#ёшлар_дастури_амалда
Ҳудудларда “Street work out” спорт майдончалари қурилмоқда
⚡Ўрта Чирчиқ туманида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
❗Туман ҳокимлиги кўмагида айни пайтгача тумандаги 18 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг марказларида “Street work out” спорт майдончалари ташкил этилди.
✅Ёшларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда янги турдаги спорт қурилмаларини ташкил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, қишлоқ жойларида яшовчи йигит-қизлар бундай саъй-ҳаракатлардан мамнун. Уларнинг таклиф ва истакларидан келиб чиқиб, мавжуд 65 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида янги конструкциялар асосида махсус жойлар ташкил этилиши режалаштирилган. Бундай спорт майдончаларининг афзаллиги шундаки, маҳаллаларнинг аҳоли гавжум нуқталарида, айниқса, қўп қаватли уйлар олдида ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш имконияти пайдо бўлади.
✍@urta_chirchiq_hokimligi