O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.38K subscribers
28.3K photos
3.18K videos
155 files
8.99K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ

📹Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази ҳозирги кунда аҳолига 140 турдаги давлат хизматларини кўрсатиб келмоқда. Марказда гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқаролар учун сурдо онлайн хизмати ҳам йўлга қўйилган.

📌Бундан ташқари марказга бириктирилган автоуловларда туманнинг узоқ ҳудудларига бориб, сайёр хизматлар ҳам кўрсатилмоқда.

🎥Батафсил "Тошкент" телеканалининг "Т24 Интервью" кўрсатувида.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янги_Ўзбекистон_янгича_дунёқараш

Куни кеча Ўрта Чирчиқ туманида "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" шиори остида маданий-маърифий тадбирларга “Бектемир” маҳалласида старт берилган эди. Бугун ҳам туманнинг “Алишер Навоий”, “Нурафшон”, “Қорасув”, “Файзобод”, “Ўртаовул”, “Юқориовул”, “Жанғабай”, “Янгилик” маҳалларида тадбирлар юқори савияда ташкил этилди.

🔶"Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" тадбирларига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти профессор-ўқитувчилари, туман ишчи гуруҳ аъзолари, маҳаллалар аҳолиси, санъат ва спорт соҳасида республика миқиёсида улкан натижалар қайт этиб келаётган ёшлар ва мураббийлар иштирок этдилар.

🎙Тадбирларда туман Маданият бўлими хонандалари ва мактаб ўқувчилари томонидан мусиқий чиқишлар, иқтидорли ўқувчилари томонидан “Ўзбекистон”, “Ватан” мавзусидаги шеърлар ўқилиб, спорт мактабининг спортчилари ўз чиқишлари билан иштирок этишди. Шунингдек, туманда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги видеоролик ҳам намойиш этилди. Тадбирлар якунида ўзбек ёзувчиларининг Ватан мавзусидаги китоб ва шеърлари бўйича викториналар ўтказилиб, ғолиблар ўзбек адиблари китоблари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

☑️Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, бугунги тадбирларда маҳаллалардан ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, уюшмаган ёшлар, эҳтиёжманд аёллар, кекса ва нуронийлар, тадбиркорлардан жами 762 нафар иштирокчи қатнашди.

@urta_chirchiq_hokimligi
2020 йил 12 ноябрдаги "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" тадбирларидан фоторепортаж
Тиббиёт ходимларига эътироф

🎁Ўрта Чирчиқ тумани Тиббиёт бирлашмасида "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан эл саломатлиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган тиббиёт ходимларининг бир гуруҳини Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Лазиз Ҳожиназаров совға-саломлар билан тақдирлади.

🛍Ўз касбига садоқат билан хизмат қилиб, эътибор ва эҳтиром қозонган, туну-кун эл хизматига шай турган фидойи касб эгаларидан 60 нафари қимматбаҳо совғалар ҳамда фахрий ёрлиқларга сазовор бўлдилар.

👨‍⚕👩‍⚕– Улар орасида Гулчеҳра Эшимова, Матлуба Туронова, Абдукарим Улуғхўжаев, Гулнорахон Раҳматова каби узоқ йиллар ўз касбига садоқат билан хизмат қилган фидойи ва фахрий шифокорларимиз ҳам борки, бу инсонлар меҳнат фаолияти ёш ҳамкасбларимизга ибрат мактабидир, – дейди Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси раиси Озод Нишонбоев.

👏Тиббиёт бирлашмаси ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тиббиёт ходимлари учун байрам тадбири ҳам ташкил этилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#Ўрта_Чирчиқ

"Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" тадбирларига старт берилди

📌Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, тарғибот тадбирларини "маҳаллабай" ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланиб, жойларда аҳоли билан маданий-маърифий учрашувлар ўтказилмоқда.

Ўрта Чирчиқ тумани “Бектемир” маҳалласида тадбирларнинг дебочаси бўлиб, унда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти доценти, педагогика фанлари номзоди, ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Рўзимурод Чориев ва институт профессор ўқитувчилари, Ўзбекистон нотиқлар академияси раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов ва туман ҳокими ўринбосари Ф.Султоновлар иштирок этди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram