O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.11K subscribers
27.9K photos
3.12K videos
154 files
8.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Дайжест

❗️14 август: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Юқори Чирчиқ тумани.
Маънавиятга эътибор - келажакка эътибор

*Бўка тумани. Интилувчан ёшларга зарур техника ва асбоб-ускуналар олиб берилди

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ўқишлар ҳам, натижалар ҳам "аъло"

*Ангрен шаҳри. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар гўзаллик салони очишмоқчи

*Қуйи Чирчиқ тумани. Мурожаатлар ижроси сўзсиз кафолатланади

*Тошкент тумани. “Халқ прокуратураси” фуқаролар манфаатлари йўлида хизматда

*Пискент тумани. Оддий одамларнинг жиддий муаммолари бор

*Қибрай тумани. Сайлов масъулияти ва маданияти

*Нурафшон шаҳри. Одамлар билан мулоқот давом этади

*Бекобод тумани. Элга ярашган эзгу удум

*Чирчиқ шаҳри. Шаҳарга орасталик ярашади

*Янгийўл шаҳри. Маданият ва санъат - камолотнинг икки қаноти

*Олмалиқ шаҳри. Бугун Олмалиқда уч авлод учрашди

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Yusup Kabuljanov
Афғонистон билан давлат чегарасидаги вазият ҳақида

2021 йилнинг 14 август куни Афғонистон билан Давлат чегарасининг бўлинмаларидан бирида Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳ давлат чегарасини кесиб ўтди ва ДХХ Чегара қўшинлари чегара отрядлари томонидан қўл олинди. Чегарани бузганлар қаршилик кўрсатмаган ва кўмакка муҳтожлигини билдирган, жумладан, 3 нафар яраланган шахсга тиббий ёрдам сўраган.

Афғонистоннинг мазкур фуқаролари билан зарур текширув-фильтрлаш жараёнлари ва санитария-эпидемиология тадбирлари ўтказилди, уларнинг айримларига тиббий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, озиқ-овқат ва уларнинг вақтинча жойлашиши ташкил этилди.

Шу билан бирга, Термиз-Ҳайратон кўпригининг Афғонистон қисмида Афғонистон ҳукумат кучларининг ҳарбий хизматчилари тўплангани қайд этилди. Бу шахсларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон фуқароларининг ватанига қайтиши ва “Термиз-Ҳайратон” кўприги ҳудудидаги вазиятни тартибга солиш борасида Афғонистон томони билан музокаралар олиб бормоқда.

Бундан ташқари, 14 август кун давомида “Термиз-Мозори-Шариф” темир йўл участкасида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ватанга қайтариш ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда, барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилган. Термизда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат тезкор штаб жойлаштирилган.
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ?

Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 28 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 2 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 28 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 11 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 30 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 2 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 30 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 19 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 30 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 8 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 5 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 47 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 26 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 71 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 4 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 13 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 32 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 4 та (кўриш)
▫️Юқорчирчиқ тумани 9 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 79 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 3 та (кўриш)

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#сарҳисоб

Ўқув йили якунлари сарҳисоб қилинди

📊2020-2021-ўқув йилида Ўрта Чирчиқ туманидаги 59 та мактабни жами 1859 нафар ўқувчилар 11-синфни тамомладилар. Ҳозирги кунда 57 нафар битирувчиларимиз муддатидан олдин олий ўқув юртига қабул қилиндилар.

👉Батафсил👉https://youtu.be/CItwac2e7sw

@urta_chirchiq_hokimligi
Пойтахт ҳудуди Тошкент вилояти ҳисобига кенгаяди. Лойиҳа депутатлар томонидан қабул қилинди

️Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#сайёр_қабул

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов ва туман прокурори Собиржон Темировлар "Аранши" маҳалласида аҳоли билан учрашди.

📝Учрашув жараёнида, маҳалла аҳолиси томонидан туман ҳокимига ички йўллар, тиббиёт ва бошқа соҳалар бўйича мурожаатлари томонидан ўрганиб чиқилиб, ижросини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Ўзбекистон давлат чегарасини бузишга бўлган ҳар қандай уринишлар миллий қонунчиликка мувофиқ кескин равишда бартараф этилади», — Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда.

Ички афғон кучларининг инклюзив ҳукумат шакллантиришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларини қўллаб-қувватлаймиз.

Доҳадаги афғонлараро музокаралар доирасида кенг кўламли тинчликка эришилишига умид билдирамиз.

Умид қиламизки, мамлакатда ҳокимият транзити халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини инобатга олган ҳолда умумий консенсус асосида тинч йўл билан амалга оширилади.

Ишончимиз комил, вазиятнинг бу йўналишда ривожланиши миллий келишувга эришишга олиб келади ҳамда кучли ва лаёқатли давлатни шакллантириш учун шароит яратади.

Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлашга ва қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига содиқлигини қатъий билдиради.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг Кобул ва Мозори Шарифдаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда ишламоқда.

Ўзбекистон томони чегара ҳимоясини таъминлаш ва чегара ҳудудида тинчликни сақлаш масалалари бўйича “Толибон” Ҳаракати вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турибди.

Шуни қатъий маълум қиламизки, Ўзбекистон давлат чегарасини бузишга бўлган ҳар қандай уринишлар миллий қонунчиликка мувофиқ кескин равишда бартараф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#аёллар_дафтари

Аёллар мурожаатлари прокурор назоратида

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида Тошкент вилояти прокуратураси 14-бўлими бошлиғи М.Ашурова, Ўрта Чирчиқ тумани прокурори С.Темиров ва бошқа мутасадди ташкилотлар тумандаги "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи 120 нафар хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва мурожатларини тингладилар.

Учрашув давомида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларга тиббий-психологик ва ҳуқуқий ёрдамлар берилди. Хотин-қизларнинг муаммолари жойида ҳал этилиб, уларга тегишли ёрдамлар берилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати