O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.41K subscribers
28.3K photos
3.17K videos
155 files
8.96K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Масофавий ишлашга ўтказиш тартиби тасдиқланди

“Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3228, 28.03.2020 й.).

Буйруқ билан тасдиқланган низомга кўра, карантин даврида иш берувчи ходимнинг розилиги билан уни масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтказиши мумкин.

Бунда ушбу ҳуқуқдан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланади.

Ходимнинг масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтказилиши иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Масофавий ишга ўтказиш юзасидан меҳнат шартномасига киритиладиган ўзгартиришда, меҳнатнинг бошқа шартлари билан бирга қуйидагилар ҳам кўрсатилади:

электрон ҳужжат алмашинуви бўйича ўзаро алоқа тартиби;

ходимга иш учун зарур бўлган жиҳозлар, техника воситаларидан фойдаланиш тартиби;

ходимни алоқа воситалари билан таъминлаш, Интернет тармоғидан фойдаланиш;

ходимга иш беруви томонидан берилган жиҳозлар бузилганда зарарни қоплаш бўйича шартлар;

ходим шахсий жиҳоз, техника воситаларидан, Интернетдан фойдаланганда харажатларни қоплаш тартиби;

ходим ва иш берувчининг зарурий меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитларига амал қилиш бўйича мажбуриятлари;

ишлаб чиқариш зарурияти туғилганда ходимни доимий ишга ўтказиш шартлари.

Мазкур ишлаш усулига ўтказилган ходимларнинг меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатлари ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақлаб қолинади.

https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аҳолига имтиёзли шартларда ер ажратилади

“Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4700-сон, 01.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости сув захираси мавжуд бўлган ерларни фойдаланишга киритиш ва уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аҳолига имтиёзли шартларда ажратиб бериш тартиби белгиланди.

Унга кўра, туман ҳокимлиги фойдаланишга киритилган ер майдонларини:

🔹 деҳқончилик соҳасида билим ва кўникмага эга бўлган, биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга 1 гектаргача деҳқон хўжалиги юритиш учун, истисно тариқасида, 10 йилгача муддатга ижарага беради;

🔹 тажриба синов тариқасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларига барча харажатларни олдиндан тўлаш шарти билан 5 гектаргача бўлган ер майдонларини 10 йилгача муддатга ижара ҳуқуқини электрон аукцион асосида сотади.

Ажратилган ер майдонларида сув тежовчи технологиялар қўлланади ва устувор равишда сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва мойли экинлар экилади ва боғ, токзорлар барпо этилади.

Ердан фойдаланиш давомида белгиланган экин турларини экиб, иш ўринларини яратган, ижара харажатларини ўз вақтида қоплаган тадбиркорларга ердан фойдаланиш муддатини узайтиришда устуворлик ҳуқуқи берилади.

❗️Ушбу қарор доирасида бериладиган ер майдонларида енгил конструкцияли дала шийпон ва суғориш иншоотларини жойлаштиришга рухсат берилади, бошқа турдаги, шу жумладан турар жой, бино ва иншоотлар қуриш қатъиян ман қилинади.

Шунингдек, қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги кооперацияларида иштирок этадиган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи ҳар бир оила парранда боққан даври (40 кун) учун Жамоат ишлари жамғармасидан қўшимча 500 минг сўмдан рағбатлантирилади.

huquqiyaxborot kanali
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кўпаяди

“Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан:

🔻 ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилади;

🔻 ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинади;

🔻 ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар, БҲМнинг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади;

🔻 ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисидаги талаб сақланиб қолади.

Маълумот учун, Солиқ кодексига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга кредит ажратилади

“Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4752-сон, 16.06.2020 й.) қабул қилинди.

💰 Қарорга мувофиқ, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратилади.

♻️ Кредит тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст қилиб берилади.

🏦 Кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга, айниқса маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш (молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.

📌 Кредит маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилади.

❗️Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 67 та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари бўйича “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маъмурий баённома планшет орқали расмийлаштирилиши мумкин

“Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (407-сон, 24.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув” лойиҳаси босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

🔰 Лойиҳада, жумладан, қуйидагилар назарда тутилади:

♻️ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қўзғатиш, кўриб чиқиш ва баённома тузишга ваколатли органлар, судлар ва мажбурий ижро бюроси, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг электрон ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграциялаштириш;

🖥 маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритишда фойдаланиладиган процессуал ҳужжатларнинг ягона электрон базаларини шакллантириш;

✂️ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритишда ортиқча босқичларни бекор қилиш ва муддатларни қисқартириш орқали иш юритиш тартибини соддалаштириш.

🏢 Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга ошириш ва юритиш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

📌 Лойиҳани Тошкент шаҳри ҳудудида амалга ошириш доирасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилади.

📃 Унга кўра, ваколатли мансабдор шахс ҳуқуқбузарликни аниқлаши билан биргаликда махсус мобиль қурилма (планшет) орқали маъмурий баённомани тузади ва ҳуқуқбузарга ушбу баённоманинг электрон ёки қоғоз шаклини тақдим этади.

✍️ Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс агар уни ўзи содир этганлигига эътироз билдирмаса, баённомани планшетдаги махсус сканерловчи ускуна орқали бармоқ изларини тушириш йўли ёки электрон график имзоси билан тасдиқлайди.

💰 Шунингдек, ҳуқуқбузарга “Электрон ҳукумат” нинг ягона биллинг тизими орқали масофавий тўлаш имконияти яратилади.

☑️ Қарорда соддалаштирилган тартибда иш юритилмайдиган ҳолатлар ҳам белгилаб берилди.

Жумладан, соддалаштирилган тартибда иш юритишга ҳуқуқбузар ёки жабрланувчи эътироз билдирганда, ҳуқуқбузарлик учун жаримадан бошқа турдаги жазо назарда тутилган ҳолатларда иш соддалаштирилган тартибда юритилмайди.

Каналга уланиш👉t.iss.one/huquqiyaxborot
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-625-сон, 30.06.2020 й.).

📌Қонун билан киритилган ўзгартишларга кўра, жумладан, вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди.

Маҳкума аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби белгиланди.

Жумладан, маҳкума аёлларга вояга етмаган болалари билан бир йил ичида 4 марта муддати 5 суткагача бўлган узоқ муддатли учрашув, шунингдек, манзил- колонияларда сақланаётганларга эса муассаса ҳудудидан ташқарида яшаш имконияти билан узоқ муддатли учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади.

Шунингдек, маҳкумларни жазо ўташи даврида адолатли мезонлар асосида рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби ҳамда рағбатлантириш чораларини қўллаш комиссиясининг иш фаолияти ва уларнинг аниқ вазифалари белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга эга киради.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман идоралараро комиссияси
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Электр энергиясини ҳисоблаш янгича принципда амалга оширилади

"Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори (594-сон, 28.09.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳаси доирасида:

👉 электрон ҳисоблаш назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими “ишлаб чиқариш – подстанция – тақсимлаш пункти – трансформатор подстанцияси – истеъмолчи" принципида жорий қилинади;

👉 ҳисоблагичлар биринчи навбатда йирик истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларида ўрнатилади;

👉 аҳоли яшаш пунктларида барча электр энергияси истеъмолчиларига, тақсимлаш пунктлари ва трансформаторларга ҳисоблагич ва концентраторлар бир вақтнинг ўзида ўрнатилади;

👉 ҳисоблагичларни ўрнатиш ва жорий этилган тизим имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича жойлардаги барча ходимларнинг кўникма ва малакаси оширилади.

♻️ Лойиҳа доирасида 2020 йилнинг октябрь ойида республика бўйича жами 850 минг 204 та 1 фазали ва 88 минг 312 та 3 фазали электр энергияси ҳисоблагичлари ектазиб берилади.

➡️ Қарор билан вилоят ва туманларда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишини назорат қилиш, натижадорлигини ўрганиш бўйича махсус комиссия ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Ҳукумат қарори (700-сон, 09.11.2020 й.) билан 2021 йил 1 январдан божхона йиғимларининг қуйидаги ставкалари қўлланилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (739-сон, 21.11.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таълим муассасалари (давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар)да, шунингдек ОТМда таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлади.

Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида (446 минг сўм) пул маблағлари тўланади.

Тўлиқ давлат таъминоти пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш, шунингдек, транспортда юриш карточкаларидан иборат бўлади.

Давлат таъминотида бўлган болаларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун БҲМнинг 100 баравари (22 млн 300 минг сўм), йўл харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида битирув нафақаси берилади.

Ўрта Чирчиқ тумани вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

💰 “Аёллар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга БҲМнинг 150 бараваригача (33 млн 450 минг сўм) миқдорда кредитлар ажратилади.

🏦 Кредитларнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида белгиланади.

➡️ Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг фамилия, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади.

☑️ Шунингдек, Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга БҲМнинг икки бараваридан тўрт бараваригача (446 минг сўмдан 892 минг сўмгача) миқдорда бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.

Бир марталик ёрдам олган хотин-қизлар “Аёллар дафтари”дан чиқарилмаган ёки бир йил ичида қайта киритилган ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бир календарь йили давомида бир маротаба берилади.

🏠 Бундан ташқари, секторлар раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хулосаси асосида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси тўлаб берилади.

Турар жой ижараси тўғрисидаги шартнома 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатга тузилиб, тўловлар ижарага берувчига тўғридан-тўғри тўланади.

“Аёллар дафтари”га икки ва ундан ортиқ ортиқ масалаларини ҳал этиш учун киритилган хотин-қизларнинг барча масалалари тўлиқ ҳал этилгач, дафтардан чиқарилади.

📝 Дафтардан чиқарилган хотин-қизлар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан 5 кун ичида бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилинади.

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag