QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
14.9K subscribers
29.2K photos
2.88K videos
7 files
10.7K links
O‘zbekiston Respublikasi Qishloq xo‘jaligi vazirligi

🔗 Rasmiy sahifalarimizning manzillari: https://taplink.cc/uzagroministry

📍Manzil: Toshkent viloyati, Qibray tumani, Universitet ko‘chasi, 2-uy

☎️ Ishonch telefoni: 1243
Download Telegram
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармалар ташкил этилиши белгиланди. Йирик хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий биржадаги иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Вилоятлар ҳокимлари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ойма-ой узлуксиз таъминлаш режалари юзасидан ҳисобот берди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам обеспечения продовольственной безопасности и сохранения стабильности цен на внутреннем рынке.
Определено создание в каждом регионе отдельного фонда продовольственной безопасности. Указано на необходимость расширения присутствия на бирже крупных зарубежных производителей.
Хокимы областей отчитались о планах по бесперебойному снабжению населения продуктами питания в разрезе месяцев.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #narxnavo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from 67 studio
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

"Озиқ-овқат маҳсулотларининг арзон ва етарлилиги халқ розилигининг асосий омилларидан бири. Буни таъминлаш мақсадида сўнгги 3 йилда озиқ-овқат, чорвачилик, мева-сабзавотчилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларини ривожлантириш учун 28 триллион сўм кредит маблағлари ажратилди. Биргина чорвачилик йўналишида 11 триллион сўмлик лойиҳалар амалга оширилди"

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
16 октябрь 2020 йил

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
⚡️Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Қашқадарёда аграр ва озиқ-овқат масалаларини ўрганди

2020 йил 15-18 октябрь кунлари Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан Қашқадарё вилоятида бўлди.
Ташриф давомида Ж.Ходжаев вилоятнинг Ғузор, Нишон, Шаҳрисабз, Косон, Қарши туманларида ҳудудлар салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, соҳани жадал ривожлантириш, аграр ва озиқ-овқат масалалари, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишдаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида мутасаддилар билан мулоқотда бўлиб, соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди.

@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
⚡️Ғузорда қарийб 2 мингдан ортиқ иш ўрнига эга йирик лойиҳа ишга туширилади

Қишлоқ хўжалиги вазири дастлаб Ғузор тумани бўлиб, «CANADIAN SOY INTEGRATED PRODUCTION» МЧЖ Ўзбекистон–Канада қўшма корхонаси томонидан «Навоий» ҳудудида 2 минг гектарга яқин майдонда етиштирилган соя ҳосили ҳамда уни ўриб олиш жараёнлари билан танишди.

Ғузорда кластер усулида етиштирилган соя экинини ўриб олиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган ва гектардан ўртача 15-20 центнер ҳосил олинмоқда.
Канадалик инвесторлар томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа тумандаги йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади ва келажакда соя маҳсулотини қайта ишлаш заводи қурилиши эвазига 3 минг нафарга яқин ишсиз иш билан таъминланади.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 15 млн доллар инвестиция киритилиши мўлжалланган.
Соя экини дуккакли ўсимлик ҳисобланиб, ўсимлик мойи, чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун озуқа базасини мустаҳкамлашда соя экинининг аҳамияти катта.
@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
⚡️Шаҳрисабзда йилига 1000 тонна пиллани қайта ишлаш қувватига эга лойиҳа ишга туширилиши кутилмоқда

Шаҳрисабз туманидаги Янгиқишлоқ МФЙдан ажратилган 1 гектар да умумий қиймати 62 млрд сўмга тенг пиллани қайта ишлаш ҳамда йилига 350 тонна ипак толаси ишлаб чиқара оладиган “SHAHRISABZ SILK PRODUCTION” МЧЖ лойиҳаси ишга туширилиши кутилмоқда. Мазкур корхона ишга тушиши билан ҳудуддаги 400 киши иш билан таъминланади.

@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
⚡️Косон республикада энг кўп пахта хомашеси етиштирадиган туман ҳисобланади

Вазир вилоятда пахтачилик кластерлари фаолияти билан танишди. Бугунги кунда вилоятда 10 та пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда 2 та пахтачилик кооперацилари фаолият олиб бормоқда. Мазкур кластер ва кооперациялар пахта хомашесини етиштиришдан то тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб олади.
Жорий йилда вилоятда 135,9 минг гектардан 400 минг 200 тонна пахта хомашесини етиштириш режалаштирилган. Айни пайтда ҳудудларда пахта-йиғим терими мавсуми қизғин давом этмоқда.
Косон тумани республикада энг кўп пахта хомашеси етиштирирадиган туман ҳисобланиб, қарийб 60 минг тонна пахта ҳосилини яратади.

Республика Ишчи гуруҳи айни пайтда Самарқандда аграр соҳадаги лойиҳалар фаолиятини ўрганмоқда.

@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
⚡️Самарқандда арзонлаштирилган нархларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди

Бугун, 18 октябрь -Самарқанд шаҳри куни муносабати билан Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида ва шу номдаги кўчада “Табиат саховати” номли ярмаркада вилоятимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чуқур қайта ишланган тайёр ва арзонлаштирилган озиқ-овқат (сут, гўшт, балиқ ва ун маҳсулотлари) ва кундалик эҳтиёж моллари арзон нархларда сотилмоқда.
Бу эса аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиш билан бирга нархларнинг сунъий ва асоссиз равишда оширилишига йўл қўймасликка олиб келмоқда.

Ярмарка 24 октябрга қадар давом этади.

@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube