O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.38K subscribers
28.4K photos
3.18K videos
155 files
8.99K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Диққат! Эълон!

ОАВ вакиллари, блогерлар, депутатлар ва жамоатчилик диққатига!

2021 йил 6 март куни соат 10:00 да Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудларга табиий газ таъминоти ҳамда суюлтирилган газ етказиб бериш борасида, шунингдек, мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни янада кучайтириш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилади.

Вилоят “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали мутасаддилари иштирокида ўтказиладиган мазкур тадбирда ОАВ ва аҳоли вакиллари онлайн тарзида ҳам қатнашишлари мумкин.

⛳️Матбуот анжумани Ўрта Чирчиқ тумани "Қумовул" МФЙда жойлашган вилоят Халқ қабулхонаси биносида бўлиб ўтади.

Эслатма: эртага, яъни 6 март куни "Пахтакор" метро бекатидан 9:00 дa транспорт жўнаб кетади.

Вилоят «Ҳудудгаз Тошкент» корхонаси матбуот анжумани кун тартиби:
10:00-11:00 Масъуллар ҳисоботи
11:00-12:00 Савол-жавоб
12:00 Тушлик

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади: @hokimga_murojaatBOT

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш; https://us02web.zoom.us/j/3775053030pwd=SHpsY25xbmw2d0JaS3hUbWdSM1RTUT09

☎️ +99871 232 80 24
+99899 441 00 22

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#маданият_ҳафталиги

🎼 Жорий йилнинг 1-7 март кунлари вилоят миқёсида “Маданият ҳафталиги” деб эълон қилиниши муносабати билан жойларда турли кўнгилочар томошалар ўтказилмоқда.

🪕 Бугун Ўрта Чирчиқ туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида аҳоли ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ва уюшмаган ёшларни кенг жалб қилган ҳолда Қашқадарё вилояти филармониясининг концерт дастури ўтказилди.

🎻 Концерт дастурида Қашқадарё вилояти филармонияси ижодий жамоаси аъзолари ўзларининг куй-қўшиқлари, миллий рақслари билан ўз маҳоратларини намойиш этишди. Концерт дастури барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#янги_сон

🗞 «Машъал» газетасининг навбатдаги 7-8 (9066-9067)-сони босмадан чиқди.

Ушбу сонда:

📃 Электрон ҳисобдонлар билан табиий газ сарфи учун тўловдаги янги тизим ҳақида;

📃 Эмлаш жараёнлари Ўрта Чирчиқда қай тартибда ўтказилиши тўғрисида;

📃 Фириб келтирган кулфат ва Ўрта Чирчиқдаги «янги бой»нинг найранги хусусида;

📃 Бир қўли билан боғ яратаётган кучлуклик йигит тўғрисида;

📃 Ўрта Чирчиқнинг зиё маскани ҳақида;

📃 Атоқли шоир Шукур ҚУРБОН шеърга туширган ҳадисларни;

☝️шунингдек, Ўрта Чирчиқ тумани ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабар ва лавҳаларни ўқишингиз мумкин.

📰 Мароқли мутолаа ҳамроҳингиз бўлсин!

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Байрамда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари хотин-қизларни ушбу айём билан табриклаб, уларга меҳри, эҳтиромини изҳор этди.
Президент хотин-қизларнинг барча соҳалардаги фаоллиги, айниқса, пандемия шароитида аҳоли саломатлигини асраш ва болаларни ўқитишдаги фидойилигини алоҳида таъкидлади.

В Международном конгресс-центре проходит праздничное мероприятие, посвященное 8 марта - Международному женскому дню. В нем принимает участие Президент Шавкат Мирзиёев.
В начале своего выступления глава государства поздравил женщин с праздником, выразил свое глубокое уважение и самые искренние пожелания.
Президент подчеркнул активность женщин во всех сферах, особенно проявленную ими самоотверженность при защите здоровья населения и обучении детей в условиях пандемии.

#Mirziyoyev #bayram #8mart #xotinqizlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter