QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
15.5K subscribers
27.3K photos
2.83K videos
7 files
10.3K links
O‘zbekiston Respublikasi Qishloq xo‘jaligi vazirligi

🔗 Rasmiy sahifalarimizning manzillari: https://taplink.cc/uzagroministry

📍Manzil: Toshkent viloyati, Qibray tumani, Universitet ko‘chasi, 2-uy

☎️ Ishonch telefoni: 1243
Download Telegram
📢Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!

▫️Яқин кунларда Тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан очиқ мулоқот ўтказиш релаштирилмоқда.

📌 Мулоқотда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

📨 Сиз жорий йил 20 -31 июлгача бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантириш борасидаги ғоя ва таклифларингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига йўллаш имкониятига эгасиз.

🏢 Мурожаатларни туманингиздаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари;

☎️ Штаб “Call-маркази”нинг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари;

🌐 Интернет тармоқлари орқали:
Telegram: https://t.iss.one/uzchamber
ёки @taklif_bot телеграм боти;
Veb-sayt: www.chamber.uz;
Facebook: www.facebook.com/uzchamber;
Instagram: www.instagram.com/uzchamber;
E-mail: [email protected] етказиш мумкин.

🔘Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047

https://t.iss.one/uzagroministry
📢Вниманию предпринимателей и бизнесменов!

🔘В ближайшие дни планируется проведение открытого диалога Президента Республики Узбекистан с предпринимателями по вопросам поддержки предпринимателей.

🖇 В ходе открытого диалога будут обсуждаться актуальные проблемы предпринимателей, пути их решения, предложения и инициативы
по дальнейшему улучшению бизнес-среды в республике
.

📨 С 20 по 31 июля текущего года вы имеете возможность напрямую обратиться к Президенту Республики Узбекистан с вопросами, связанными с вашей деятельностью, идеями и предложениями по расширению и развитию вашего бизнеса.

🏢Свои обращения можно направить через приемные по рассмотрению обращений предпринимателей;

☎️по телефонным номерам «Call-центра» Штаба 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06;

🌐по Интернет каналам:

Telegram:
t.iss.one/uzchamber или @taklif_bot Telegram-бот;
Веб-сайт: www.chamber.uz;
Facebook: www.facebook.com/uzchamber;
Instagram: www.instagram.com/uzchamber;
E-mail: [email protected];

🔹Адрес: город Ташкент, улица А. Темура, 4. Индекс: 100047.

https://t.iss.one/uzagroministry
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республикамизда Олтиариқ тумани узум етиштиришда ва уни экспорт қилишда етакчи туманга айланди

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l
Facebook l Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида қандай янгиликлар бўлмоқда?

🔸Юртимизда ҳамкор экин сифатида экилган соя ўсимлигининг ривожланиш жараёнлари қандай кечмоқда?

🔹Соя йиғим-теримига тайёргарлик ишлари қандай кетмоқда?

🔸Соя ўсимлигини пахтага зиён қилмасдан йиғиш мақсадида Қўқон механика заводида тайёрланаётган техникалар тақдимоти билан танишмоқчимисиз?

📍Халқаро пресс-клубнинг "Масофада" кўрсатувининг навбатдаги сонида шулар ҳақида сўз юритилади.

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l
Facebook l Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги номидан Шавкат Миромоновични туғилган куни билан табриклаб, дунёдаги барча эзгуликлар, мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват тилашдан мамнунмиз!

Ўз мамлакатига бефарқ бўлмаган бу Инсоннинг чинакам ишончи, дадил ғоялари ва мардонавор ҳаракатлари шиддатли ривожланиш учун замин яратганига ҳаммамиз гувоҳмиз.

Ўзбекистон учун янги истиқболларни кашф этган ва кашф этишда давом этаётган ўзгаришлар барча соҳаларда рўй бермоқда. Қишлоқ хўжалиги ҳам мустасно эмас.

Президент ташаббуси билан аграр соҳани трансформациялаш сари қўйилган қадам устувор вазифаларни ўзгартиришдан бошланиб, озиқ-овқат хавфсизлиги, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий технологияларни жалб қилиш масалаларига эътиборни кучайтиришга имкон берди — буларнинг барчаси қишлоқ хўжалиги ва умуман мамлакатнинг салоҳиятини очиб беради.

Президентимизга янги ғоялар ва келгусида муваффақиятлар ҳамиша ёр бўлишини тилаймиз!
#Таъзия
Ўктам Пардаевич Умурзоқовнинг оила аъзолари ва яқинларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги номидан ва шахсан ўз номимдан чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдираман. Оғир, қайғули хабар. Иқтисод фанлари доктори, профессор, Тошкент ирригация институти ректори, ҳам талабалар, ҳам олийгоҳнинг барча профессор-ўқитувчилари учун севимли ва ҳурматга сазовор бўлган инсон...

Бу аграр соҳа учун ҳам катта жудолик экани шубҳасиз. Унинг ушбу тармоқни модернизациялаш, ислоҳотлар самарасини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари, ғоялари қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.

Ўктам Пардаевич борлиғини илм-фан ва таълимга бағишланган фидойи олим ва новатор эди.

Охиратлари обод бўлсин. Яқинларига Яратганнинг ўзи сабр берсин!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Қишлоқ хўжалиги вазири
Ж.Ходжаев

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l
Facebook l Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Узумчилик - халқимизнинг асрлар давомидаги миллий деҳқончилик маданияти, қадрияти, ғурури ва даромад манбаи.

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l
Facebook l Instagram| Telegram
Рим, 2021 йил 26-27 июль. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ФАО, ҚҲРХЖ, БОД даги доимий вакили Отабек Акбаров иштирокидаги делегацияси Рим шаҳрида БМТ озиқ-овқат тизимлари бўйича ўтказилаётган дастлабки саммити (пре-саммит)да иштирок этди.

БМТнинг сентябр ойида ўтказиладиган Озиқ-овқат тизимлари бўйича саммитидан олдинги ушбу тадбир 2021 йил 26-28 июль кунлари БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш раҳбарлигида Италия бош вазири Марио Драги билан ҳамкорликда бўлиб ўтмоқда.

👉🏻 Батафсил
______

Рим, 26-27 июля 2021г
. Делегация Республики Узбекистан во главе с министром сельского хозяйства Жамшидом Ходжаевым и при участии постоянного представителя Республики Узбекистан при ФАО, МФСР и ВПП Отабека Акбарова приняла участие в работе Предварительного саммита ООН по продовольственным системам (пре-саммит), проходящего в Риме.

👉🏻 Подробнее
Италияда бўлиб ўтган БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари бўйича пре-саммитига ташрифи доирасида
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ҚХРХЖ) президенти Жильбер Унгбо билан учрашув ўтказди.
Шунингдек, Ж. Ходжаев барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун миллий
озиқ-овқат тизимларини қайта ташкиллаштириш масалалари бўйича вазирлар давра суҳбатида сўзга чиқди.

🇺🇿👉🏻БАТАФСИЛ
______________

В рамках визита в Италию на пре-саммит ООН по продовольственным системам министр сельского хозяйства РУ Жамшид Ходжаев провел встречу с президентом Международного фонда сельскохозяйственного развития (МФСР) Жильбером Унгбо. Также Ходжаев выступил на министерском «круглом столе» по вопросам преобразования национальных продовольственных систем для достижения целей в области устойчивого развития.

🇷🇺👉🏻ПОДРОБНО
«В Узбекистане мы пытаемся укрепить новую узбекскую систему сельскохозяйственных знаний и инноваций AKIS, внедряя такую систему в каждом регионе, - объяснил министр Жамшид Ходжаев. - Кроме того, личное внимание нашего президента связано с тремя национальными программами, посвященными поддержке уязвимых групп, женщин и молодежи. Так, в рамках программы среди все этих трех групп было распределено 122 тысячи гектаров сельхозземель, которые в Узбекистане являются государственными. При этом мы фактически объединили этих людей с крупными сельхозкомпаниями, помогли в получении необходимых для работы знаниями».
Forwarded from AGROBIZNES BLOGI
​​ДИҚҚАТ ТРЕНИНГ!
ҚОВУН ЕТИШТИРИШ ҚИЙМАТ ЗАНЖИРИ

5-6 август #Жиззах ва #Сирдарё вилоятларида
USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси мутахассисларидан навбатдаги тренингда ҚОВУН етиштриш бўйича тақдимотлари қилинади ва далада амалий жараёнлар кўрсатилади. Тренингда иштирок этиш учун қуйидаги аризани тўлдириш зарур. Тўлдирилган ариза асосида лойиҳа мутахассислари сиз билан боғланишади. Қатнашадиган номзодлар анкета маълумотларига асосан танлаб олинади.

Тадбирда агрокимё, уруғ, томчилатиб суғориш тизими ва бошқа таъминотчи компания вакиллари ҳамда мутахассислар, шунингдек экспортчилар ҳам иштирок этади.

📌 🏠 Жиззах ва Сирдарё вилоятларидан ташқари вилоятлардан келадиган иштирокчиларнинг меҳмонхонада ҳаражатлари қопланади. Транспорт ҳаражатлари катнашчилар зиммасида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Qishloq_xo_jaligi_vazirligi #O_zdavyerloyiha #Yer_axborot_tizimi_portali

Yer axborot tizimi portali, aktual, aniq va tezkor tahliliy ma’lumotlar.

Respublikamizning ma’muriy hududidagi qishloq xo’jaligi yer toifasiga tegishli 25 mln 639 ming gektar yer maydoni haqidagi ma’lumotlarni o’z ichiga olgan Yer Axborot tizimi portali ishga tushurildi.


Bizlar ijtimoiy tarmoqlarda

Facebook | Telegram | Instagram
Узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади

“Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5200-сон, 28.07.2021 й.) қабул қилинди.

🍇 Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 48 та туман узум етиштиришга ихтисослаштирилади.

☑️ Ихтисослашган туманлардаги 156 минг гектар майдонда (шу жумладан 2021 йилда 50 минг гектар) узумзорлар барпо этилиб, уларни истеъмолчига етказишга қадар узлуксиз тизим яратилади.

➡️ 2021 йил 1 августдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари (суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалми) ерлар) токзорлар барпо этиш ва узумчиликни ривожлантириш учун очиқ танлов асосида 30 йил муддатга ижарага берилади.

📌 Очиқ танловга ер участкалари деҳқон хўжаликлари ташкил этган ҳолда токзорлар барпо этиш учун – 0,06 – 1 гектар ўлчамларда, яхлит контурда йирик токзорлар барпо этиш учун 1 – 30 гектар ўлчамларда чиқарилади.

2021 йил 1 сентябрдан:

🔸 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда юридик шахс мақомига эга бўлмаган, узумчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари ташкил этилади;

🔸 аҳоли томорқаларида, маҳаллаларда узум етиштиришни кенгайтиришнинг янги механизми жорий этилади;

🔸 узум етиштириш, уни қуритиш, қадоқлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишнинг тўлиқ циклини яратиш мақсадида узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади.

🗓 2022 йилдан ҳар икки йилда бир маротаба узумчилик йўналишида “энг яхши узум нави”, “энг яхши интенсив токзор”, “энг яхши маҳаллий узум нави”, “энг яхши вино маҳсулоти” каби номинацияларда ўтказиладиган республика кўрик танлови таъсис этилади.

📝 2022 йил 1 январдан маҳаллий ишлаб чиқарилган узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва кўпикланадиган винонинг 1 далига акциз солиғи 1 сўм этиб белгиланади.

🎓 Шунингдек, 2021 йил якунигача Жиззах давлат университети ҳамда Фарғона давлат университетида узумчилик ва виночилик ривожланган хорижий давлатлар ОТМлари билан ҳамкорликда қўшма факультет ташкил этилади.

Huquqiy axborot

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ширин» - тарвузнинг маҳаллий янги нави

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l
Facebook l Instagram| Telegram
Forwarded from AGROBIZNES BLOGI
​​XALQARO YOSHLAR KUNINI BIZ BILAN NISHONLANG!

Xalqaro yoshlar kuni munosabati bilan, yosh fermerlarni qutlash va yoshlarning agrobiznesda ishtiroki to`g`risida xabardorlikni oshirish bo'yicha onlayn kampaniyamizga qo'shiling!

7-13-avgust: bizning foto chellenjimizda ishtirok eting: o`zingizni suratga oling, "Agrobiznesda sizni nima ilhomlantiradi?" savoliga javob yozing, yoki yoshlarga nima uchun qishloq xo'jaligida kasb tanlashi kerakligi haqidagi xabaringizni baham ko'ring.

Suratni sarlavhasi bilan birgalikda Facebook yoki Instagram akkauntingizga quyidagi xeshteglar yordamida joylashtiring - #Youthday2021 #agribusiness #development #usaid #yoshfermer.

Eng chiroyli suratlar va ularning ostida yozilgan eng original javoblardan tashkil topgan postlar bizning ijtimoiy tarmoqlardagi akkauntlarimizga ham e’lon qilinadi.

12-avgust soat 19:00da Yoshlarning agrobiznesda ishtirok etish imkoniyatlarini muhokama qilish uchun Telegramda ovozli chat (havola) tashkillashtiriladi. Ovozli suhbatga muvaffaqiyatli agrobiznes egalari, yosh fermerlar, talabalar va qishloq xo'jaligi oliy o'quv yurtlari o'qituvchilari taklif etilgan bo`lib ular o`z muvaffaqqiyat qissalari bilan o`rtoqlashadilar.

Tadbir USAIDning Agrobiznesni rivojlantirish loyihasi hamda O`zbekiston Yosh fermerlari kengashi hamkorligida tashkil qilinmoqda.