганда, юқори қаватларда шубҳали шовқинни эшитсангиз, тўхтамаслигингиз керак, бошингизни кўтаринг ва у ерда нима бўлганини ўйлаб кўринг. Эҳтимол, бу қор массалари ёки сумалак ва музлар тушаётган бўлиши мумкин. Бундай вақтда қочиб кета олмайсиз, имкон қадар тезроқ бино деворига ёпишиш керак, бу хавфсиз бўлишга хизмат қилади;

— автотранспорт воситаларини томи баланд бинолар ёки тепасида қор массалари, сумалак ва музлар бўлган иншоотлар яқинига қўйманг.

❗️Агар одам томдан тушган қор массалари, сумалак ва музлар туфайли жароҳатланса, дарҳол «тез ёрдам» чақириш керак.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️«Ўзбекистон ҳаво йўллари» талабалар учун 50 фоизлик чегирма муддатини 23 январгача узайтирди

«Uzbekistan Airways» талабалар учун республика бўйлаб амалга ошириладиган ички авиақатновларга 50 фоизлик чегирма муддатини 2023 йил 23 январга қадар узайтирди.

Компаниянинг маълум қилишича, 18 январга қадар чегирма асосида харид қилинган авиачипталарни 23 январгача режалаштирилган авиақатновларга бепул қайта брон қилиш мумкин.

Каналга уланиш:
@uzauz