O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.91K subscribers
28K photos
3.12K videos
154 files
8.87K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#соғлом_турмуш_тарзи

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижроси таъминлаш бўйича Ўрта Чирчиқ туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🏃🏻‍♀️Жумладан, бугун "Уйғур" маҳалласида жойлашган туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан тиббиёт ходимларининг эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этишди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#Марказларимизда

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун ўқув-семинар ташкил этилди

Ўрта Чирчиқ туман Давлат хизматлари марказида Бош вазир қабулхонаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси туман бўлими мутахассислари иштирокида тумандаги “аёллар дафтари”га киритилган, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизлар иштирокида бўлиб ўтган ўқув-семинарда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, билим ва касбий кўникмалар эгаллаб, ўз бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш, саломатлигини сақлаш масалалари муҳокама қилинди.

👉https://telegra.ph/Ayollar-daftariga-kiritilgan-hotin-%D2%9Bizlar-uchun-%D1%9E%D2%9Buv-seminar-tashkil-ehtildi-02-27

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 20:10да Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня в 20.10 фильм "Илк қадам" на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube и телеканале “O‘zbekiston 24”.

В фильме рассказывается о нынешней ситуации в возрожденной системе дошкольного образования, ее планах и перспективах.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Ҳушхабар

АОКА томонидан туман ва шаҳар хокимликлари ахборот хизматларининг 2020 йил иккинчи ярим йилликдаги фаолияти натижалари эълон килинди .Бу галги рейтингда туман ва шаҳар ҳокимликлари ( жами 206 та) ахборот хизматлари фаолияти ҳам инобатга олинди. Рейтинг натижаларига кура, ҳокимликлар кесимида 190 нафар матбуот котибидан 6 нафарининг фаолияти юкори, 7 нафариники ўрта, 117 нафариники коникарли, 60 нафариники эса паст деб топилди. 16 нафар матбуот котиби мазкур лавозим вакант бўлгани ёки матбуот котиби 6 ойдан кам фаолият юритгани сабабли баҳоланмади.
Фаолияти юкори деб топилган 6 нафар матбуот котиблари орасида Олмалик шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Рўзиева хам бор! Ҳамкасбимизни ушбу эьтироф билан кутлаймиз!
Шунингдек, рейтингда Ўрта Чирчик тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аббос Эргашев 190 нафар матбуот котиблари орасида 7 ўринни, Оккўргон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ботиржон Бойбутаев 14-ўринни эгаллаб туришибди.
Оҳангарон тумани ва Бекобод шаҳри, Зангиота тумани ва Ангрен шаҳри ахборот хизматлари фаолиятида хам ижобий натижалар сари интилиш бўлаётганини таькидлаш жоиздир.
Барча фаол ахборот хизмати раҳбарларини муваффакият билан яна бир бор кутлаймиз!
Колганлар хам ўз фаолиятларини жонлантириб, келгусида юкори натижаларга эришишларини умид килиб коламиз!
Рейтингнинг Тошкент вилояти буйича натижаларини хавола этамиз.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
@AOKBToshvil
#ЁШЛАР_ЕТАКЧИЛАРИ_ОЙЛИГИ

📃Зангиота туманида ташкил этилган Ёшлар етакчилари ойлиги доирасида ўтказилган вилоят форумида Ўрта Чирчиқ туманининг 10 нафар ёшлар етакчилари форумдаги фаоллиги учун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан сертификатлар билан тақдирландилар.

@urta_chirchiq_hokimligi
#аёллар_тадбиркорлиги

Ўрта Чирчиқ туманида аёлларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ташкил этилган намунавий ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.

👭"Тадбиркор аёл" уюшмаси туман бўлими томонидан бизнес асослари ўқув курсларига “Ёшлар дафтари” ва "Аёллар дафтари"га киритилган фуқаролар, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, қолаверса, тадбиркорликка қизиққан ёшлар жалб этилди. Дарсларни юқори тажрибага эга, малакали мутахассислар олиб бориб, тингловчиларга соҳага оид билим ва кўникмаларни бермоқдалар.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
📈Президентимиз томонидан “маҳаллабай” ишлаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва тўсиқларни бартараф этиш, камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини ишга жойлаштириш, аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган ишсизлар бандлигини таъминлаш, маҳаллалардаги етишмаётган хизмат кўрсатиш турларини жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берганлар.

🐄Ўрта Чирчиқ туманида “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида АТ "Агробанк" Республика бошқаруви ташаббуси билан "Ўчоқли" маҳалласи аҳолисига қорамол, қўй ва тикув дастгоҳлари берилди.

🐑Таъминотчи корхоналар ҳисобланган "Gold cheeps" МЧЖ томонидан 42 бош қўй, "Мегачорвадор" МЧЖ томонидан 15 бош наслли қорамол ва 20 та тикув дастгоҳлари доимий иш ўрнига эга бўлмаган ҳамда ўзини-ўзи банд қилмоқчи бўлган ва "темир дафтар"да турган маҳалла аҳолисига тарқатилди.

@urta_chirchiq_hokimligi