UzA | Tezkor xabarlar
29.5K subscribers
10.7K photos
1.19K videos
35 files
1.67K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев туман ва вилоят халқ таълими бўлимларини танқид қилди

«Биз ҳаммани математик қилишни истаймиз, аммо бунинг иложи йўқ. Нари борса 10 фоиз бола математик бўлишни истар. Биз боланинг истагидан келиб чиқиб, унинг талабига кўра таълим беришни ўрганишимиз керак. Бола ўзига нима қизиқ эканини яхши билади, унга ҳамма фанни бирдек ўргатишни тўхтатиб, қизиқиш соҳасига урғу қаратиш лозим.

«Районо» ва «облоно» сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи «районо» ва «облоно» бўлишларинг керак.

Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди.

Тартиб керак албатта, аммо бунинг учун вазирлик бор. Бизда ҳамон эски тизим сақланиб қолмоқда. Мактаб аслида «гороно»га хўжайинлик қилиши керак.

Биз эски тизимга мойиллик қиламиз, «Районо» нима деса шуни қиламиз. Замон ўзгармоқда, кечирасизу, қишлоқ хўжалигида пахтага тизим ўзгартирдик. Энди пахта ҳам, тизим ҳам ишламоқда.

Қачон қишлоқ хўжалигида икки миллард долларлик экспорт бўлар эди? Энди мана текстил ишламоқда, бошқа ишлаб чиқариш бор», — деди Президент.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистонда 20 га яқин боланинг ўлимига сабаб бўлган «Док-1 МАКС» дорисини ишлаб чиқарувчи Ҳиндистоннинг «Marion Biotech Pvt. Ltd» компанияси раҳбари Хасан Ризо мазкур сиропларни ишлаб чиқариш тўхтатилганини маълум қилди.

«Ўлим ҳолатларидан афсусдамиз, ҳукумат тергов ўтказмоқда. Унинг натижаларидан келиб чиқиб, тегишли чораларни кўрамиз. Намуналар олинган. Ушбу маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилган, қолган жараёнлар давом этмоқда», — дейди Хасан Ризо «ANI» нашрига берган интервьюсида.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 30 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.     

1 АҚШ доллари +29,89 сўм ошди — 11 225,46 сўм;    

1 Евро курси +53,12 сўм ошди — 11 961,85 сўм

1 Россия рубли -0,79 сўм тушди — 156,64 сўм.    

Каналга уланиш:
   @uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

«Энг қиммат, энг катта бойлигимизни, фарзандларимизни муаллимларга топширамиз.

Агар ҳар биримиз ўзимизнинг эртанги кунимиз, фарзандларимиз, невараларимизнинг эртанги куни давомийлигини қолдирамиз десак ҳаётда, фақат ва фақат муаллимнинг обрўсини кўтаришимиз керак. Фақат мураббий учун шароит яратишимиз керак».

Каналга уланиш:
@uzauz
Термиз давлат университетининг Педагогика институти директори Эшболта Қобулов Атамуродович ҳамда Қарши давлат университетининг Педагогика институти директори Абдуқаҳҳор Ғаниев Гадоевич лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга «Док-1 МАКС» дори воситаларини сотиб олмаслик бўйича СМС-хабарнома юборишни бошлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
«Док-1 МАКС» дори воситаларини фош қилган тиббиёт ходимлари ўз вақтида ССВга хабар бермаган

Ижтимоий тармоқларда «Док-1 МАКС» воқеасини фош қилган тиббиёт ходимлари ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолат бўйича вазифасидан озод этилган 7 нафар тизим мутасаддиси ва тиббиёт ходими ўз вақтида ССВга хабар бермаган.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Севара Убайдуллаеванинг маълум қилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишда болаларда кузатилган ҳолат бошланганига 2 ойдан ошганлиги ўз тасдиғини топган.

«Ваҳоланки, тизимга доир ҳар бир фавқулодда ҳолат бўйича шу куннинг ўзида вазирликка тезкор маълумот тақдим этиш зарурлиги тўғрисида тегишли меъёрий ҳужжат ва талаблар мавжуд. Шунга қарамай, бу ходимлар 2 ойдан бери бу ҳолат тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабар бермаган», — деди Севара Убайдуллаева.

Оқибатда жуда катта вақт бой берилган. Яъни болалар ўртасида ноаниқ ҳолатлар юз бергач, зудлик билан бу бўйича тўғридан-тўғри Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабар берилмаган.

Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасига ҳам мазкур ҳолат юзасидан жуда кеч расмий хат киритилган. Шу сабабли қонунчиликда берилаганган тартибда тегишли чоралар кўрилди ва ўрганишлар давом этмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов ўзаро Янги йил табригини алмашди

29 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти қилди.

Ўзбекистон Президенти ва Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси яқинлашиб келаётган Янги йил билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилакларини билдирдилар.

Каналга уланиш:
@uzauz
Халбутаев Надиржон Жанузакович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Бугун, 30 декабрдан Ҳиндистоннинг «Marion Biotech» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Янги йил кечаси Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида қор ёғади

31 декабрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ва қор ёғади.

Кечаси Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2+3 даража, кундузи +2+7 даража илиқ бўлади.

❗️31 декабрдан 1 январга ўтадиган Янги йил кечасида фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.

1 январда Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасида қор ёғади. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

Кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Дам олиш кунлари тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Владимир Имамович Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди;

- Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Нодиржон Жонузоқович Холбўтаев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий ишлар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Инсон саломатлиги учун хавфли бўлган дори воситаларининг рўйхати эълон қилинди

30 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси ишлаб чиқарган барча дори-дармонлари савдоси тўхтатилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Тимур Аминджанович Ишметов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси молия вазири лавозимидан озод этилди;

- Абдукодир Хамидович Тошкулов Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#RASMIY_TAYINLOV

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

- Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

- Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;

- Бобир Фархадович Исламов Ўзбекистон Республикаси
тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;

- Батир Иркинович Закиров Ўзбекистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;

- Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;

- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;

- Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;

- Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;

- Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;

- Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;

- Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;

- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;

- Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#RASMIY_TAYINLOV

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

- Шахрух Шатургунович Шарахметов Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

- Содиқ Донақулович Тошбоев Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

- Баходир Абдусаломович Бегалов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди;

- Абдушукур Абдужамилевич Садиков Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори лавозимига тайинланди;

- Олим Хайруллаевич Нарзуллаев Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#RASMIY_TAYINLOV

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

- Акмалхужа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси лавозимига;

- Бахромжон Тураевич Норқобилов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;

- Низомидин Жалилович Бакиров Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори лавозимига;

- Бахтиёр Вахабович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлиги назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#RASMIY_TAYINLOV

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

- Улугбек Ахмадович Азамов Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Алишер Зафар ўғли Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари – Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига;

- Шерзод Саиджанович Хидоятов Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Нозим Бахтиёрович Хусанов Ўзбекистон Республикаси
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Агриппина Васильевна Шин Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Нарзулло Наимович Обломурадов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Президент Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарини ишдан олди

Айни дақиқаларда ўтаётган йиғилишда давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасига тўхталиб, "Док-1 Макс" препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилди.

"Самарқанд ва Қашқадарёдаги болалар ўлими соҳада ишлар аҳволини, назорат йўқлигини кўрсатди. Бугун Фармацевтика агентлиги раҳбари Кариевни ишдан олдим. Бунга йўл қўйган мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!", - деди Президент.

Каналга уланиш:
@uzauz