UzA | Tezkor xabarlar
29.6K subscribers
10.7K photos
1.19K videos
35 files
1.67K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Коронавирусга чалинган 36 ёшли ҳоким вафот этди

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Аяпбергенович Толибаев оламдан ўтди.

ЎзА мухбирининг аниқлик киритишича, Д.Толибаев бир неча кун олдин коронавирусга чалиниб, касалхонага ётқизилган эди. Бироқ, кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор вафот этди.

Д.Толибаев 1983 йил 18 октябрда Нукус шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилида бошлаб, узоқ йиллар ирригация соҳасида турли ташкилотларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Д.Толибаев 2019 йилдан буён Қонликўл тумани ҳокими эди.

Марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз.


➡️ @uzauz
Фермерларга чириган картошка уруғлигини сотган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларида картошка экилиши белгиланиб, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларидаги 656 нафар фермер хўжаликларига “EGOIST AST” МЧЖ томонидан 44,8 млрд сўмлик 6400 тонна картошка уруғлигини етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган ва 23,6 млрд. сўм пул фирма ҳисоб рақамига ўтказилган.

“EGOIST AST” МЧЖ томонидан Россиядан олиб келинган 498 тонна картошка уруғлигидан 394 тоннаси яроқсиз деб топилганлиги, 104 тоннасига мувофиқлик сертификати берилганлиги ва 60 тонна “Удача” навли картошка уруғлигини Ўзбекистон ҳудудида экиш белгиланмаганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, маҳаллий “Samgold” МЧЖдан харид қилинган 500 тонна картошка уруғлигининг сифат сертификатлари мавжуд эмаслиги, ушбу пул маблағларидан 600 млн. сўми транспорт хизматини кўрсатиш лицензиясига эга бўлмаган “HAMROX ASIL YUKSALISH” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, пул маблағлари ўзлаштириб юборилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан 06.07.2020 йилда “EGOIST AST” МЧЖ раҳбари А.Сафаровга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


➡️ @uzauz
⚡️РАСМАН: карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилди

Халқаро тажриба, мамлакатимизнинг ҳамда хорижнинг етук олим ва мутахассисларининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан зарарланиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан мамлакатда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.


➡️ @uzauz
❗️Қуйидаги фаолият турларини тўхтатиш бўйича чеклов жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди:

👉 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

👉 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

👉 спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;

👉 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш хизмати (курьер, доставка, кейтеринг) бундан мустасно);

👉 мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

👉 санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

👉 сартарошхона ва гўзаллик салонлари;

👉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).

👉 Шунингдек, жорий йил 31 июль (жума), 1-2 август ҳамда
8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари
бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.


➡️ @uzauz
‼️Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:

а) давлат органлари ва ташкилотларига:

👉 ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилганини инобатга олиб, қолган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;

👉 ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш;

👉 йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш;

👉 ходимлар орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш;

б) фуқароларга:

👉 тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;

👉 жамоат жойларида, кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

👉 ёши катта ва муайян турдаги касаллиги (қандли диабет, метоболик синдромлари, аутоимун касалликлари, қон, юрак, томир касалликлари, онкологик касалликлар ва б.) мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.


➡️ @uzauz
☝️Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга мазкур ҳолатларда фуқароларнинг автотранспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, зарур ҳолларда фуқароларни манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ кўрсатма берилди.


➡️ @uzauz
Бугун Ўзбекистон бозорига кириб келаётган Volkswagen автоконцернининг онлайн тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда Volkswagen Caddy автомашинасининг 3 хил модели бўйича нархлари эълон қилинди:

Cargo — 172,1 млн сўм;
Kombi — 190 млн сўм;
Trendline — 221,9 млн сўм.


➡️ @uzauz
Бобур Бекмуродов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси этиб сайланди

Бугун, 27 июль куни, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати таъсисчилари йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов янги раис этиб сайланди.

Ҳаракатнинг аввалги раиси Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори лавозимига тайинланган эди.


➡️ @uzauz
«Сардоба» сув омбори фалокати юзасидан бир гуруҳ шахслар қамоққа олинган

Бош прокуратура матбуот хизмати “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва бунинг оқибатида катта ҳажмдаги ер майдонларини сув босиши бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан қўшимча маълумот берди.

Экспертиза хулосасига кўра, сув омбори тўғонининг ўпирилишига қуйидаги омиллар сабаб бўлган:

1. Лойиҳа ҳужжатларидаги хато ва камчиликлар
2. Қурилишдаги хато ва камчиликлар
3. Эксплуатациядаги хато ва камчиликлар

Ҳозирги вақтда йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига дахлдор 9 нафар шахс, жумладан буюртмачи “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК, лойиҳачи “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, пудратчи ташкилот “Резаксой сув қурилиш” УК, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдор шахсларининг бир гуруҳи Жиноят кодексининг тегишли (167, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов муддати Бош прокуратура томонидан 5 ойга узайтирилди.


➡️ @uzauz
Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети Тошкент филиали очилмоқда

Бу ҳақда Тошкентда ташкил этилган онлайн матбуот анжуманида маълум қилинди. Университет филиали дуал таълим тизимига асосланган бизнес ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди.

Дарслар инглиз тилида олиб борилади. Шунингдек, улар турк, француз, немис ва хитой тилларини ўрганади.

Бир йиллик ўқиш қиймати 4000 АҚШ долларини (ўқув йили 3 симестрдан иборат) ташкил этади. Биринчи курслар учун грантлар ҳам мавжуд.

Филиалда ҳозирча иккита йўналиш мавжуд – электрон тижорат ва технологияларни бошқариш ҳамда халқаро бизнес ва тадбиркорлик.

Ўқиш истагида бўлган абитуриентлар https://cc.uz/16613 ҳаволада келтирилган ариза шаклини тўлдириш орқали рўйхатдан ўтиши мумкин. Кириш имтиҳони 15 август кунига мўлжалланган.


➡️ @uzauz
Германиядан инсонпарварлик ёрдами келди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Германиядан инсонпарварлик ёрдами юкланган самолёт келиб қўнди.

Гуманитар ёрдам таркибида кислород баллонлари, тиббий ниқоблар, аравачалар, комбинезонлар бор.


➡️ @uzauz
“STRAUS HOUSE” таъсисчиси 9 йил озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида “Straus House” МЧЖнинг бир гуруҳ мансабдор шахсларига оид суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар қилди.

Суд ҳукмига кўра, “Straus House” МЧЖ таъсисчиси И.Исроилов Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, директор А.Махмуталиевга 7 йил, директор ўринбосари Д.Қутпиддиновга 8 йил 5 ой 26 кун озодликдан маҳрум этиш ва бош бухгалтер О.Саидовга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Айбдорларга “Straus House” МЧЖнинг фаолияти юзасидан жабрланувчилар фойдасига етказилган моддий зарарни қоплаш мажбурияти юкланди.


➡️ @uzauz
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Турсунов Ёрқин Эргашевич оламдан ўтди.

Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Марҳум 55 ёшда эди.

Ё.Турсуновнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.


➡️ @uzauz
Асаджон Азатбекович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори этиб тайинланди.


➡️ @uzauz
Давлат хизматлари агентлигига янги раҳбар тайинланди

Президентнинг тегишли қарорига асосан, Улуғбек Исломович Муҳаммадиев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди.

У бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

ДХАнинг аввалги директори Халилилло Тўрахўжаев Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланган эди.


➡️ @uzauz
Эҳтиёжманд оилаларга жами 150 млрд сўм моддий ёрдам тарқатилади

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан (346-ф, 29.07.2020й), "Саховат ва кўмак" фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилади.

Бунинг учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 150 млрд сўм ажратилиши белгиланди.

Ушбу маблағ ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланди:

Қорақалпоғистон Республикаси - 10 млрд;
Андижон вилояти - 10 млрд;
Бухоро вилояти - 10 млрд;
Жиззах вилояти - 5 млрд;
Қашқадарё вилояти - 20 млрд;
Навоий вилояти - 5 млрд;
Наманган вилояти - 10 млрд;
Самарқанд вилояти - 10 млрд;
Сурхондарё вилояти - 10 млрд;
Сирдарё вилояти - 5 млрд;
Тошкент вилояти - 10 млрд;
Фарғона вилояти - 10 млрд;
Хоразм вилояти - 10 млрд;
Тошкент шаҳри - 25 млрд.

Ҳудудлардаги сектор раҳбарлари 2 кун муддатда ушбу маблағларни аҳолига тарқатилишини таъминлайди.


➡️ @uzauz
Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтига янги раҳбар тайинланди

Олий Мажлис палаталари Кенгашининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори лавозимига Отахонов Фозилжон Ҳайдарович тайинланди.

Фозилжон Отахонов ҳуқуқшунослик соҳасидаги етук олим, узоқ йиллар давомида суд, адлия органларида раҳбар лавозимларда ишлаган таниқли ҳуқуқшуносдир.


➡️@uzauz
⚡️400 мингдан кўпроқ оилаларга моддий ёрдам пуллари тарқатилади

Шавкат Мирзиёев бугун «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонга (ПФ-6038-сон) имзо чекди.

Унга кўра:

👉 моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга бюджетдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

👉 моддий ёрдам пуллари эҳтиёжманд оилаларга 15 августга қадар етказилади;

👉 Коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш мақсадида ҳамда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Республика бюджетидан:

моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасининг ҳудудий бўлимларига 200 миллиард сўм;

тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига (врач, фельдшер, санитар ва ҳайдовчилар) бир марталик пул мукофоти бериш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.


➡️ @uzauz
❗️1 сентябрдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилади

Президент фармонига биноан:

👉 1 сентябрдан бошлаб қуйидагилар миқдори 1,1 баробарга оширилади:

пенсиялар;
болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақалар;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар.

👉 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

• пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;
• ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 513 350 сўм;
• болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;
• зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.

👉 2020 йилнинг якунига қадар:

14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сони 2 баробарга оширилиб, 700 мингтагача етказилади;

бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналарнинг амалдаги сони 330 мингдан 400 мингтага оширилади;

моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг амалдаги сони 89 мингдан 100 мингтага етказилади.

👉 Тўлаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган ҳолатда) давом эттирилади.


➡️ @uzauz