QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
14.7K subscribers
29.5K photos
2.92K videos
7 files
10.9K links
O‘zbekiston Respublikasi Qishloq xo‘jaligi vazirligi

🔗 Rasmiy sahifalarimizning manzillari: https://taplink.cc/uzagroministry

📍Manzil: Toshkent viloyati, Qibray tumani, Universitet ko‘chasi, 2-uy

☎️ Ishonch telefoni: 1243
Download Telegram
МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЭКСПОРТ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Жорий йилнинг январь-октябрь даври мобайнида 1 млн 246 минг тонна ҳажмда 822,1 млн долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари 71 та давлатга экспорт қилинди.
Шундан:
- сабзавотлар 508,8 минг тонна (167,2 млн доллар);
- мевалар 293,6 минг тонна (248,1 млн доллар);
- узум 147,1 минг тонна (154,5 млн доллар);
- дуккакли маҳсулотлар 104,8 минг тнна (121,4 млн доллар);
- ёнғоқ 10,2 минг тонна (30,2 млн доллар)
- полиз 111,3 минг тонна (37,1 млн доллар)
- қуритилган мева-сабзавотлар 69,9 минг тонна (62,7 млн доллар)

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари улуши:

🇰🇿 Қозоғистон – 228,3 млн доллар,
🇷🇺 Россия – 223,8 млн доллар,
🇰🇬 Қирғизистон – 154,9 млн доллар,
🇦🇫 Афғонистон – 38,2 млн доллар,
🇵🇰 Покистон – 37,1 млн доллар,
🇨🇳 Хитой – 26,9 млн доллар.

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг ўртача нархлари тўғрисида маълумот

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
2020 ЙИЛ АВГУСТ-СЕНТЯБРДА ПИЁЗ, САРИМСОҚПИЁЗ, ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИДА САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИНИНГ ЭКИЛИШИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ
2020 йил 16 ноябрь ҳолати

Республикада барча тоифадаги хўжаликларда экилган экинлар майдони:
151,5 МИНГ ГЕКТАР

-август-сентябрда - 81,2 минг гектар - пиёз ва саримсоқпиёз экинлари;
-ноябрь-декабрда - 70,3 минг гектар - сабзавот экинлари;

Жойлаштирилган майдоннинг 51,7 минг гектари фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига тўғри келади. Ушбу майдонларда:

-август-сентябрда - 23,8 минг гектар - пиёз ва саримсоқпиёз экинлари;
-(12,6 минг гектар пиёз ва 11,2 минг гектар саримсоқпиёз)
-ноябрь-декабрда - 27,9 минг гектар - сабзавот экинлари;
(7,9 минг гектар пиёз, 3,6 минг гектар сабзи, 11,9 минг гектар кўкатлар, 3,7 минг гектар карам ва 787 гектар ош лавлаги)

Ҳудудларда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экиш ишлари давом этмоқда.

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
2020 ЙИЛ АВГУСТ-СЕНТЯБРДА ПИЁЗ, САРИМСОҚПИЁЗ, ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИДА САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ СОТИЛИШИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ

Республикада жами етиштириладиган маҳсулот:
4,2 МЛН ТОННА

Шундан:
Экспортга
- 672,8 минг тонна
Ички истеъмолга - 3 млн 566 минг тонна

Фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида етиштириладиган маҳсулот:
1,8 МЛН ТОННА

Шундан:
Экспортга
– 287,0 минг тонна
Ички истеъмолга - 1 млн 513 минг тонна

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
2020 ЙИЛ АВГУСТ-СЕНТЯБРДА ПИЁЗ, САРИМСОҚПИЁЗ, ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИДА САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ ЖОЙЛАШТИРИЛИШИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ

Жами барча тоифа хўжаликларида жойлаштирилган майдон:
253 минг гектар

Шундан:
-август-сентябрда - 82,6 минг гектар - пиёз ва саримсоқпиёз экинлари;
-ноябрь-декабрда - 170,4 минг гектар - сабзавот экинлари;

Жойлаштирилган майдоннинг 90,7 минг гектари фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига тўғри келади.
Ушбу майдонларда:

-август-сентябрда - 25,5 минг гектар - пиёз ва саримсоқпиёз экинлари;
(13,8 минг гектар пиёз ва 11,7 минг гектар саримсоқпиёз)
-ноябрь-декабрда - 65,2 минг гектар - сабзавот экинлари;
(21,5 минг гектар пиёз, 10,1 минг гектар сабзи, 21,1 минг гектар кўкатлар, 8,2 минг гектар карам ва 4,3 минг гектар ош лавлаги)

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
ЎЗБЕКИСТОН 40 ТА ДАВЛАТГА 48 МИНГ ТОННАДАН ЗИЁД ХУРМО ЭКСПОРТ ҚИЛДИ

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, қиймати 24,9 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 48 минг тоннадан зиёд хурмо маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,8 минг тоннага кўп.

Маълумот ўрнида, юртимиз боғларида етиштирилган хурмо маҳсулотининг экспорти бўйича

🇰🇿Қозоғистон Республикаси 24 минг тонна
🇷🇺Россия Федерациясига 14,3 минг тонна
🇰🇬Қирғизистон Республикасига 2,5 минг тонна
🇺🇦Украинага 1,2 минг тонна

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Ўзбекистон 16 та давлатга 49 минг тоннадан зиёд тарвуз экспорт қилди

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, қиймати 11,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 49 минг тоннадан зиёд тарвуз маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43 минг тоннага кўп.

Юртимиз далаларида етиштирилган қовун экспорти бўйича

🇰🇿 Қозоғистон 32,7 минг тонна
🇷🇺 Россия 12 минг тонна
🇰🇬 Қиргизистон 3,6 минг тонна
🇧🇾 Белоруссия 274 тонна
🇺🇦 Украина 202 тонна

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Ўзбекистон 27 та давлатга 54,7 минг тоннадан зиёд қовун экспорт қилди

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, қиймати 22,1 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 54,7 минг тоннадан зиёд қовун маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32 минг тоннага кўп.

Юртимиз далаларида етиштирилган қовун экспорти бўйича

🇰🇿 Қозоғистон 19,9 минг тонна
🇰🇬 Қиргизистон 17,7 минг тонна
🇷🇺 Россия 6,6 минг тонна
🇺🇦 Украина 3,9 минг тонна
🇱🇻 Латвия 2,6 минг тонна

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Лотин ёзувида иш юритиш бўйича ўқув курслари ташкил этилмоқда

Вазирлик тизимидаги бошқарув аппарати ходимларининг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида иш юритиш бўйича билим ва малакасини ошириш мақсадида ўқув курслари бошланади.

Видеодарслар билан қуйидаги иловада танишинг

1️⃣ https://youtu.be/a_tVNvqatEY

2️⃣ https://youtu.be/JqmAP3pkwNA

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Кадрлар салоҳиятини юксалтириш - ислоҳотлар бош мезони

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан жорий йилнинг 20-21 ноябрь кунлари ҳудудий бошқармалар ҳамда тизим ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар билан ишлаш мутахассислари учун Республикамизда кадрлар сиёсати, давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар ва ислоҳотлар, очиқ мустақил танлов жараёнларини бутун қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига жорий этиш мақсадида ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир туман ва шаҳарнинг “ўсиш нуқталари”га асосланиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни мижозбай ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга саноат паст даражада ривожланган туманлар учун қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш, мавжуд захираларни самарали ишга солиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам социально-экономического развития Кашкадарьинской области.
Отмечалось, что с учетом «точек роста» каждого района и города необходимо разработать ориентированные на конкретный результат проекты в промышленности, сельском хозяйстве и сфере услуг.
Ответственным лицам поручено разработать дополнительные проекты для районов с низким уровнем промышленного развития, эффективно задействовать имеющиеся ресурсы.

#Mirziyoyev #videoselektor #Qashqadaryo #dastur

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Эълон
📜Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ишлашни хоҳловчилар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинади

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Вазирлик Марказий аппаратида мавжуд бўлган бўш лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан таъминлаш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг
“Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали”
vacancy.argos.uz орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

📌Номзод бир вақтнинг ўзида 3 та бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиши мумкин.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

🔰Танлов тўғрисидаги батафсил маълумотлар билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайти https://agro.uz/uz/about/vacancies/ ҳамда
+998 71 263-03-36, 260-36-87 телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатлар 2020 йил 27 ноябрдан 11 декабргача қабул қилинади.

❗️Танловга жараёнларига оид саволларингизга қуйидаги ҳавола орқали жавоб олишингиз мумкин:
https://vacancy.argos.uz/faq/

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза қабул қилинмайди ҳамда ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Информация о средних розничных ценах на продовольственные товары в разрезе регионов Республики Узбекистан по состоянию на 27 ноября 2020г.

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube