O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.62K subscribers
28K photos
3.13K videos
154 files
8.88K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Жорий йилнинг 8 - 9 ноябрь кунлари Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Рахимов томонидан Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ, Бўка ва Паркент туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2020 йилдаги “Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Амалга оширилган ишлар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, вилоят ҳокими ўринбосари, туманлар сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги бошқармаси, тижорат банклари, пахтачилик ва ғаллачилик кластерлари, дон корхоналари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.

Масъулларга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатларни экиш, четдан келтириладиган картошкани белгиланган муддатларда олиб келиш, режадаги тўқсонбости ҳамда бошоқли дон экинларини экиш ишларини жадаллаштириш, етиштирилган шолини тўлиқ йиғиштириб олинишини ташкил қилиш ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш, шунингдек, Қарорда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

👉 @uzbprokuratura
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

🥚Тадбиркор Шуҳрат Эшпўлатов раҳбарлик қилаётган "Тилла тухум" масъулияти чекланган жамиятининг фаолият кўрсатаётганига кўп вақт бўлмасада, баракаси мўл-кўл бўлмоқда. Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектори ҳудудидаги "Аранчи" маҳалласида қарийиб 2,5 гектарлик ер майдонига эга бўлган корхонани бугунги даражага келтириш учун тадбиркор жон куйдириб, меҳнат қилди.

👉Батафсил👉https://telegra.ph/Tilla-tuhum-11-10

@urta_chirchiq_hokimligi
#Дайжест

❗️10 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри. Таълимга эътибор: мактабнинг янги жамоли

*Чирчиқ шаҳри. Таниқли мутахассис Чирчиқ шаҳрига нега келган эди?

*Янгийўл шаҳри. Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди

*Бекобод тумани. Очиқ осмон остида тафаккур жилолари

*Бекобод шаҳри. Фармон ижроси билан ҳаётбахш

*Бўстонлиқ тумани. Таълимга эътибор — келажакка эътибор

*Янгийўл тумани. Сабзавот уруғликлари назоратга олинган

*Нурафшон шаҳри. Хорижий тиллар фан ойлиги

*Пискент тумани. Ижоди ортидан қадр топган адиб

*Тошкент тумани. "Гулистон" яшил маконга айланади

*Оққўрғон тумани. Яхшилик одамга кўрк, яшиллик оламга кўрк

*Паркент тумани. Мактаб учун 3 миллард 200 миллон сўм

*Ўрта Чирчиқ тумани. "Ҳоким ёрдамчиси" бўлиш осонми?

*Юқори Чирчиқ тумани. «Долзарб 40 кунлик»: илк самара ва натижалар

*Зангиота тумани. "Хавфсиз ҳудуд" ҳамма учун керак

*Қуйи Чирчиқ тумани. Маҳалла масъуллари билан ҳуқуқий мавзуда мулоқотлар

*Бўка тумани. Бир кунда 9300 дона кўчат: бу ҳали бошланиши

*Чиноз тумани. Орамиздаги “Қувноқлар ва зукколар”

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#соғлом_турмуш_тарзи

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш ҳамда пиёда юриш, югуриш, мини футбол, бадминтон, стритбол ва "Street work out” спорт турларини янада ривожлантириш мақсадида Ўрта Чирчиқ туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🏃Хусусан, бугун 2-сектор ҳудудидаги "Файзобод" маҳалласи спорт майдончасида 40 нафар ўқувчи-ёшлар ўртасида эрталабки бадантарбия машғулотлари, турникда тортиниш, бруссда ҳаракатланиш бўйича спорт мусобақаси ташкиллаштирилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
ОТА-ОНАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ МУНТАЗАМ РАВИШДА МАКТАБГА КЕЛИШЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШИ ШАРТ

🔰«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.

❗️Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 270 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

👉Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 050 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 4 млн 050 минг сўмдан 6 млн 750 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

🔰Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 7000 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 050 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👆Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Болалар масалалари бўйича Миллий комиссияси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏎2021 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг 30 йиллигига бағишлаб Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган жанубий автополигонда автомобил халқа пойгаси бўйича "Ватанпарвар" ташкилотининг 30 йиллигига бағишланган Ўзбекистон Чемпионати мусобақаси ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия,Тошкент вилоят ҳокимлиги, Тошкент вилоят ёшлар иттифоқи ва ёшлар ишлари агентлиги худудий кенгашлари каби қатор ҳамкор ташкилотлар иштирок этади.

⭐️Бош ахборот кўмаги: "Makon media"

⚡️Барча экстрим ва автоишқибозларни кутиб қоламиз!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида Ўрта Чирчиқ туманида режали ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

🏫Бугун Ўрта Чирчиқ тумани 14-мактабда туман прокурори, 2-сектор раҳбари С.Темиров, прокуратура ходимлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва мутасадди раҳбарлар иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

📝Учрашувдан сўнг, туман прокурори С.Темиров 124-ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб интернатида "Яшил макон“ умуммиллий лойиҳаси доирасида мактаб-интернат педагог жамоаси ва юқори синф ўқувчилари иштирокида кўп йиллик манзарали дарахтларни экиш ишларини амалга оширди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi