O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.21K subscribers
27.8K photos
3.09K videos
154 files
8.8K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
ОТА-ОНАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ МУНТАЗАМ РАВИШДА МАКТАБГА КЕЛИШЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШИ ШАРТ

🔰«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.

❗️Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 270 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

👉Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 050 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 4 млн 050 минг сўмдан 6 млн 750 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

🔰Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 7000 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 050 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👆Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Болалар масалалари бўйича Миллий комиссияси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏎2021 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг 30 йиллигига бағишлаб Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган жанубий автополигонда автомобил халқа пойгаси бўйича "Ватанпарвар" ташкилотининг 30 йиллигига бағишланган Ўзбекистон Чемпионати мусобақаси ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия,Тошкент вилоят ҳокимлиги, Тошкент вилоят ёшлар иттифоқи ва ёшлар ишлари агентлиги худудий кенгашлари каби қатор ҳамкор ташкилотлар иштирок этади.

⭐️Бош ахборот кўмаги: "Makon media"

⚡️Барча экстрим ва автоишқибозларни кутиб қоламиз!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида Ўрта Чирчиқ туманида режали ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

🏫Бугун Ўрта Чирчиқ тумани 14-мактабда туман прокурори, 2-сектор раҳбари С.Темиров, прокуратура ходимлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва мутасадди раҳбарлар иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

📝Учрашувдан сўнг, туман прокурори С.Темиров 124-ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб интернатида "Яшил макон“ умуммиллий лойиҳаси доирасида мактаб-интернат педагог жамоаси ва юқори синф ўқувчилари иштирокида кўп йиллик манзарали дарахтларни экиш ишларини амалга оширди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
25 ёшдан ошмаган ходимларнинг ижтимоий солиқ тўловлари бюджетдан тўлиқ қайтариб берилади

Ҳурматли Ўрта Чирчиқ туманида фаолият юритувчи солиқ тўловчилар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 460-сонли қарорига асосан эндиликда Сизнинг корхонангизда ишловчи 25 ёшдан ошмаган ходимларнинг ижтимоий солиқ тўловлари бюджетдан тўлиқ қайтариб берилади.

Бунинг учун ҳисобот ойида ёш ходимингиз 25 ёшдан ошмаган бўлиши;

- узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган бўлиши;

- ижтимоий солиқларни узлуксиз тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон қайд) мавжуд бўлиши лозим.

Бунинг учун Сиз солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталидаги (my.soliq.uz) шахсий кабинет орқали ариза юбориш орқали амалга оширасиз.

Иш берувчининг аризасини ушбу бандда назарда тутилган талаблардан бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.
(Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.)

Мурожаатлар учун:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
1198
(+99871) 202-32-82

Ўрта Чирчиқ тумани Давлат солиқ инпекцияси
(+99890) 806-80-04
(+99897) 449-01-55

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги молия бўлими
(+99899) 803-67-82
(+99899) 374-72-22

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Олтин куз - ҳосилинг юз!

🏫Ўрта Чирчиқ тумани 38-давлат мактабгача таълим ташкилотида "Олтин куз - ҳосилинг юз!" байрами бўлиб ўтди.

🥒🍅Байрам тадбирида жажжи болажонларнинг куз фасли мева-сабзавотлари ва полиз экинларига атаб ёд олган шеърлари ҳамда саҳна кўринишлари байрамга ўзгача шукуҳ баҳш этди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi