O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
6.32K subscribers
28.5K photos
3.19K videos
155 files
9.04K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#сайёр_қабулдан_сўнг
#ободонлаштириш

Маҳалла кўчалари ободонлаштирилди

⚡️Куни кеча Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов "Кучлук" маҳалласида аҳоли билан учрашган эди. Бугун туман ҳокими топшириғи билан тумандаги корхона ва ташкилотлар иштирокида ички кўчалар ободонлаштирилди.

🛣Хусусан, маҳалланинг Нурли юлдуз кўчасининг 1000 метр қисмига шағал ва Мақсад кўчасининг 1300 метрига шибен ётқизилиб, текисланди. Шунингдек, маҳаллада коммунал соҳадаги амалга оширилаётган ишларни яқин муддатларда якунлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, ишлар мутасаддилар томонидан назоратга олинди.

📌- Кўчамизга алоҳида эътибор қаратилиб шағал ётқизилиб, ободонлаштирилганидан жуда ҳам хурсандмиз дейди, - Умарали ота Раупов.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Ички кўчалар равон бўлмоқда

🛣Айни кунларда Ўрта Чирчиқ туманининг бир неча ҳудудларида туман автомобил йўлларидан фойдаланиш корхонаси томонидан йўллар таъмирланиб, аҳолининг узоғини яқин қилувчи ички йўллар равон бўлмоқда.

Хусусан, "Янги турмуш" маҳалласи Тўртқўрғон кўчасининг Тошкент катта халқа автомобил йўлига боғланувчи 600 метр қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, асфальт ётқизилди.

🔹Ҳозирги кунда режа асосида туманнинг ички кўчаларида ободонлаштиш ишлари давом этмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#томорқачилик

Томорқа-даромад манбаи

🍏🍓🧄Ўрта Чирчиқ тумани "Бургалик" маҳалласида яшовчи Ўткир ота ва Ўғилой ая Усановлар ўз хонадонларидаги томорқада мева-сабзавотлар етиштиришиб, яхшигина даромад топишмоқда.

👉Батафсил👉https://youtu.be/ACBlJvs3eIE

@urta_chirchiq_hokimligi
⁉️“Ўрта Чирчиқ” қандай ёзилади?

📝Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 24 августдаги 393-сон билан тасдиқланган “Ўзбек тилининг асосий қоиларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг “Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари” иловасининг 47-бандида “Иккинчи қисми турдош от билан ёки obod сўзи билан ифодаланган жой номлари қўшиб ёзилади: Yangiyo‘l, To‘rtko‘l, Mirzacho‘l, Sirdaryo, Kosonsoy, Yangiobod, Xalqobod каби. Лекин иккинчи қисми атоқли от бўлган жой номлари ажратиб ёзилади: O‘rta Osiyo, Ko‘hna Urganch, O‘rta Chirchiq каби” деб кўрсатилган.

🗂Манба: lex.uz/docs/1625271

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#қабулдан_сўнг
#ободонлаштириш

Маҳалла кўчалари ободонлаштирилди

⚡️Жорий йилнинг 26 ноябр куни Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматовнинг навбатдаги фуқароларни қабули ташкил этилган эди.

📝Қабул давомида "Тараққиёт" ва "Халқобод" маҳаллалари фуқаролари томонидан ички кўчаларини ободонлаштириш масаласида мурожаат қилган эди.

🔷Ушбу мурожаат туман ҳокимининг назоратига олиниб, тегишли топшириқ асосида мутасадди корхона ва ташкилотлар томонидан "Тараққиёт" маҳалласи Салим Пўлатов кўчасининг 600 метри ва "Халқобод" маҳалласи Ғафур Ғулом кўчасининг 400 метр қисми текисланиб, шағаллаштирилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi