⚡️⚡️⚡️Сингапурда янги турдаги орхидеяга «Шавкат Мирзиёев орхидеяси» номи берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти шарафига Сингапурнинг миллий рамзи бўлган орхидея гулининг янги навига ном бериш маросими бўлиб ўтди.
Бундай тадбирлар анъанавий равишда ушбу мамлакатнинг олий мартабали меҳмонлари ва таниқли арбобларга юксак ҳурмат ва эҳтиром белгиси сифатида ўтказилади.
Анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев гулнинг ёнига янги турдаги орхидеянинг номи — «Шавкат Мирзиёев орхидеяси» деб ёзилган тахтачани жойлаштирди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz

January 17, 2023
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги расмий муносабати:
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 20 ёшли йигитнинг вафот этгани юзасидан хабар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Қуролли Кучлар Суд тиббий экспертиза маркази мутахассислари томонидан тиббий экспертиза ўтказилган ҳамда Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Текшириш натижаси ҳақида қўшимча ахборот тақдим этилади.

⚡️⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сингапур Президенти Ҳалима Яқубни ўзига қулай бўлган вақтда мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Каналга уланиш:
➖@uzauz
January 17, 2023
⚡️⚡️⚡️«Истана» қароргоҳида Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Бош вазири Ли Сянь Лун музокара ўтказди.
Давлатимиз раҳбари Сингапур билан яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг қуйидаги бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.
— инсон капиталини ривожлантириш ва давлат бошқаруви учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш;
— Сингапурни Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилиш;
— илғор «яшил» технологиялар ва рақамли ечимларни жалб қилиш;
— шаҳар инфратузилмаси ва коммуникацияларни такомиллаштириш;
— инвестициялар ва ўзаро савдони кенгайтириш, Сингапурнинг етакчи компаниялари билан қўшма лойиҳаларни илгари суриш.
Учрашув доирасида устав капитали 500 миллион доллар бўлган Ўзбекистон-Сингапур инвестиция компаниясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Очиқ ва дўстона муҳитда ўтган учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Ли Сянь Лунни ўзига қулай вақтда мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди.

⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 8 та ҳужжат тасдиқланди
Музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.
Делегациялар раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди.
Хусусан, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий шериклик ҳамда икки мамлакат прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.

⚡️⚡️⚡️Мудофаа вазирлиги Тошкентда ҳарбий дала ошхоналарини ташкил этди
Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳарбий дала ошхонаси фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда.
Ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилган жойлар:
➖ Мирзо Улуғбек тумани — «Алишеробод» ва «Олимлар меҳалласи» (90-074-63-66, 91-773-02-42);
➖ Миробод тумани — «Биродарлик» ва «Парвона» маҳаллалари (88-548-19-74, 97-293-80-30);
➖ Яккасарой тумани — «Бобур» ва «Бошлиқ» маҳаллалари (99-817-79-56, 99-837-79-56);
➖ Олмазор тумани — «Қуёш» ва «Шодиёна» маҳаллалари (97-759-91-77, 97-749-92-46);
➖ Янгиҳаёт тумани — «Навқирон» маҳалласи (77-019-22-19);
➖ Учтепа тумани — «Кўҳна чўпонота» ва «Ватан» маҳаллалари (00-244-42-29, 88-244-42-29);
➖ Чилонзор тумани — «Шараф» маҳалласи (97-484-92-73);
➖ Яшнобод тумани — «Жарбоши» ва «Широнобол» маҳаллалари (99-494-95-14, 97-034-00-52);
➖ Юнусобод тумани — «Отчопар I» ва «Посира» маҳаллалари (97-463-08-75);
➖ Шайхонтоҳур тумани — «Янги Белтепа» маҳалласи (97-345-09-82);
➖ Сергели тумани — «Хонобод» ва «Садоқат» маҳаллари (99-052-66-83, 99-324-73-06).

⚡️⚡️Жиззах вилоятидаги мактабларда қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди.
Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
January 17, 2023
⚡️⚡️Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларида дарслар 18 январь кунидан бошланади.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Каналга уланиш:
➖@uzauz
January 17, 2023
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси тушди
Марказий банк 2023 йил 18 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
1 АҚШ доллари -23,40 сўм тушди — 11 318,74 сўм;
1 Евро курси -30,98 сўм тушди — 12 242,35 сўм;
1 Россия рубли -0,84 сўм тушди — 164,94 сўм.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz

⚡️⚡️⚡️17 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи доирасида Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига борди.
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон етакчиси Сингапурнинг йирик компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.