UzA | Tezkor xabarlar
29.3K subscribers
10.8K photos
1.2K videos
35 files
1.7K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига келиб, бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдимоти билан танишмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
28 декабрь куни «Oltin Humo» III миллий мукофотининг 2022 йилги ғолиблари эълон қилинди.

Унга кўра, «Oltin Humo-2022» мукофоти совриндорлари:

Энг яхши ҳужжатли фильм — «Матонат»;
Режиссёр: Шуҳрат Маҳмудов;
Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси маҳсулоти.

Энг яхши анимацион фильм — «Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат»;
Режиссёр: Абдулатиф Ҳайдаров;
«ASTIR ANIMATION STUDIO» ва «BEGIM» киностудияси маҳсулоти.

Энг яхши компьютер графикаси — Давлат Арабшоев
«Абдулла Қодирий» ҳужжатли фильмидаги иши учун;

Энг яхши кино бастакори — Дмитрий Янов-Яновский
«Тутқунлик» бадиий фильмидаги иши учун;

Энг яхши овоз режиссёри — Абдуқаҳҳор Каримов
«Муҳаббат баҳори» фильмидаги иши учун;

Энг яхши монтаж иши — Хуршид Алихўжаев
«101 рейс» бадиий фильмидаги иши учун;

Энг яхши грим рассоми — Галина Иванова
«Муқимий» бадиий фильмидаги иши учун;

Энг яхши либос бўйича рассом иши — Анастасия Сущук
«Муқимий» бадиий фильмидаги иши учун;

Энг яхши рассом иши — Алишер Умрзоқов
«Муқимий» бадиий фильмидаги иши учун;

Энг яхши сценарий — Зулфиқор Мусоқов
«Ҳайрат» бадиий фильмидаги иши учун;

Энг яхши операторлик иши — Азизбек Арзикулов
«Ҳайрат» бадиий фильмидаги иши учун;

Энг яхши режиссёрлик иши — Зулфиқор Мусоқов
«Ҳайрат» бадиий фильмидаги иши учун;

Энг яхши аёл роли — Раъно Шодиева
«Аёл қисмати» бадиий фильмидаги роли учун;

Энг яхши эркак роли — Ҳошим Арслонов
«101 рейс» бадиий фильмидаги роли учун;

Йилнинг энг яхши фильми — «Аёл қисмати»;
«DILSHOH MEDIA» киностудияси маҳсулоти;
Режиссёр: Дилмурод Масаидов.

Томошабин меҳрини қозонган фильм — «Барон-2»;
Режиссёр: Рустам Саъдиев.

Шунингдек, Ўзбек кинематографиясига қўшган хиссаси учун махсус мукофоти билан:

Ёқуб Аҳмедов,
Ўзбекистон халқ артисти;

Ҳамидулла Акбаров,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси;

Жўра Тешабоев,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби;

Бектулу Низомитдинов,
Кинематография Агентлиги ҳудудий бўлими рахбари;

Бахтиёр Мадиёров,
«Қорақалпоқфильм» киностудияси директори тақдирланди.

Ғолибларга «Oltin Humo» махсус статуэткаси ҳамда 25 млн сўм миқдорида пул мукофоти берилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
«Док-1 МАКС» сиропини ичиши оқибатида вафот этган болалар сони 19 нафарга етди

Деҳқонобод туманида яшовчи 2021 йилда туғилган Х.Ш 5 кун давомида ўз турар жойида «Док-1 МАКС» сиропини истеъмол қилиб келиб, соғлиги ёмонлашганлиги сабабли 27 декабрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий амалий маркази Қашқадарё филиалига олиб келинган.

Маълум қилинишича, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, бола 28 декабрь куни вафот этган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Док-1 МАКС» таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилгандан сўнг бемор болаларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ортидан 22 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда ушбу дорининг савдоси тўхтатилди. ССВ 27 декабрь куни мазкур дори воситалари истеъмоли натижасида 18 нафар бола вафот этгани ҳақида хабар берди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент янги авлод дарсликлари билан танишув жараёнида халқаро тажриба синови дарслари билан танишди

Ўқувчилар замонавий гаджетлар орқали қандай билим олаётгани намойиш этилди. Чунки бугунги жамиятимиз технологиялар ва гаджетлар билан бевосита боғлиқ. Шу боис ўқувчиларга таълим беришда замонавий коммуникация воситалари имкониятидан самарали фойдаланиш, ўқувчиларнинг ҳам ўйнаб, ҳам ўрганиши учун шароит яратишга ҳаракат қилиняпти.

Президент Шавкат Мирзиёев бу ерда болалар билан суҳбатлашди. Ўқувчилар, хусусан, алоҳида таълимга муҳтож болалар дарс жараёнларини қандай ўзлаштираётгани билан қизиқди.

Каналга уланиш:
@uzauz
«1 январдан бошлаб 14 та ҳудудда тажриба асосида янги дарсликлар ўқитилади» — Шавкат Мирзиёев

Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилмоқда. Давлатимиз раҳбари сўнгги йилларда мактабларда амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди.

«Сўнгги 5 йилда мингта мактаб қурдик. 7 мингта компьютер синфларини ташкил қилдик. Бу каби ишларга 14 триллион маблағ бердик. Бу ҳозирги шароитимиз учун катта маблағ. Лекин таълим учун берсак арзийди. Бу бизнинг келажагимиз», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев 1 январдан бошлаб 14 та ҳудудда янги дарсликларни тажриба асосида ўқитилишини айтди.

«Кейинги босқичда 5–11-синфлар учун ҳам дарсликлар ишлаб чиқамиз. Мурожаатномада айтилганидек, ҳар бир мактаб битирувчиси иккита тилни билиши ва битта касб ўрганиши керак. Ҳозир 22 та фан бор мактабларда. Энди эса ёшларга креатив соҳаларда дарс беришимиз керак. Фанларни ҳам, дарс соатларини ҳам кўриб чиқишимиз керак», — деди Президент.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент Шавкат Мирзиёев кейинги йилларда ўқитувчилар учун яратилган имкониятлар ҳақида.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент Шавкат Мирзиёев янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотида нутқ сўзламоқда:

«Мана бугун таълим сифатини ошириш, янги дарсликлар масаласида гаплашамиз. Хўш, бу янги дарсликларни фарзандларимизга ким етказади? Албатта муаллим! Мен бекорга муаллимнинг обрўсини кўтариш ҳақида такрор-такрор гапирмайман. Бугунги глобаллашув даврида таълим, келажак авлод баркамоллиги қай даражада муҳимлигини янаям кучлироқ англаб етяпмиз.

Бугун ёшларимиз, болаларимизнинг ўзи «Бизга кечаги кун таълими керак эмас» деган талабни қўйишяпти. Ҳозирги ислоҳотларимизни реажалаштиряпмиз, катта-катта марраларни қўйяпмиз. Уларни айтиш осон, лекин бажариш азоб. Лекин ҳар қанча қийин бўлмасин биз фарзандларимиз учун бу ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳаракат қилишимиз шарт.

Бугунги интилувчи болалар келажакда сизнинг олтин фондингизга айланади. Уларнинг ютуқларидан фахрланасиз. «Мен жонажон ватаним учун қандай ҳисса қўшяпман?!» деган саволга жавоб ўз устимизда ишлашимиз ва фарзандларимиз камолоти бўлади.

Йилимиз номини ҳам таълимга боғлаганимиз бежиз эмас. Бу масала менинг доимий диққат марказимда бўлади. Маошларингизни оширдик, лекин бу билан тўхтаб қолмаймиз. Имкониятимиз бўлиши билан яна кўпайтирамиз».

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент Шавкат Мирзиёев қиз фарзандлар ва аёлларни ўқитиш кераклиги ҳақида.

Каналга уланиш:
@uzauz
«Келгуси йили таълимга оид ҳам кўплаб қарор, фармонлар чиқади. Шунингдек, мактаб ўқитувчилари учун ипотека кредитларини камайтирсак бу ҳам яхши бўлади. Бугун мен кўп саволларга жавоб олдим.

Aлбатта, 20-30-40 йил давомида эскича дарс берган ўқитувчига янги дарсликларга ўтиш бироз оғир. Лекин бугун бу нарсани қилмасак, эртага ўзимиз кутган натижани ололмаймиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш:
@uzauz
«Балки айрим фанларни қисқартирармиз, замонавий фанларни кўпайтирармиз. Негадир бир қисқартиришдан қўрқамиз.

Агар бирор фан замонавийликдан ортда қолса, уни сақлаб туришда нима маъно бор? 10 мингдан ортиқ мактабдан 842 тасининг бирорта битирувчиси олий ўқув юртига кира олмаган. Буни қандай баҳолаш мумкин?

Биз «Болалар ёмон бўлиб кетди» деган фикрдан воз кечишимиз керак. Ўзимизга савол қўяйлик – уларни яхши қилиш учун нималар қилдик?! Барибир улар ўзимизнинг фарзандларимиз.

Сизлар билан бир тану бир жон бўлиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг келажаги ҳақида ўйлашимиз шарт», — деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш:
@uzauz
«Мен бугун 590 минг нафар устоз-муаллимлар, мураббийларга мурожаат қилмоқчиман. Бугунги ёшларимизнинг талаби жуда катта.

Оддийгина телефонни катта авлод тушунмайди. Аммо уни кузатган болаларимиз биз катталарга савол бериб қийин вазиятга солиб қўйишяпти. Дунё воқеаларига оид масалаларга қизиқишяпти.

Фарзандларимизни алдаб бўлмайди. Бугун информацион технологияларни синфхонага кирган ўқитувчига нисбатан ўқувчилар кўпроқ билишади, десак тўғри бўлади», — деди Президент.

Каналга уланиш:
@uzauz
«Таҳликали замонда яшаяпмиз. Замон шуни талаб қиляптики, ҳар бир ҳаракатимиз, барча ислоҳотларимизнинг туб замирида таълим бўлиши керак.

Фарзандларимизнинг ўзлари талаб қиляпти, бизга кечаги таълим керак эмас, сифатли таълим керак дейишяпти. Сифатли таълим нима дегани? Бу — сифатли кадр дегани», — деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Улуғбек Ботирович Азизов, Бухоро муҳандислик технология институтининг ректори Нусратулло Ражабович Баракаев лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:

@uzauz
⚡️⚡️Ҳиндистон ҳукумати «Док-1 МАКС» дорисини ишлаб чиқарган компанияга қарши иш очди

Ҳиндистон ҳукумати «Док-1 МАКС» дорисини ишлаб чиқарган «Marion Biotech» компаниясига қарши суриштирув бошлаган.

Суриштирув Уттар-Прадеш штатидаги наркотикларни лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан олиб бориляпти.

Улар Ўзбекистон ҳукуматидан ҳам вафот этган болалар ҳақида ҳисобот сўраган.

Каналга уланиш:
@uzauz