QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
13.8K subscribers
30.1K photos
3.03K videos
7 files
11.5K links
O‘zbekiston Respublikasi Qishloq xo‘jaligi vazirligi

🔗 Rasmiy sahifalarimizning manzillari: https://taplink.cc/uzagroministry

📍Manzil: Toshkent viloyati, Qibray tumani, Universitet ko‘chasi, 2-uy

☎️ Ishonch telefoni: 1243
Download Telegram
Қорақалпоғистон Республикаси ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди.

Давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режаси 101.3 минг тоннани ташкил этиб, амалда 102 фоиздан ошириб бажарилди.

Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида ялпи дон ишлаб чиқариш 327 минг тонна ёки ҳар гектаридан 61,7 центнердан дон ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи Поп туманидан бошланди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб 1 минг 885 гектар ўзлаштирилмаган ерда ташкил этилган “Нуран уз” мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан танишди.

Давлатимиз раҳбари боғни кўздан кечирди, шу ерда нуронийлар, қишлоқ хўжалик ходимлари билан суҳбатлашди.

Мутасаддиларга туманларни муайян экин турларига ихтисослаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
Бошқа йўлимиз йўқ - Президент аҳолига ер, уруғ, кўчат, маблағ бериш кераклигини айтди

👉 https://xs.uz/uzkr/33749

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи Поп туманидан бошланди. Давлатимиз раҳбари дастлаб 1 минг 885 гектар ўзлаштирилмаган ерда ташкил этилган “Нуран уз” мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари боғни кўздан кечирди, шу ерда нуронийлар, қишлоқ хўжалик ходимлари билан суҳбатлашди.
Мутасаддиларга туманларни муайян экин турларига ихтисослаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

Поездка Шавката Мирзиёева в Наманганскую область началась с Папского района. Здесь глава государства ознакомился с деятельностью плодоовощного кластера "Нуран уз", организованного за счет освоения 1 885 гектаров неиспользованных земель.
Президент осмотрел сад, побеседовал с представителями старшего поколения и работниками сельского хозяйства.
Ответственным лицам даны поручения по специализации районов области под конкретные сельхозкультуры.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #klaster

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Шавкат Мирзиёев: "Ерини, уруғини, кўчатини, маблағини берамиз, қолган ҳаракат одамларнинг ўзидан бўлиши керак"

Давлатимиз раҳбари Попдаги мева-сабзавотчилик кластери боғини кўздан кечириб, шу ерда нуронийлар, қишлоқ хўжалик ходимлари билан суҳбатлашди.

📍Наманган вилоятида туманларни муайян қишлоқ хўжалик экинларига ихтисослаштириш, жумладан, Косонсой, Чортоқ, Янгиқўрғон туманларини боғдорчиликка йўналтириш лозимлиги қайд этилди.

❗️"Бошқа йўлимиз йўқ. Еримиз жаннат, бундан фойдаланиб, Наманганни бошқа ҳудудларга намуна қилишимиз керак, одамларни уйғотишимиз лозим. Йилма-йил фойдаланиш шарти билан ерини, уруғини, кўчатини, маблағини берамиз, қолган ҳаракат одамларнинг ўзидан бўлиши керак. Шундай қилмасак эртага натижамиз бўлмайди", — деди Президент.

Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалигига бундай янгича ёндашув Ўзбекистоннинг янги қирраларини, янги имкониятларини амалда намоён этадиган тизим бўлиши даркорлигини таъкидлади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Поп туманида барпо этилган "Нуран уз" мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан танишди.

📌 Қирқ йиллар мобайнида самарасиз ётган ерларда интенсив боғ яратишга инновацион асосда ёндашилган, сувни тежайдиган томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган. Ушбу механизмни кластернинг ўзи яратган бўлиб, бу 50 фоиз маблағни тежаш имконини берган.

📌 Бунинг учун 180 метр чуқурликдан сув чиқариладиган 4 та қудуқ қазилган, тортиб олинган сув шу ердаги ҳовузда тўпланади. Тўлиқ компьютерлаштирилган тизим чанқаган ерларга автоматик тарзда сувни юборади. Яъни, ҳамма иш инсон омилисиз, компьютер орқали бошқарилади.

@uzagroministry
Давлатимиз раҳбари Чортоқ тумани Баланд адир ҳудудидаги иссиқхоналар мажмуасини барпо этиш лойиҳаси билан танишди.

Бу ерда кам таъминланган оилалар учун ҳар бири 2 сотихли 1000 та иссиқхона ташкил этилмоқда. Ҳозирги кунда йилига 7 минг тонна сабзавот маҳсулотлари етиштириш имконини берадиган 800 та иссиқхона қуриб эгаларига топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлашда тизимли ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

@uzagroministry
Президент Чортоқ тумани Баланд адир ҳудудидаги иссиқхоналар мажмуасини барпо этиш лойиҳаси билан танишди

🌱 Баланд адир даштликларида узоқ йиллар давомида фойдаланилмаган 36 гектар майдондаги ҳар бири 2 сотихли 1000 та иссиқхона лойиҳаси “Голден Натс Наманган” агро томорқа хизмати масъулияти чекланган жамият ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

💵 Умумий қиймати 13 миллиард сўм бўлган лойиҳага Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 6,7 миллиард сўм субсидия маблағлари ва тижорат банкларининг 6,3 миллард сўмлик имтиёзли кредити йўналтирилмоқда.

🍅 🥕 Ҳозирги кунда йилига 7 минг тонна сабзавот маҳсулотлари етиштириш имконини берадиган ҳар бири 2 сотихдан бўлган 800 та иссиқхона қуриб эгаларига топширилди. Қолган 200 таси июль ойи охирида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

@uzagroministry
❗️Кам таъминланган оилалар учун ҳар бири 2 сотихли 1000 та иссиқхона ташкил этилмоқда

Президент Наманган вилоятига ташрифи доирасида Чортоқ тумани Баланд адир ҳудудидаги иссиқхоналар мажмуасини барпо этиш лойиҳаси билан танишди.

Даштликларда узоқ йиллар давомида фойдаланилмаган 36 гектар майдондаги ҳар бири 2 сотихли 1000 та иссиқхона лойиҳаси "Голден Натс Наманган" агро томорқа хизмати МЧЖ ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

💰Лойиҳанинг умумий қиймати 13 миллиард сўм. Ҳозирги кунда йилига 7 минг тонна сабзавот маҳсулотлари етиштириш имконини берадиган ҳар бири 2 сотихдан бўлган 800 та иссиқхона қуриб эгаларига топширилди. Қолган 200 таси июль ойи охирида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

💼 Айни пайтда Чортоқ туманидаги 800 та камбағал оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.

@UZAGROMINISTRY