O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.23K subscribers
27.8K photos
3.09K videos
154 files
8.81K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Ўрта Чирчиқ тумани “Бойовул” маҳалласи ҳудудида жойлашган “HUM POWER BUSINESS” масъулияти чекланган жамияти 2018 йилда ташкил этилган

🇰🇷Корея технологиялари асосида 4 гектар майдонда томчилаб суғоришга мўлжалланган иссиқхонада помидорнинг “1955 қизил” нави экилган бўлиб, пишиб етилган помидорлар Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерациясига экспорт қилинмоқда.

🍅Ҳозирги экилган помидордан 1 гектаридан 75 тонна ҳосил олиш кутилмоқда. Ўтган йили эса пуштиранг нави экилган бўлиб, 1 гектаридан 20 тоннага ҳосил олинган эди.

📌Ҳозирги кунда иссиқхонада 20 нафар маҳаллий аҳоли ишламоқда. Помидорлар пишиб етилиб, экспорт мавсуми бошланиши билан 150 нафаргача маҳаллий аҳоли иш билан таъминланади дейди, - корхона раҳбари Фарҳод Каримжонов.

@urta_chirchiq_hokimligi
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Ўрта Чирчиқда етиштирилаётган помидорлар Қозоғистон ва Россия экспорт қилинмоқда

Ўрта Чирчиқ тумани “Бойовул” маҳалла ҳудудида жойлашган “HUM POWER BUSINESS” МЧЖ 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

💸Корея технологияси асосида 4 гектар майдонда томчилаб суғоришга мўлжалланган иссиқхонада помидорнинг экспортбоп қизил нави экилган бўлиб, пишиб етилган маҳсулотлар Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерациясига экспорт қилинмоқда.

🍅Ҳозир помидор экилган майдоннинг бир гектаридан 75 тонна ҳосил олиш кутилмоқда. Ўтган йили эса маҳсулотнинг пуштиранг нави экилган бўлиб, гектаридан 20 тоннагача ҳосил олинган эди.

– Айни пайтда иссиқхонада 20 нафар маҳаллий аҳоли ишламоқда. Помидорлар пишиб, ҳосилни йиғиштириб олиш мавсуми бошланиши билан 150 нафаргача фуқаролар иш билан таъминланади, – дейди корхона раҳбари Фарҳод Каримжонов.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#озиқ_овқат_хавфсизлиги
#инвестиция

“Inter agro” масъулияти чекланган жамияти 2017 йил ташкил топган бўлиб, ҳозирги кунда корхонада Корея технологиялари асосида жўжалар кўпайтирилмоқда.

🇹🇯Ҳозирги кунда ҳориждан олиб келинган тур асосида кўпайтирилаётган жўжалар маҳаллий ҳамкорларга етказилиб берилмоқда. Шунингдек, қўшни Тожикистондаги ҳамкорлар билан тузилган шартнома асосида бройлер жўжа экспорт қилинмоқда. Шу вақтгача 30 миллион бош бройлер жўжа экспорт қилинди. Ҳар ойда кўпайтирилаётган бройлер жўжалар асосан буюртма бўйича ички бозорларга етказиб берилмоқда.

🐓Ҳозирги кунда корхонада иш ўринлари сони 35 нафарни ташкил этади дейди, - жамиятнинг ишлаб чиқариш ва савдо бўлими бошлиғи Акбар Бекчонов. Жаҳоннинг энг яхши бренди ҳисобланган Австриянинг “Авиаген” компаниясидан ROSS 308 broilerнинг она жўжалари олиб келиниб, кўпайтирилмоқда. Тухумлар 15-22 кунгача очириб чиқарилади. Жўжа 1,5-3 кунга жўжалар эгаларига етказиб берилади.

🍗Жўжалар пандемия шароитида тан нархи 3000-3500 сўмни ташкил этиб, улар эса асосан гўшт маҳсулотлари сифатида фойдаланилади.

@urta_chirchiq_hokimligi