O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.22K subscribers
27.9K photos
3.11K videos
154 files
8.83K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Фуқаролар қабули бўлиб ўтди

🔰Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги биносида ҳоким ўринбосарлари, тегишли масъуллар ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.

📌Қабул давомида 60 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Фуқаролар маҳалладан моддий ёрдам олиш, электр энергияси, газ таъминотидаги муаммолар, бола пули олиш, фарзандининг саломатлигини даволатиш, субсидияга уй олиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ва шу каби турли хилдаги масалалар билан мурожаат қилдилар.

🔖Айрим мурожаатлар ўзининг ижобий ечимини топди. Муддат талаб этилган муаммолар жойига чиқиб ўрганилиши лозим бўлганлиги сабабли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда тегишли масъулларга ижобий ечим топиш юзасидан кўрсатмалар бериб ўтилди, ижроси юзасидан маълум муддатлар белгиланди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#эътибор

Қўшалоқ туғилган кун эгалари эътироф этилди!

🔰Бугун бўлиб ўтган йиғилиш якунида Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги хўжалик мудири Асқар Жумаев ва ҳокимликнинг ташкилий-кадрлар гуруҳи бош мутахассиси Санжар Қодировнинг таваллуд топган кунлари муносабати билан туман ҳокими томонидан табриклаш дақиқаси ташкил қилинди.

🎉Туман ҳокими ҳар икки таваллуд айём соҳибларига соғлик-саломатлик, келгуси ишларида омадлар ёр бўлишини тилаб, бундай салоҳиятли кадрлар юртимиз равнақига салмоқли ҳисса қўшаётгани, ҳокимлик тизимида олиб бораётган самарали фаолияти мақтовга муносиб эканлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга, эсдалик совғаларини тақдим қилди.

🎊Сектор раҳбарлари ва мутасаддилар ҳам туғилган кун эгаларига дилдан чиққан самимий тилакларини билдирдилар.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#rasmiy

Tayinlov

⚡️Boqiyev Mirjalol Vohid o'g'li – O‘rta Chirchiq tumani hokimligi Tashkiliy-kadrlar guruhi rahbari etib tayinlandi.

📌 M.Boqiyev 1997-yilda Toshkent shahrining Shayxontohur tumanida tug‘ilgan. Ma’lumoti – oliy. 2020-yilda Toshkent davlat Agrar universitetini tamomlagan.

📄Lavozimga tayinlangunga qadar, O‘rta Chirchiq tumani hokimining yordamchisi lavozimida ishlab kelayotgan edi.


O‘rta Chirchiq tumani hokimligi Axborot xizmati.

👉Kanalga ulanish:
https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
Аёллар ўртасида шашка мусобақаси ўтказилди

📌Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ақлни чархлаш мақсадида, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фондининг Ўрта Чирчиқ туман бўлинмаси томонидан спортнинг шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.

🔖Мазкур мусобақа туман ҳокимлиги ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотларнинг аёл ходималари иштирокида ташкил қилинди.

🔗Туман ҳокимлиги, "Маҳалла" фонди, спорт бўлими ҳамда спорт мактаби билан ҳамкорликда ўтган мусобақа қизиқарли ва ақлий ҳужумларга бой тарзда ўтди.

🛍Якуний натижаларга кўра, ғолибликни қўлга киритиб, 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
✍️Ўрта Чирчиқ туманида туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими масъуллари ва суд раислари бошчилигида “Болалар учун алимент, уларнинг ҳуқуқлари қандай таъминланиши керак?” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

⚡️Унда туман ҳокимлиги мутасаддилари, Жиноят ишлари бўйича суд раиси И.Ёриев, Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди раиси Р.Абдуазимов, Иқтисодий ишлар бўйича туманлараро суд раиси Х.Равшанов, Мажбурий ижро бюроси, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул вакиллари иштирок этдилар.

📌Йилишда ёш авлодни камол топтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар амалдаги қонунчилик тизимида ўз аксини топганлиги, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартибини ўзаро келишиб белгилашга ҳақлилиги ҳамда улар вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож фарзандларига таъминот бериши шартлиги хусусида таъкидланди. Шунингдек, бордию ота-она ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилиниши тўғрисида ҳам ҳуқуқий маълумотлар бериб ўтилди.

🌐Бизнинг канал