O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.12K subscribers
27.9K photos
3.12K videos
154 files
8.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#ярмарка
#саховат

УЗ: 🚚Вилоятимизнинг Ўрта Чирчиқ тумани "Кўтарма" маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокимлиги, давлат солиқ инспекцияси, ҳомий тадбиркорлар ҳамкорлигида навбатдаги арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари кўчма ярмаркаси ташкил этилди.

🥬🛒Савдо шохобчасидан 400 га яқин хонадон вакиллари ўзлари учун зарур бўлган озиқ-овқат ва полиз маҳсулотларини арзонлаштирилган нархда харид қилди.

🤲Шунингдек, ушбу синовли кунларда кўпчилик қаторида туман депутатлари ҳам қўлдан келганча юрт корига яраш, одамлар дуосини олиш учун саховат кўрсатмоқда.

🛍Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши раиси ўринбосари, депутат Наримон Хайитқулов ҳам ўзи сайланган ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, яшаш шароити оғир бўлган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини улашди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#ярмарка

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани "Ёриқ" маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокимлиги, давлат солиқ инспекцияси, ҳомий тадбиркорлар ҳамкорлигида навбатдаги арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

"Ёриқ" маҳалласи туманнинг 2-сектори ҳудудида бўлиб, айни вақтда 2150 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ярмаркада 230 дан ортиқ хонадонлар ўзлари учун зарур бўлган маҳсулотларни харид қилишди.

Ярмаркадан ташқари, айни шу кунларда маҳаллада истиқомат қилувчи саҳоватпеша тадбиркорлар 65 та кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга беминнат озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#ярмарка

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Ўрта Чирчиқ тумани бўлими ва ҳомий тадбиркорлар томонидан карантин даврида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тумандаги “Ўчоқли”, “Қорақўйли”, “Дархан” ва “Уйғур” маҳаллаларида озиқ-овқат маҳсулотлари ярмакаси ташкил этилди.

Шунингдек туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида “Тинглик” маҳалласида доимий фаолият кўрсатувчи озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ўз фаолиятини бошлади.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Ўрта_Чирчиқ
#карантин
#ярмарка

🚚Бугун туманнинг "Ёриқ", "Галаботир" ва "Қундузак" маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокимлиги, давлат солиқ инспекцияси ҳамда тадбиркорлар ҳамкорлигида навбатдаги арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

🛒Ярмаркада 300 га яқин оилалар ўзлари учун зарур бўлган маҳсулотларни харид қилди.

👉Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#ярмарка

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманининг кўп миллатли аҳоли истиқомат қиладиган “Туябўғиз” ҳудудидаги "Олтиўғил" маҳалла фуқаролар йиғинида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жавлон Бердиқулов ташаббуси билан ҳомий тадбиркорлар ҳамкорлигида навбатдаги арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

"Олтиўғил" маҳалласи туманнинг 3-сектори ҳудудида жойлашган бўлиб, айни вақтда маҳаллада 2500га кўп миллатли аҳоли истиқомат қилади. Ярмаркада 150га оилалар ўзлари учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишди.

Айни кунларда юртимизда ва жаҳонда коронавирус пандемияси бўлаётганлиги сабабли аҳолида бозорларга бориб келишда муаммолар туғилаётган эди. Аммо туман раҳбарларининг ташаббуси билан озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаларини ташкил этилиши бизга карантин шароитида анча қулайликлар беради ва биз маҳалладан чиқмаган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб олмоқдамиз дейди – Мирзо Улуғбек кўчаси 12-уйда истиқомат қилувчи Син Зинаида.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#ярмарка

Карантин даврида туман аҳолиси учун кўплаб қулайликлар яратилмоқда. Хусусан туман прокурори секторида кундалик зарур истеъмол маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш мақсадида жойларда арзонлаштирилган кўчма озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Жумладан бугун туман 2-сектор ҳудудидаги "Тараққиёт" маҳалласининг Усмон Юсупов ва Салим Пўлатов кўчаларида куннинг биринчи қисмида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилган бўлса, куннинг иккинчи қисмида “Уйғур” ва “Арғин-Сада” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларига аҳоли яшаш манзилларигача етиб борган кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#ярмарка

Коронавирус пандемияси даврида туман аҳолиси учун бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини жойларга етказилиб берилиши бўйича барча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан туманнинг барча сектор раҳбарлари ҳудудларда кундалик зарур истеъмол маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш мақсадида жойларда арзонлаштирилган кўчма озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этмоқда.

Жумладан "Нурафшон", “Янги ҳаёт”, “Гулобод”, “Янги турмуш”, “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинларида туман ҳокимлиги, ҳомий тадбиркорлар ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Ўрта Чирчиқ тумани бўлими аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаларини ташкил этди.

Ярмаркаларда 1 кг картошка 4000 сўм, 1 кг пиёз 3000 сўм, 1 кг гуруч 5000 сўмдан аҳолига арзонлаштирилган нархларда сотилди. Ярмаркаларда иштирок этган фуқаролар ташкилотчиларга ўзларининг миннатдорчиликларини изҳор қилишди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Ўрта_Чирчиқ_тумани
#саховат
#томорқа
#ярмарка

🚚“Яхшилик қил, сувга ташла - балиқ билади, балиқ билмаса ҳолиқ билади” деган нақл асосида иш юритувчи ҳотамтой тадбиркор Ўрта Чирчиқ туманидаги “Кўтарма”, “Адолат”, “Олтиўғил”, “Қорақўйли”, “Бургалик”, Ўртабўз, “Мингтепа”, “Чуқуровул”, “Ёриқ”, “Дархан”, “Бойовул” ва “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жами 120 та хонадонга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши волонтёрлари орқали 5 кг. дан пиёз, картошка ва сабзи маҳсулотларини беминнат тарқатди.

📌 Ўрта Чирчиқ тумани прокурори Собиржон Темиров ташаббуси билан "Аранши" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Цой Александр раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамиятнинг олма боғи орасидаги 5 гектар ер майдони кам таъминланган фуқароларга фойдаланиш учун тақсимлаб берилди.

👉Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#ярмарка

Коронавирус пандемияси даврида туман аҳолиси учун бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини жойларга етказилиб берилиши бўйича барча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан туманнинг барча сектор раҳбарлари ҳудудларда кундалик зарур истеъмол маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш мақсадида жойларда арзонлаштирилган кўчма озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этмоқда.

Жумладан "Шоликор", “Номданак”, “Дархон” ва “Йўнғичқоли” маҳалла фуқаролар йиғинларида туман ҳокимлиги, ҳомий тадбиркорлар ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Ўрта Чирчиқ тумани бўлими аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаларини ташкил этди.

Ярмаркаларда аҳоли ўзларига керакли озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб олишмоқда.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати