O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.23K subscribers
27.8K photos
3.09K videos
154 files
8.81K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Ўрта Чирчиқ тумани “Бойовул” маҳалласи ҳудудида жойлашган “HUM POWER BUSINESS” масъулияти чекланган жамияти 2018 йилда ташкил этилган

🇰🇷Корея технологиялари асосида 4 гектар майдонда томчилаб суғоришга мўлжалланган иссиқхонада помидорнинг “1955 қизил” нави экилган бўлиб, пишиб етилган помидорлар Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерациясига экспорт қилинмоқда.

🍅Ҳозирги экилган помидордан 1 гектаридан 75 тонна ҳосил олиш кутилмоқда. Ўтган йили эса пуштиранг нави экилган бўлиб, 1 гектаридан 20 тоннага ҳосил олинган эди.

📌Ҳозирги кунда иссиқхонада 20 нафар маҳаллий аҳоли ишламоқда. Помидорлар пишиб етилиб, экспорт мавсуми бошланиши билан 150 нафаргача маҳаллий аҳоли иш билан таъминланади дейди, - корхона раҳбари Фарҳод Каримжонов.

@urta_chirchiq_hokimligi
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Ўрта Чирчиқда етиштирилаётган помидорлар Қозоғистон ва Россия экспорт қилинмоқда

Ўрта Чирчиқ тумани “Бойовул” маҳалла ҳудудида жойлашган “HUM POWER BUSINESS” МЧЖ 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

💸Корея технологияси асосида 4 гектар майдонда томчилаб суғоришга мўлжалланган иссиқхонада помидорнинг экспортбоп қизил нави экилган бўлиб, пишиб етилган маҳсулотлар Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерациясига экспорт қилинмоқда.

🍅Ҳозир помидор экилган майдоннинг бир гектаридан 75 тонна ҳосил олиш кутилмоқда. Ўтган йили эса маҳсулотнинг пуштиранг нави экилган бўлиб, гектаридан 20 тоннагача ҳосил олинган эди.

– Айни пайтда иссиқхонада 20 нафар маҳаллий аҳоли ишламоқда. Помидорлар пишиб, ҳосилни йиғиштириб олиш мавсуми бошланиши билан 150 нафаргача фуқаролар иш билан таъминланади, – дейди корхона раҳбари Фарҳод Каримжонов.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#озиқ_овқат_хавфсизлиги
#инвестиция

“Inter agro” масъулияти чекланган жамияти 2017 йил ташкил топган бўлиб, ҳозирги кунда корхонада Корея технологиялари асосида жўжалар кўпайтирилмоқда.

🇹🇯Ҳозирги кунда ҳориждан олиб келинган тур асосида кўпайтирилаётган жўжалар маҳаллий ҳамкорларга етказилиб берилмоқда. Шунингдек, қўшни Тожикистондаги ҳамкорлар билан тузилган шартнома асосида бройлер жўжа экспорт қилинмоқда. Шу вақтгача 30 миллион бош бройлер жўжа экспорт қилинди. Ҳар ойда кўпайтирилаётган бройлер жўжалар асосан буюртма бўйича ички бозорларга етказиб берилмоқда.

🐓Ҳозирги кунда корхонада иш ўринлари сони 35 нафарни ташкил этади дейди, - жамиятнинг ишлаб чиқариш ва савдо бўлими бошлиғи Акбар Бекчонов. Жаҳоннинг энг яхши бренди ҳисобланган Австриянинг “Авиаген” компаниясидан ROSS 308 broilerнинг она жўжалари олиб келиниб, кўпайтирилмоқда. Тухумлар 15-22 кунгача очириб чиқарилади. Жўжа 1,5-3 кунга жўжалар эгаларига етказиб берилади.

🍗Жўжалар пандемия шароитида тан нархи 3000-3500 сўмни ташкил этиб, улар эса асосан гўшт маҳсулотлари сифатида фойдаланилади.

@urta_chirchiq_hokimligi
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Ўрта Чирчиқда Корея технологияси асосида жўжалар кўпайтирилмоқда

Ўрта Чирчиқ туманидаги “Inter agro” масъулияти чекланган жамияти бундан уч йил илгари ташкил этилган бўлиб, корхонада Корея технологиялари асосида жўжаларни кўпайтириш йўлга қўйилган.

📌Айни пайтда хориждан олиб келинган наслдор товуқлардан кўпайтирилаётган жўжалар маҳаллий ҳамкорларга етказиб берилмоқда. Ҳар ойда етиштирилаётган бир миллион дона бройлер жўжалар асосан буюртма бўйича ички бозорларга юбориляпти. Шунингдек, Тожикистоннинг “Сўғд парранда” корхонасига ҳам шартнома асосида 60 миллион бош бройлер жўжа экспорт қилинди.

🐓–Ҳозирги кунда корхонамиздаги иш ўринлари сони 35 нафарни ташкил этади, – дейди жамият ишлаб чиқариш ва савдо бўлими бошлиғи Акбар Бекчонов. Тухумлар 15-22 кунда очириб олинади ва 1,5-3 кунлик жўжалар буюртмачиларга етказиб берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

🐂Ўрта Чирчиқ туманида ҳозирги кунда 31 та чорвачилик хўжаликларида 6990 бош ва аҳоли хонадонларида 56247 бош чорва моллари, 6 та паррандачилик хўжаликларида 501,7 минг бош ва аҳоли хонадонларида 279,5 минг бош парранда парваришланмоқда.

🐓Жорий йилда чорвачилик йўналишида амалга оширилган 4 та янги лойиҳа ҳисобига чорва бош сони 500 бошга, паррандачиликда 1 та лойиҳа ҳисобига парранда бош сони 150 мингга оширилди.

🐫Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш мақсадида, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов ва Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш департаменти Ўрта Чирчиқ тумани бўлими бошлиғи Д.Облақуловлар “Мilky planet” ва “Mega chorvador” МЧЖлари ҳамда “Ким Пен Хва чорва” фермер хўжаликларида ўрганиш ишларини олиб борди. Жумладан, “Мilky planet” МЧЖда 604 та йирик шохли қорамол шундан, 351 таси сигирлар, 502 та қўй-эчкилар, 18 та от ва 8 та туялар парвариш қилинмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
​​#озиқ_овқат_хавфсизлиги
#Ўрта_Чирчиқ

Янги лойиҳалар ҳисобига чорва моллари кўпаймоқда

🐫Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш мақсадида Ўрта Чирчиқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими бошлиғи Д.Облақуловлар “Мilky planet” ва “Mega chorvador” МЧЖлари ҳамда “Ким Пен Хва чорва” фермер хўжалигида ўрганиш ишларини олиб боришди.

📌Ўрганиш хулосаларига кўра, чорва моллари бош сонлари кўпайиб бораётганлиги маълум бўлди. Хусусан, айни пайтда “Мilky planet” МЧЖда 604 бош йирик шохли қорамол, шундан 351 боши сигирлар, шунингдек, 502 бош қўй-эчкилар, 18 бош от ва 8 бош туя парвариш қилинмоқда.

🐂 Умуман бугунги кунда Ўрта Чирчиқ туманидаги 31 та чорвачилик хўжалигида 6 990 бош, аҳоли хонадонларида 56 247 бош чорва моллари, 6 та паррандачилик хўжалигида 501,7 минг бош ва аҳоли хонадонларида 279,5 минг бош парранда парваришланмоқда.

🐓Жорий йилда чорвачилик соҳасида амалга оширилган 4 та янги лойиҳа ҳисобига қорамоллар сони 500 бошга, паррандачиликда 1 та лойиҳа ҳисобига паррандалар сони 150 минг бошга кўпайди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Ҳозирги кунда пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. Айни пайтдаги пандемия озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувни мутлақо ўзгартириш вақти келганини ҳаммамизга кўрсатмоқда.

🥔Бу борада Ўрта Чирчиқ туманида 2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш бўйича барча кучлар ишга солинмоқда. Ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов бошчилигида мутасадди ташкилотлар тумандаги озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборхоналарини ўрганиб чиқди. Жумладан, қиш ва баҳор мавсумига ҳозирги кунга қадар "Салануз" МЧЖ томонидан картошка 1720 тонна, пиёз 950 тонна, "Шоли инвест" МЧЖ, «Барака Дон Агро Кластер» МЧЖ ва "GOLD-GRANATE" МЧЖлар томонидан гуруч 307 тонна захираси режадан кўпроқ яратилганлигини аниқлашди.

📌Ҳозирда озиқ-овқат маҳсалотларини захирасини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга оширмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
#Ўрта_Чирчиқ
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Режадагидан зиёд маҳсулотлар жамғарилди

Бугунги пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунёда долзарб ҳисобланади. Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувни мутлақо ўзгартиришни давр тақозо қилмоқда.

🥔Ўрта Чирчиқ туманида 2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича барча имкониятлар ишга солинмоқда. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов бошчилигида мутасадди ташкилотлар масъуллари томонидан омборхоналарда сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдорини ўрганиб чиқди.

✳️Жумладан, "Салануз" МЧЖ томонидан 1720 тонна картошка, 950 тонна пиёз, "Шоли инвест", “Барака дон агро кластер” ва "GOLD-GRANATE" МЧЖлар томонидан 307 тонна гуруч захираси режадан кўпроқ жамғарилганлигини қайд этишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. Айни пайтдаги пандемия озиқ-овқат етказиб беришнинг глобал занжири узилиб қолишига сабаб бўлди. Аммо озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи корхоналар қиш-баҳор мавсуми учун етарли заҳирани яратишди.

🍚Бу борада Ўрта Чирчиқ туманидаги "GOLD-GRANATE" МЧЖ ўтган 2019 йилда Республикада биринчилардан бўлиб, қиймати 250 минг АҚШ долларига тенг бўлган энг замонавий дастгоҳлар (тегирмон) Хитойдан олиб келиниб, ўрнатилди.

🏭Корхона раҳбари Нуриддин Мамбетов айтишича, комплекснинг майдони 1 гектардан ортиқ бўлиб, бир вақтнинг ўзида 2000 тонна шоли қуритилиб, тегирмонга солиниб, сўнг уни сақлаш омборхонасига қўйилади. Корхонанинг 54 гектар шоли етиштириладиган ер майдонида 60 нафар ишчи фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидан қўшимча шоли олиб келиниб, гуруч қилиниб, Республика миқёсида тарқатилмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Ўрта Чирчиқ тумани “Усмон ота” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Абдурашидов Азизбек” фермер хўжалиги 2020 йилда 1 гектар майдонда иссиқхона ташкил этиб, лимон кўчатлари, помидор, бодринг, бақлажон, саримсоқ пиёз, қовоқча ва кўкатлар экиб парвариш қилишмоқда.

🍅Ҳозирги кунда лимон кўчатлари ёш бўлганлиги сабабли, кўчатлар орасига полиз экинлари экилган. Иссиқхонадаги полиз маҳсулотлари феврал ойида ҳосили етилиб, жорий йилда маҳаллий бозорларга етказилиши кутилмоқда.

📌Айни пайтда иссиқхонада 15 нафар маҳаллий аҳоли ишламоқда. Маҳсулотларимиз маҳаллий бозорларга олиб чиқилиши мавсуми бошланиши билан ишчи ходимлар сони ҳам ортади дейди,-фермер хўжалиги раҳбари Зафар Усмонов

@urta_chirchiq_hokimligi
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

📌Ўрта Чирчиқ тумани “Роватак” маҳалласида истиқомат қилувчи ҳар бир хонадон томорқаларидан унумли фойдаланиб, соҳани асосий даромад манбаига айлантириб олишган.

🍋-90 йилларда лимонария ишларни отам бошлаган эдилар. Улар қизиқишлари доирасида томорқамизнинг этагига 4-5 туп экиб қўяр эдилар. Шундан сўнг аста-секин қизиқишларга қараб кўпайтириб, иссиқхона ташкил этдик. Кейинчалик бир йилига 84 туп лимондан 5,5-6 тонналаб ҳосил олдим. Бир туп лимон 120 килодан ортиқ мева берди. Ҳозирги кунда ўша вақтларда эккан лимон кўчатларимизи янгиладик дейди,-Баходир Саидамиров.

🌳Ҳозирги кунда 2 сотихли иссиқхонада апелсин ва мандарин, 8 сотихли иссиқхонада эса лимон янги экилган лимон кўчатларини парваришламоқдамиз. Иссиқхонадан яхши даромад олишимнинг яна бир сири хонадонимда 3 та 10 тонналик сақлаш омборхоналарининг ҳам борлигидир дейди,-суҳбатдошимиз.

@urta_chirchiq_hokimligi
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

🥬🍆Ўрта Чирчиқ тумани “Роватак” маҳалласида истиқомат қилувчи Хонпошша опа Ахмедовани нафақат маҳаллада, туманда ҳам кўпчилик танийди. Сабаби Хонпошша опа узоқ йиллардан бери деҳқончилик билан шуғулланиб келади. Томорқачиликнинг хадисини олганликлари боис йилига 3-4 марталаб ҳосил олишади. Хонадонларида иссиқхона ташкил этиб, лимон, помидор, бодринг, бақлажон, лавлаги, қулупнай ва кўкатлар экиб парвариш қилишмоқда.

🍅🍓Ҳозирги кунда лимон кўчатлари орасига қулупнай экишиб, ундан яхшигина ҳосил олишмоқда. Шунингдек, иссиқхонага экилган полиз маҳсулотлари айни “илик узилди” пайтига ҳосили етилиб, аҳолига ва маҳаллий бозорларга етказилиб берилади.

🏅Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этиб, экологик тоза, арзон ва сифатли маҳсулотларни етиштириш ва ички бозорни улар билан барқарор таъминлаш, янги серҳосил навларни кўпайтириш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган Хонпошша опа Ахмедова “Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Ўрта Чирчиқ тумани "Кучлик" маҳалла фуқаролар йиғини Исломобод кўчасида истиқомат қилувчи А.Қобиловлар оиласи ҳукуматимиз томонидан яратилган имкониятларлардан унумли фойдаланиб, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда қўшимча даромад топиш мақсадида, хонадонидаги томорқасидан 6 сотих ер майдонда иссиқхона қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

🥚Тадбиркор Шуҳрат Эшпўлатов раҳбарлик қилаётган "Тилла тухум" масъулияти чекланган жамиятининг фаолият кўрсатаётганига кўп вақт бўлмасада, баракаси мўл-кўл бўлмоқда. Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектори ҳудудидаги "Аранчи" маҳалласида қарийиб 2,5 гектарлик ер майдонига эга бўлган корхонани бугунги даражага келтириш учун тадбиркор жон куйдириб, меҳнат қилди.

👉Батафсил👉https://telegra.ph/Tilla-tuhum-11-10

@urta_chirchiq_hokimligi
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Янги лойиҳа ўз фаолиятини бошламоқда

🐓Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектори ҳудудидаги "Халқобод" маҳалласида жойлашган "AGRO STELLA" МЧЖ паррандачиликка ихтисослашган бўлиб, унга ёш ишбилармон тадбиркор Сунатилла Акбаров раҳбарлик қилади. Қарийб 7 гектар майдонда жойлашган мазкур корхона салкам уч йил мобайнида бунёд этилди.

🍗– Ҳозирги кунда битта цехда 20 минг дона жўжалар парваришланади. 2-3 килограмм бўлганида эса сўйишга топширилади. Яқинда барча цехлар ишга тушса, ҳамма юмушлар шу ернинг ўзида бажарилади. Мавжуд 5 та цехларга ҳам янги бройлер жўжалари олиб келинади,- дейди бригадир Иқболхон бажарилаётган ишлардан кўнгли тўлиб.

👉Батафсил👉https://telegra.ph/Agro-stella-yangi-loji%D2%B3a-11-25
🎞https://www.youtube.com/watch?v=DMpMTeuWcvo

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Аёллар дафтаридан тадбиркорликка

🫑Ўрта Чирчиқ тумани 1-сектор ҳудудидаги "Саидовул-бахт" маҳалласида яшовчи Комила Жиянқулова "Аёллар дафтари"да рўйхатда турар эди. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ушбу оилани бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга бўлиши учун имтиёзли кредит маблағи эвазига жорий йил сентябр ойида 5 сотихли иссиқхона қуриб берилган эди. Иссиқхонага К.Жиянқулова булғор қалампирини экди.

🚛Ҳозирги кунда иссиқхонада парваришланаётган булғор қалампири ҳосили етилиб қолган. Хонадон эгаларининг айтишларича, айни кунларда 300 килодан ошиқ миқдорда ҳосил йиғиштириб олиниши мўлжалланмоқда. Яқин кунларда хонадоннинг иссиқхонасида етиштирилаётган булғор қалампирлари ички бозорларга етказиб берилиб, яхшигина даромадга эга бўлиши режалаштирилмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Томорқадан катта даромад топаётганлар

🧄Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектор ҳудудидаги "Арғин-Сада" маҳалласида яшовчи Муҳаммад Жумабоев хонадонидаги томорқасидан унумли фойдаланиб, ўз оиласини бандлигини таъминлабгина қолмасдан, мўмай даромадга эга бўлмоқда. Айни кунларда иссиқхонадаги саримсоқпиёз маҳаллий бозорларга олиб чиқиш учун тайёр бўлиб қолган. Хонадон эгасининг айтишича етиштирилган ҳосилдан 10 миллиондан ошиқроқ соф фойда кўриш режалаштирмоқда.

🥒Саримсоқпиёз ҳосили йиғиштирилиб олиниши билан Муҳаммад ака иссиқхонага бодринг экиш учун тайёргарликни ҳам бошлаб юборган. Албатта томорқадан самарали фойдаланиш катта ҳосил олишга асос бўлмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#озиқ_овқат_хавфсизлиги
#экспорт

📺Ўрта Чирчиқ туманида фаолият олиб бораётган йирик экспортёр корхона фаолияти "Sevimli" телеканали "Zamon" информацион дастури муҳбири Ихтиёр Сиддиқов лавҳасида

🌐https://youtu.be/51BzTtXSeZ0

@urta_chirchiq_hokimligi