O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.15K subscribers
27.9K photos
3.12K videos
154 files
8.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Пойтахт ҳудуди Тошкент вилояти ҳисобига кенгаяди. Лойиҳа депутатлар томонидан қабул қилинди

️Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#сайёр_қабул

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов ва туман прокурори Собиржон Темировлар "Аранши" маҳалласида аҳоли билан учрашди.

📝Учрашув жараёнида, маҳалла аҳолиси томонидан туман ҳокимига ички йўллар, тиббиёт ва бошқа соҳалар бўйича мурожаатлари томонидан ўрганиб чиқилиб, ижросини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Ўзбекистон давлат чегарасини бузишга бўлган ҳар қандай уринишлар миллий қонунчиликка мувофиқ кескин равишда бартараф этилади», — Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда.

Ички афғон кучларининг инклюзив ҳукумат шакллантиришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларини қўллаб-қувватлаймиз.

Доҳадаги афғонлараро музокаралар доирасида кенг кўламли тинчликка эришилишига умид билдирамиз.

Умид қиламизки, мамлакатда ҳокимият транзити халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини инобатга олган ҳолда умумий консенсус асосида тинч йўл билан амалга оширилади.

Ишончимиз комил, вазиятнинг бу йўналишда ривожланиши миллий келишувга эришишга олиб келади ҳамда кучли ва лаёқатли давлатни шакллантириш учун шароит яратади.

Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлашга ва қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига содиқлигини қатъий билдиради.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг Кобул ва Мозори Шарифдаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда ишламоқда.

Ўзбекистон томони чегара ҳимоясини таъминлаш ва чегара ҳудудида тинчликни сақлаш масалалари бўйича “Толибон” Ҳаракати вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турибди.

Шуни қатъий маълум қиламизки, Ўзбекистон давлат чегарасини бузишга бўлган ҳар қандай уринишлар миллий қонунчиликка мувофиқ кескин равишда бартараф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#аёллар_дафтари

Аёллар мурожаатлари прокурор назоратида

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида Тошкент вилояти прокуратураси 14-бўлими бошлиғи М.Ашурова, Ўрта Чирчиқ тумани прокурори С.Темиров ва бошқа мутасадди ташкилотлар тумандаги "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи 120 нафар хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва мурожатларини тингладилар.

Учрашув давомида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларга тиббий-психологик ва ҳуқуқий ёрдамлар берилди. Хотин-қизларнинг муаммолари жойида ҳал этилиб, уларга тегишли ёрдамлар берилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
⚡️ 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;

Батафсил 👉 https://bit.ly/3xOVbxz

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Дайжест

❗️17 август: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
Эртанинг ҳаракати бугундан

*Чирчиқ шаҳри. Ўтмиш ва келажак учрашуви

*Нурафшон шаҳри. Ҳоким маҳаллалардаги ободонлаштириш ишлари билан танишди

*Янгийўл шаҳри. Канал бўйларига темир панжаралар ўрнатилмоқда

*Қуйи Чирчиқ тумани. Янги идорага янги жиҳозлар

*Тошкент тумани. Ичимлик суви талабга жавоб берадими? Мутасаддилар изоҳ беришди

*Ангрен шаҳри. Электр энергия таъминоти янада яхшиланади

*Оққўрғон тумани. Мaдaният сaройи янги қиёфaдa нaмоён бўлaди

*Олмалиқ шаҳри. Эмланиш - коронавирусга қарши курашишнинг энг самарали йўли

*Ўрта Чирчиқ тумани. Аёллар мурожаатлари прокурор назоратида

*Қибрай тумани. Аксарият хотин-қизларнинг муаммоларига ечим топилди

*Бекобод тумани. Миришкорлар учун дала бошида кўргазмали семинар

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok