O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.15K subscribers
27.9K photos
3.12K videos
154 files
8.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 133 та чора-тадбир белгиланмоқда:
аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотни
– 1,6 баравар ҳамда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баравар кўпайтириш;
банк тизимида хусусий сектор улушини амалдаги 18 фоиздан 60 фоизгача ошириш ҳамда фонд бозори ҳажмини 7 млрд долларга етказиш;
қўшилган қиймат солиғини амалдаги 15 фоиздан 12 фоизгача, телекоммуникация, банк ва молия каби соҳаларда фойда солиғини амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача тушириш;
иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш;
рақамли иқтисодиёт ҳажмини 2,5 баравар кўпайтириб, дастурий маҳсулотлар индустрияси ҳажмини 500 млн. долларга етказиш;
иқтисодиётга 120 млрд, шу жумладан 70 млрд доллар миқдорида хорижий инвестицияларни жалб этиш, экспорт ҳажмини 30 млрд
долларга етказиш;
деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш;
сув ресурсларини бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш
ва сувни тежаш бўйича алоҳида давлат дастурини амалга ошириш,
ҳар йили камида 7 млрд м3 сувни тежаш;
чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5-2 баравар кўпайтириш;
мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, интенсив боғлар майдонини 3 баравар ва иссиқхоналарни 2 баравар кўпайтириб, экспорт салоҳиятини 1 млрд долларга ошириш;
шароити “оғир” бўлган 14 та туманларда тадбиркорликни ривожлантириш учун пасайтирилган солиқ ставкаларини ўрнатиш;
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг” дастури доирасида маҳаллий сайёҳлар сонини 12 млн нафардан ошириш ҳамда хорижий туристлар сонини 9 млн нафарга етказиш.

4️⃣ Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 55 та чора-тадбир белгиланмоқда:

мактабгача таълимнинг қамров даражасини 67 фоиздан 80 фоизга етказиш, нодавлат боғчаларга ва мактабларга фарзандини юбораётган ота-оналарнинг 3 млн сўмгача тўловларини даромад солиғидан озод этиш;
мактабларни ривожлантириш миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш ҳамда дарсликларни янгилаш учун Давлат бюджетидан 605 млрд сўм ажратиш;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизимини жорий этиш;
олий таълимга қамров даражасини амалдаги 28 фоиздан 50 фоизга етказиш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида 100 минг ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш;
мактаб ўқувчиларининг камида бир касбни эгаллашига кўмаклашиш тизимини жорий этиш;
бюджетдан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратилган маблағларни 3 баравар ошириш, мамлакатда ишлаб чиқариладиган дори воситалари миқдорини 80 фоизга етказиш;
тиббий хизматлардаги хусусий секторнинг улушини 25 фоизга етказиш, “оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш;
ҳудудларда бирламчи тиббий-санитария хизматининг фаолияти
“бир қадам” тамойили асосида йўлга қўйилиб, 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиника ташкил этиш;
жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳолини 33 фоизга чиқариш, мамлакатимизда Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш.

👇давоми
Манба👉 @nigoh_01

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
5️⃣ Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 33 та чора-тадбир белгиланмоқда:

“Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари” ғояси асосида соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш;
китобхонликни кенг оммалаштириш ва “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш;
жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш;
Ўзбекистон тарихини ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантириш;
“Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепциясини
амалга ошириш, шунингдек, 183 та туман ва шаҳарларда Маънавият
ва маърифат масканларини барпо этиш ва фойдаланишга топшириш;
маданият ва санъат соҳаларини янада ривожлантириш, маданият муассасалари ва объектларининг моддий-техник базасини яхшилаш.


👇давоми
Манба👉 @nigoh_01

https://t.iss.one/AOKBToshvi
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
6️⃣ Умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб
чиққан ҳолда ечим топиш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 39 та чора-тадбир белгиланмоқда:

халқаро майдонда атроф муҳитга оид ташаббуслар, шу жумладан Бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқишни илгари суриш;
Орол денгизининг тубида қўшимча 500 минг гектар яшил майдонларни барпо этиб, умумий ҳажмини 2,5 миллион гектарга етказиш;
экстремизм ва терроризм, айниқса унинг замонавий кўринишларига қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш;
янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш орқали камбағаллик ва ишсизлик даражасини камида 2 баравар қисқартириш;
касбга ўқитиш кўламини 2 баравар ошириб, жами 1 миллион
ишсиз кишини касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш;
жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этиш;
хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси сиёсатини
олиб бориш;
“Ватандошлар” жамоат фонди орқали хорижий давлатлардаги юртдошлар билан доимий ва самарали алоқалар ўрнатиш.

7️⃣ Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 77 та чора-тадбир белгиланмоқда:

фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги борасидаги ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш;
давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларни бартараф этиш;
Марказий Осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорликни ривожлантириш;
анъанавий ҳамкорлар билан муносабатларни ривожлантириш, БМТ, глобал ва минтақавий ташкилотлардаги фаолиятни кучайтириш.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича миллий комиссия таркиби тасдиқланиб, унинг зиммасига Тараққиёт стратегиясидаги тадбирлар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш вазифаси юкланмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудлар билан ишлашнинг янги тартиби ўрнатилиб, унга кўра ҳар йили барча туман ва шаҳарнинг муаммо ва имкониятларини чуқур ўрганган ҳолда ҳудудлар кесимида тараққиёт дастурлари ишлаб чиқиш, уларнинг ижроси юзасидан ҳокимлар халқ депутатлари Кенгашларига, Бош вазирнинг ўринбосарлари ва идоралар раҳбарлари эса Олий Мажлис палаталарига ҳисобот бериши амалиёти йўлга қўйилади.

Вазирлар Маҳкамасига Тараққиёт стратегияси ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш вазифаси юкланмоқда.

Манба 👉 @nigoh_01

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Тиббиёт муассасаси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Ўрта Чирчиқ тумани "Бойовул" маҳалласидаги Акмал Икромов оилавий шифокорлик пункти "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Муассасани фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокимлиги ва Тиббиёт бирлашмаси масъуллари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

🏥Муассаса туманнинг “Янгиобод”, “Бойовул”, "Мингтепа" ва "Чуқуровул" маҳаллаларида яшовчи 8176 нафардан зиёд аҳолига бирламчи тиббий хизматни кўрсатмоқда.

👩‍⚕️Муассасада 3 нафар умумий амалиёт шифокори, 16 нафар тиббиёт ҳамшираси ҳамда 2 нафар кичик тиббий ходим фаолият олиб боради. Шунингдек, муассасада ижтимоий дорихона ҳам мавжуд.

🏗Дастур доирасида оилавий шифокорлик пунктида "Imkon trade butlash building" МЧЖ томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#хавфсиз_байрам

ХАВФСИЗ ЯНГИ ЙИЛ!

Ҳурматли тумандошлар, Янги йил байрамининг кўнгилдагидек, хавф-хатарсиз ўтказилиши учун юқоридагиларни эслатиб ўтиш жоиз деб ҳисоблаймиз.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўлида

✂️Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида 211 нафар "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, боқувчисини йўқотган, қарамоғида ногирон фарзандлари бўлган, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга 113 дона тикув машиналари, 66 дона электртўлқинли печ ва 66 дона инкубаторлар тарқатилди.

🔷Айни кунларда туманда "маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида маҳаллаларда аҳоли, айниқса хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун туман ҳокимлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi