UzA | Tezkor xabarlar
29.4K subscribers
10.7K photos
1.2K videos
35 files
1.7K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️Ҳафта ўрталарига бориб, Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати исий бошлайди

«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, яқин кунларда Ўзбекистондаги аномал ҳароратни белгилаб бераётган совуқ антициклон заифлаша бошлайди.

Ҳафта ўрталарига бориб, кунлик ҳарорат -3+2 даража илиқ, кечаси -8-13 даража совуқ бўлади ҳамда ушбу ҳарорат иш ҳафтаси охирига қадар сақланиб қолади.

16-19 январь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйлаб туман тушиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилгач, уйларнинг томидаги қор эрий бошлайди, музликлар пайдо бўлади. Ташқарига чиқаётганда диққатли ва эътиборли бўлиш талаб этилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Кутлимуратова Нигора Машариповна Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Андижон, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги боғча, мактаб, профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Қолган ҳудудларда ҳам таътил муддати узайтирилиши мумкин.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда об-ҳаво шароитлари барқарорлашгунига қадар дарсларни вақтинча онлайн режимга ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тошкент шаҳрида ҳам таълим муассасаларида ўқиш 23 январдан бошланади

Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари — мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш шу йилнинг 23 январидан бошланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар томонидан таълим объектларидаги ҳарорат белгиланган меъёрда бўлиши назоратга олиниши маълум қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Сурхондарё вилоятидаги таълим муассасаларида ўқиш 23 январдан бошланади

Сурхондарёдаги таълим муассасалари — мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш шу йилнинг 23 январидан бошланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тошкент вилоятидаги таълим муассасаларида ўқиш 23 январдан бошланади

Тошкент вилоятидаги таълим муассасалари — мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш шу йилнинг 23 январидан бошланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Қорақалпоғистондаги боғча, мактаб, профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Наманган ва Қашқадарё вилоятларидаги боғча, мактаб, профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Навоий вилоятидаги давлат боғчалари 19 январдан иш фаолиятини бошлайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Бугун, 17 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Сирдарё вилоятидаги боғча, мактаб, профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Сингапурда янги турдаги орхидеяга «Шавкат Мирзиёев орхидеяси» номи берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти шарафига Сингапурнинг миллий рамзи бўлган орхидея гулининг янги навига ном бериш маросими бўлиб ўтди.

Бундай тадбирлар анъанавий равишда ушбу мамлакатнинг олий мартабали меҳмонлари ва таниқли арбобларга юксак ҳурмат ва эҳтиром белгиси сифатида ўтказилади.

Анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев гулнинг ёнига янги турдаги орхидеянинг номи — «Шавкат Мирзиёев орхидеяси» деб ёзилган тахтачани жойлаштирди.

Каналга уланиш:
@uzauz