O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.49K subscribers
28.1K photos
3.13K videos
154 files
8.89K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#тезкор

⚡️Ҳоким ёрдамчиси лавозимларига тегишли тайинловлар амалга оширилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#соғлом_турмуш_тарзи

Ҳоким кубоги мусобақалари ғолиблари аниқланди

🏆Ўрта Чирчиқ тумани Педагогика коллежида "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида спортнинг волейбол, шахмат-шашка ва мини-футбол турлари бўйича "Ҳоким кубоги" мусобақаларининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Мусобақаларда маҳаллалардаги 18-30 ёшгача бўлган ёшлар ва мактаб ўқувчилари иштирок этди.

⚽️Мини-футбол бўйича маҳаллалардаги 18-30 ёшли "Бойовул" ва "Уйғур" маҳаллалари ёшлари ўртасидаги финалда пеналтилар сериясида бойовуллик ёшлар ғолиб бўлишди. 3-ўрин учун баҳсда "Оқ ота"лик ёшлар "Саидовул-Бахт"лик ёшларни енгиб, бронза медалларга эга чиқишди. Мактаб ўқувчилари баҳсида эса 28-мактаб ва 7-мактаб жамоасини енгиб 1-ўринни эгалаган бўлса, 3-ўрин 66-мактаб жамоасига насиб қилди.

🏐Волейбол бўйича 18-30 ёшли хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда 1-ўринни "Файзобод", 2-ўринни "Қайтмас" ва 3-ўринни "Бунёдкор" маҳаллалари жамоалари эгаллади. Мактаб ўқувчи қизлари баҳсида эса 3-мактаб жамоаси 1-ўринни, 65-мактаб жамоаси 2-ўринни ва 24-мактаб жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Шахмат бўйича ўғил болалар баҳсида 1-ўринни 54-мактаб ўқувчиси Алмас Раҳматуллаев, 2-ўринни 72-ИДУМ ўқувчиси Асадхўжа Ўткиров ва 3-ўринни 11-мактаб ўқувчиси Хуршид Эргашев эгаллади. Қиз болалар баҳсида 1-ўринни 54-мактаб ўқувчиси Сабина Абдуқодирова, 2-ўринни 22-мактаб ўқувчиси Дариха Умурзоқова ва 3-ўринни 12-мактаб ўқувчиси Зарина Турсуновалар эгаллади.

🌐https://youtu.be/LK3lLHV41TQ

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Қишда ҳам қулупнай етиштирилмоқда

🍓🫑Айни кунларда Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектор ҳудудидаги "Халқобод" маҳалласида жойлашган "BLITS GROUP" МЧЖ томонидан қурилган 4,5 гектарлик замонавий иссиқхонада қулупнай ва булғор қалампири етиштирилиб, бозорларимизга етказиб берилиши режалаштирилмоқда. Иссиқхонада ҳудудда яшовчи 40 нафар ёшлар ва аёллар иш билан таъминланган бўлиб, ҳар йили аҳоли дастурхонлари учун 400 тоннадан ортиқроқ мева-сабзавотлар етказиб бермоқда дейди, - корхона таъсисчиси Ғайрат Абдурасулов.

🎞Батафсил "Sevimli" телеканалининг "Zamon" информацион дастури муҳбири Дилбар Примова томонидан тайёрланган лавҳада

🌐
https://youtu.be/RUE2jJ5Z9AM

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ер_назорати #Ўрта_Чирчиқ

⚡️ҚАХРАМОН АКА "ҚАХРАМОНЛИК" КЎРСАТДИ

🔎Ўрта Чирчиқ тумани, Ким Пен Хва худуди, Янги Турмуш МФЙ худудида фуқаро Туронов Қахрамонга қарашли, деҳқон хўжалиги юритиш учун, эътибор қилинг "деҳқон хўжалиги юритиш учун" ажратилган ер майдонида 60 кв.м ноқонуний равишда қурилиш қилганлиги аниқланган.

❗️Мазкур ҳолат Кадастр агентлиги Ўрта Чирчиқ туман бўлими томонидан назоратга олиниб, тегишли тартибда огоҳлантирилди.

Ўзбошимча қурилган қурилмалар фуқаро томонидан ўз ихтиёрлари билан бузилди, ер ўз ҳолатига қайтарилиши таъминланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
КЕКСАЛАРИМИЗ ДОИМ ЭЪЗОЗДА

Маълумки, мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ишидаги ролини оширишга оид ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Жумладан, Ўрта Чирчиқ тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан якка-ёлғиз кексаларнинг 7 нафарига кийим-кечаклар етказиб берилди.

Шунингдек, 5 нафар якка-ёлғиз кексаларнинг коммунал тўловлари учун 500 минг сўмдан пул маблағлари ҳам ажратилди.

@urta_chirchiq_hokimlig
#Дайжест

❗️11 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
Аёллар саломатлиги келажак пойдевори

*Паркент тумани.
Паркент туман ҳокими ўринбосари “UZTEX GROUP” қўшма корхонасига ташриф буюрди

*Олмалиқ шаҳри.
Сектор раҳбарлари ёшлар билан мулоқотда

*Янгийўл шаҳри.
Маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди

*Бўка тумани.
Янги йилга янги йўллар билан

*Чирчиқ шаҳри. "
Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" тадбири бўлиб ўтди

*Чиноз тумани.
Уч авлод учрашуви

*Юқори Чирчиқ тумани.
Аёллар дафтарининг 3-босқичига рўйхатга олиш ишлари бошланди

*Бекобод тумани.
Уйма-уй юриб муаммолар бартарафт этилмоқда

*Оҳангарон тумани.
Нуронийларга эҳтиром кўрсатилди

*Бўстонлиқ тумани.
Миллий таомлар – экспортга

*Пискент тумани.
Сайёр кассалар фуқароларга қулайлик яратади

*Ангрен шаҳри.
Кийим-кечаклар тарқатилди

*Зангиота тумани.
Халқ билан мулоқот

*Тошкент тумани.
Сешанба – ҳоким секторида фуқаролар қабули

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Қишда ҳам қулупнай етиштирилмоқда

*Оққўрғон тумани.
Махсус сертификатлар топширилди

*Қибрай тумани. Аҳолининг кўмаги билан табиатга етказилган зарар ундирилди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Жамоатчилик муҳокамасида фаол бўлинг! Фикр билдиринг!

👉🏻 2022-2026.strategy.uz

Каналимизга обуна бўлинг 👉🏻
https://t.iss.one/dscuzbekistan

https://t.iss.one/YangiTaraqqiyotStrategiyasi

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов раҳбарлигида тумандаги 57 та маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида ZOOM платформасида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ–31-сон қарорида кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан зарурий тавсия ва таклифлар берилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
Уч авлод учрашуви тадбири ўтказилди

Ўрта Чирчиқ тумани 2-секторидаги 3-мактабда уч авлод вакиллари - меҳнат фахрийлари, фидойи ишчилар ва ёшлар таклиф этилди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам.

Тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз томонидан аҳоли фаровонлигини янада ошириш, ҳудудларни ривожлантириш ва янгиланишлар самарасидан барча хурсанд эканликларини таъкидлашди.

Шундан сўнг тумандаги бир гуруҳ меҳнат фахрийлари йиғилганларга ўз тилакларини билдиришди. Ёшлар эса яратилаётган имкониятлар учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб, янги Ўзбекистонимиз тинчлиги ва тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиш учун фидойилик кўрсатишларини айтиб ўтди.

Учрашув дилкаш суҳбатлар билан давом этди. Маданият бўлими хонандалари ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Туман ҳокимлиги томонидан меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.

@urta_chirchiq_hokimligi