O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.15K subscribers
27.9K photos
3.12K videos
154 files
8.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#ҳушхабар

🌟Яна бир Ўрта Чирчиқлик мактаб битирувчиси Президент гранти соҳиби бўлди

💵2020-2021-ўқув йилида Ўрта Чирчиқ тумани 43-умумий ўрта таълим мактабини битирган Нилуфар Раҳимбердиева Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига энг юқори 186,9 балл тўплаб ўқишга кириш билан биргаликда Президент гранти соҳибига ҳам айланди.

👏👍Нилуфарнинг келажакдаги ўқиш ва ишларига улкан зафарлар тилаймиз!

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хизматлар

❗️Давлат хизматлари марказлари ёки
my.gov.uz орқали берган аризангиз ҳолатини онлайн равишда текширишингиз мумкин.

Бунинг учун ҳаволадан ўтиб, 👇🏻
https://my.gov.uz/uz/site/task-view

1 - Ариза рақами;
2 - Махсус паролни киритишингиз керак.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ҳоким_қабули

Мурожаатлар назоратда!

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида туман ҳокими Олимжон Нурматовнинг фуқароларнинг қабули бўлиб ўтди.

📌Қабулда туман сектор раҳбарлари, тегишли бўлим, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди. Қабул жараёнида фуқаролар мурожаат ва таклифлар билан иштирок этди.

📝Ижтимоий нафақа, моддий ёрдам, кредит, ичимлик суви, симёғочлар ўрнатиш ва бошқа коммунал соҳалар бўйича қилинган мурожаатлар ижросини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#Дайжест

❗️13 август: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўстонлиқ тумани.
Уч авлод учрашуви: ибрат ва сабоқлар

*Нурафшон шаҳри. Имконият чекланган, орзу-умидларнинг эса адоғи йўқ

*Қуйи Чирчиқ тумани. Тил қайғуси - эл қайғуси

*Бекобод тумани. Бўш ўринга - ёш депутат

*Оққўрғон тумани. Кабинетдан "кўринмайдиган" муаммолар

*Пискент тумани. "Файзобод"ликлар нимадан безовта?

*Янгийўл шаҳри. "Бахт" кўчаларида юриш ёқимли...

*Олмалиқ шаҳри. 25 кишининг иши нақд бўлди

*Ангрен шаҳри. "Энг намунали бошланғич ташкилот" танловининг вилоят босқичи якунланди

*Ўрта Чирчиқ тумани. Яна бир мактаб битирувчиси Президент гранти соҳиби бўлди

*Чирчиқ шаҳри. Тадбиркорга ғов бўлиш фаровонликка тўсиқ қўйиш демакдир

*Қибрай тумани. Тезкор штаб масъуллари мурожаатчилар хонадонида

*Юқори Чирчиқ тумани. Атемов одамларни тинглашни билади...

*Янгийўл тумани. Ҳар бир мурожаат ҳоким назоратида

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
OTA-ONALAR DIQQATIGA!

Maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish uchun elektron ariza yuborish va navbatni bilish tizimi, EMIS dasturi serverda vaqtinchalik profilaktik ishlarini olib borish uchun 2021 yil 14-23 avgust kunlari faoliyati vaqtincha toʼxtatildi.

EMIS dasturi 2021 yil 23 avgust kunidan toʼliq oʼz faoliyatini tiklaydi.

Maktabgacha taʼlim vazirligi Аxborot xizmati
______________

ВНИМАНИЮ РОДИТЕЛЕЙ!

Электронное приложение и система очередей при поступлении в дошкольные образовательные организации, программа EMIS будет приостановлена с 14 по 23 августа 2021 года для временной технической профилактики серверного оборудования.

Программа EMIS возобновит работу в полном объёме 23 августа 2021 года.

Пресс-служба Министерства дошкольного образования
❗️Кеча юртимизда 966 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 13 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 142124 (+966) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌88 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌37 нафари Андижон вилоятида,
📌25 нафари Бухоро вилоятида,
📌68 нафари Жиззах вилоятида,
📌22 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌21 нафари Навоий вилоятида,
📌40 нафари Наманган вилоятида,
📌96 нафари Самарқанд вилоятида,
📌27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌98 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌91 нафари Фарғона вилоятида,
📌43 нафари Хоразм вилоятида,
📌101 нафари Тошкент вилоятида,
📌209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 83 нафар,
🔹Андижон вилоятида 40 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 18 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 63 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 29 нафар,
🔹Навоий вилоятида 28 нафар,
🔹Наманган вилоятида 30 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 177 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 42 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 91 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 86 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 24 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 87 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 123 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 135228 (+921) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 970 нафарни ташкил қилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Янги Ўзбекистон ёшлари

📌2021−2022 ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар абиутуриент учун Президент гранти жорий этилди. Грант соҳиблари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Ўқиш давомида грантни олиш учун барча фанлардан "аъло" баҳо олиш керак бўлади. Ўқиш якунига қадар Президент грантини олганлар магистратурага имтиҳонларсиз давлат гранти асосида қабул қилинади.

💵Кириш имтихонлари ҳали давом этаётган бир пайтда Ўрта Чирчиқлик 2 нафар мактаб битирувчиси ушбу грантни қўлга киритишди.

🏤Шунингдек, Ўрта Чирчиқлик бир неча нафар ёшлар хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

👉Батафсил👉https://youtu.be/LD2GHTDb2Z8

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Азму шижоатли, ватанпарвар спортчи ёшларимиз – энг катта бойлигимиз, миллатимизнинг “олтин фонди”дир

Шавкат Мирзиёев: Целеустремленная, преданная Родине молодежь – самое большое наше богатство, «золотой фонд» нации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#юрт_тинчлиги_йўлида

🚓Ички ишлар органлари ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматини, айниқса уларнинг бугунги пандемия шароитида кўрсатаётган жонбозликларини халқимиз яхши англайди ва муносиб қадрлайди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#Дайжест

❗️14 август: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Юқори Чирчиқ тумани.
Маънавиятга эътибор - келажакка эътибор

*Бўка тумани. Интилувчан ёшларга зарур техника ва асбоб-ускуналар олиб берилди

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ўқишлар ҳам, натижалар ҳам "аъло"

*Ангрен шаҳри. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар гўзаллик салони очишмоқчи

*Қуйи Чирчиқ тумани. Мурожаатлар ижроси сўзсиз кафолатланади

*Тошкент тумани. “Халқ прокуратураси” фуқаролар манфаатлари йўлида хизматда

*Пискент тумани. Оддий одамларнинг жиддий муаммолари бор

*Қибрай тумани. Сайлов масъулияти ва маданияти

*Нурафшон шаҳри. Одамлар билан мулоқот давом этади

*Бекобод тумани. Элга ярашган эзгу удум

*Чирчиқ шаҳри. Шаҳарга орасталик ярашади

*Янгийўл шаҳри. Маданият ва санъат - камолотнинг икки қаноти

*Олмалиқ шаҳри. Бугун Олмалиқда уч авлод учрашди

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Yusup Kabuljanov
Афғонистон билан давлат чегарасидаги вазият ҳақида

2021 йилнинг 14 август куни Афғонистон билан Давлат чегарасининг бўлинмаларидан бирида Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ давлат чегарасини кесиб ўтди ва ДХХ Чегара қўшинлари чегара отрядлари томонидан қўл олинди. Чегарани бузганлар қаршилик кўрсатмаган ва кўмакка муҳтожлигини билдирган, жумладан, 3 нафар яраланган шахсга тиббий ёрдам сўраган.

Афғонистоннинг мазкур фуқаролари билан зарур текширув-фильтрлаш жараёнлари ва санитария-эпидемиология тадбирлари ўтказилди, уларнинг айримларига тиббий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, озиқ-овқат ва уларнинг вақтинча жойлашиши ташкил этилди.

Шу билан бирга, Термиз-Ҳайратон кўпригининг Афғонистон қисмида Афғонистон ҳукумат кучларининг ҳарбий хизматчилари тўплангани қайд этилди. Бу шахсларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон фуқароларининг ватанига қайтиши ва “Термиз-Ҳайратон” кўприги ҳудудидаги вазиятни тартибга солиш борасида Афғонистон томони билан музокаралар олиб бормоқда.

Бундан ташқари, 14 август кун давомида “Термиз-Мозори-Шариф” темир йўл участкасида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ватанга қайтариш ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда, барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилган. Термизда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат тезкор штаб жойлаштирилган.
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ?

Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 28 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 2 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 28 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 11 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 30 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 2 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 30 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 19 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 30 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 8 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 5 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 47 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 26 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 71 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 4 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 13 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 32 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 4 та (кўриш)
▫️Юқорчирчиқ тумани 9 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 79 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 3 та (кўриш)

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok