UzA | Tezkor xabarlar
29.1K subscribers
10.8K photos
1.21K videos
35 files
1.72K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида мамлакатимизда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликда шериклик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Ҳужжатни «Ўзкимёсаноат» АЖ узатув кенгаши раиси, Бош вазир ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда «Казфосфат» масъулияти чекланган ширкати кузатув кенгаши раиси Эдуард Огай имзолади.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев ҳамда Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани, шунингдек, Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Каналга уланиш:
@uzauz
Қозоғистон билан Ўзбекистонга нефть етказиб бериш бўйича битим имзоланди.

Ҳужжат «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамда «КазМунайГаз» АЖ Бошқарув раиси Магзум Мирзагалиев томонидан тасдиқланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукумати ўртасида «Марказий Осиё» Саноат кооперацияси халқаро марказини барпо этиш тўғрисида ҳадли битим ҳамда электрон савдони ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув мемарандуми тасдиқланди.

Ҳужжат Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Қозоғистон Бош вазир ўринбосари – савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин ўртасида имзоланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукумати, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган умумий 15 та ҳужжат қабул қилинди.

Жумладан:

— Тошкент ҳамда Туркистон вилоятлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»;

— Жиззах ҳамда Туркистон вилоятлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»;

— Навоий ҳамда Қизилўрда вилоятлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»;

— Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритиш ҳақидаги баённома;

— Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ва Қозоғистон давлат хизмати ишлари агентлиги ўртасида англашув меморандуми;

— Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукумати ўртасида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳамда Ўрмон хўжалиги соҳасида англашув меморандуми;

— Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамда Қозоғистон стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум;

— Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукумати ўртасида Олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим.

Таъкидлаш жозизки, Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида жами 8 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг яқин ва ишончли ҳамкори экани ҳақида гапирди.

Каналга уланиш:
   @uzauz
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида бир қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилади

Жумладан, Қозоғистоннинг Караганда вилоятида маиший техника ишлаб чиқариш заводи, Чимкентда инфузион эритмалар корхонаси, Костанайда «Chevrolet» автомобиль заводи қурилади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш корхонаси, Тошкент вилоятида транспорт-логистика маркази барпо этилади.

Икки давлат раҳбарлари мазкур объектларнинг қурилишига биргаликда старт берди.

Каналга уланиш:
   @uzauz
РАСМАН: 22 декабрдан Ўзбекистонда «Док-1 МАКС» таблетка ва сироп дори воситаларининг савдоси тўхтатилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган «Док-1 МАКС» таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилгандан сўнг беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, ушбу вазият дарҳол назоратга олинган. Беморлар аҳволини ўрганиш ва ҳолат сабабларини аниқлаш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилган.

Унинг таркибига агентлик ҳамда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг малакали мутахассислари киритилди.

Самарқанддаги дорихоналардан харид қилинган Ҳиндистонинг «Marion Biotech Pvt. Ltd» компаниясига тегишли «Док-1 МАКС» таблетка ва лимон ва асал таъмли сироп дори воситалари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилмоқда. Лаборатория таҳлиллари якунлангач, унинг натижалари ҳақида эълон қилинади.

22 декабрдан «Док-1 МАКС» дори воситаларининг юртимиздаги савдоси вақтинча тўхтатилди ва бу ҳақда «Quramax Medical» МЧЖ томонидан реализация қилинган ташкилотларга хабар юборилди.

Каналга уланиш:
  
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Мазкур ҳужжат билан Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортолди молиялаштириш учун ажратиладиган ресурслардан берилган кредитларни ўз вақтида сўндириб келаётган тадбиркорлик субъектларига амалдаги кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратиш имконияти яратилмоқда.

Шунингдек, 2024 йил 1 январга қадар Европа, Туркия, Миср ва Марокаш давлатларига газлама ва трикотаж мато маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг 70 фоизгача миқдорида компенсация қилишга субсидиялар берилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғидан ташқари барча ўсимлик ёғларини экспорт қилишга рухсат берилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев буюк қозоқ шоири Абай Қўнонбоев меросига бағишланган кўргазма доирасидаги экспозиция билан танишдилар.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўз юртига жўнаб кетди.

Олий мартабали меҳмонни «Тошкент» халқаро аэропортида Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Каналга уланиш:
@uzauz