O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
4.93K subscribers
30.8K photos
3.55K videos
157 files
9.82K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Маҳаллага тоза ичимлик суви тортилиб, кўчалар ободонлаштирилди

🛣Айни кунларда Ўрта Чирчиқ туманининг бир неча ҳудудларида туман маҳаллий бюджети маблағлари эвазига тумандаги ички йўллар таъмирланмоқда ҳамда коммунал соҳадаги камчиликлар бартараф этилмоқда.

Ҳозирги кунда "Олтиўғил" маҳалласи Зилол кўчасининг 600 метр қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, асфальт ётқизилди.

🚰Шунингдек, маҳаллага 800 метрлик сув тармоғи тортиб келиниб, хонадонлар тоза ичимлик суви билан таъминланди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#эълон

🔷Ўрта Чирчиқ тумани Ободонлаштириш бошқармаси бўш иш ўринларига таклиф қилади.

🔶Иш доимий иш ҳисобланади. Ойлик маоши штат жадвалига асосан белгиланган ҳамда қўшимча устамалари мавжуд.

☎️Мурожаат учун телефон
(+99899) 691-19-18

@urta_chirchiq_hokimligi
⚡️Асл илдизларга тортиб

Оламнинг эндиги сиёсий турмуши ва харитаси янгидан-янги тушунча, қоида, тенгламалар билан нечоғли бойиб бормасин, уларнинг илдизи барибир ўтмишда қотиб бўлган тузукларга бориб тақалаверади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3AWGprf

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#олимпиада_ўйинлари

1️⃣0️⃣Жуда оз қолди. Токио сари 10 кун

🇯🇵Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бошланишига ҳам атиги 10 кун қолди холос. Яна саноқли кунлардан сўнг бутун дунёнинг энг кучли атлетлари Японияда жам бўлади. Дунё аҳли сайёрамизнинг энг йирик спорт фестивалига тайёрланмоқда. Насиб қилса, Токиода Янги Ўзбекистоннинг янги ғалабаларига гувоҳ бўламиз!

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
http://uza.uz/posts/284375

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Дайжест

❗️13 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани.
Ёшлар ҳарбий қисмга саёҳат қилдилар

*Паркент тумани. Фармон ва қарор ижроси амалда

*Ўрта Чирчиқ. Маҳаллага тоза ичимлик суви тортилиб, кўчалар ободонлаштирилди

*Юқори Чирчиқ. Тадбиркорлик йўналишида таълим олган бешинчи босқич ёшларига сертификатлар топширилди

*Қибрай тумани. Туман аҳолиси орасида онлайн сўровнома ўтказилди

*Зангиота тумани. Халқ қабулхонасида ҳоким қабули бўлиб ўтди

*Тошкент тумани. Аёл-қизлар тарғиботчилари билан давра суҳбати ўтказилди

*Янгийўл шаҳри. Ҳудудни обод максанга айлантириш борасида кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда

*Чирчиқ шаҳри. Ҳар бир маҳаллада учрашув утказилиб, аҳоли муаммолари бартараф этилмоқда

*Бекобод тумани. Туман ҳокимлиги ёшлар штабида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#асаларичилик

Асалари-етти хазинанинг бири

🐝Ўрта Чирчиқ тумани "Абдукарим Йўлбарисов" маҳалласида яшовчи Абдуғани ота Юсупов 44 йилдан бери етти хазинанинг бири ҳисобланган асаларичилик билан шуғулланиб келади.

👉Батафсил👉 https://www.youtube.com/watch?v=b9lTxT0FLzA

@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ободликка_юз_тутаётган_манзиллар

"КЎП ҚАВАТЛИ УЙДА ЯШАЙМАН"

🔎Бугунги кунда Ўрта Чирчиқ туманидаги кўп қаватли уйларда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини самарали йўлга қўйиш, ҳудудлар қиёфасини янада яхшилаш йўлида кўплаб амалий ишларга қўл урилмоқда.

🏢Натижада кўп қаватли уйларнинг меъморий қиёфаси буткул янгича тус олиб, аҳолига бир қатор қулайликлар яратилмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати аҳоли вакилларига яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг фикр-мулоҳазалари билан яқиндан танишиш мақсадида «Кўп қаватли уйда яшайман» лойиҳасини йўлга қўймоқда.

✍️Танишинг, лойиҳанинг илк меҳмони Бахтиёр Мирзаев.
Бахтиёр ака Ўрта Чирчиқ тумани "Туркистон" маҳалласи Туркистон кўчаси 50-уйда яшайди.

🔹Бугун у ўзи яшаётган маҳалла ободлиги йўлида амалга оширилаётган эзгу ташаббуслардан мамнун.

📌Келинг, яхшиси бу ҳақда Бахтиёр аканинг ўзидан эшитамиз.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Агентликда Ҳиндистон "Asian News International" Ахборот агентлиги мухбири билан учрашув бўлиб ўтди

15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев таклифи ва ташаббуси билан "Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусида юқори даражадаги Халқаро конференция бўлиб ўтади.

Халқаро форум меҳмон иштирокчиларидан бири – ҳиндистонлик "Asian News International» Ахборот агентлиги бош мухбири Ашокраж Ядав бугун Агентликда директорнинг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов билан учрашди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
#томчилатиб_суғориш

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўрта Чирчиқ туманидаги "Real agro cotton" фермер хўжалиги даласида пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

🔷Семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Узоқов ва соҳа мутасаддилари, туманда фаолият олиб борувчи фермер ва деҳқонлар иштирок этишди.

💦Семинар давомида фермерларга айни кунларда пахта майдонларини томчилатиб суғориш технологияларидан унумли фойдаланиб, ғўза агротехникасини ўз вақтида амалга ошириш бўйича мутассаддилар фермерларга тегишли тавсияларни бердилар.

@urta_chirchiq_hokimligi
#Дайжест

❗️14 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ўрта Чирчиқ.
44 йилдан бери асаларичилик билан шуғилланувчи Абдуғани ота Юсупов фаолияти билан танишамиз

*Чирчиқ шаҳри. Фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун амалий ишлар давом этмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Яна бир хусусий боғча очилди

*Зангиота тумани. "Обод қишлоқ" давлат дастури "Намуна" маҳалласида

*Оҳангарон шаҳри. Тумандаги ёш тадбиркорлар фаолияти билан танишамиз

*Бекобод шаҳри. Ўқув машғулоти ўтказилди

*Паркент тумани. Муҳим масалалар муҳокама қилинди

*Қибрай тумани. Туман ҳокимлиги вакиллари Олтиариқ туманида бўлди

*Бўстонлиқ тумани. Туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

*Тошкент тумани. Чорва келтираётган барака

*Оққўрғон тумани. Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

*Пискент тумани. Фавқулодда ҳолатларда қандай ҳаракат қилиш зарур?

*Савдо-саноат палатаси. Ходимлар бир қатор туманлар аҳолиси муаммоларини ўрганишди

*Бекобод тумани.Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик

*Ангрен шаҳри. Шаҳар ҳокимлиги ходимлари эмланди

*Юқори Чирчиқ. Дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Кейинги пайтларда истеъмолчилар орасида табиий газдан қарзларни тўлашда сусткашлик кузатилмоқдаки, бу пировардида Давлат бюджети, халқимиз турмуш фаровонлигига сезиларли таъсир кўрсата бошлади. Ахир уйингизни чароғон, турмушингизни фаровон этаётган бу неъмат машаққатли меҳнат, катта харажат маҳсули ҳисобланади. Шундай экан, истеъмол қилинган газ учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилса, сарфланган маблағлар қопланиб, ўз навбатида, корхоналарни модернизациялаш, янги қувватларни ташкил этиш, истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш каби қатор мақсадларга йўналтирилади.

‼️Ҳурматли Ўрта Чирчиқ тумани фуқаролари! Истеъмол қилинган табиий газ ҳаққини ўз вақтида тўлашни унутманг! Акс ҳолда хонадон газ тармоғидан ўчирилади ҳамда қарздорлик белгиланган тартибда суд орқали ундирилади.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#онлайн_мулоқот

⚡️Бугун соат 20:00дан бошлаб каналимизда "Келажак лидерлари" клуби: янги авлод захира кадрларини шакллантиришда муҳим қадам" мавзусида овозли чат ташкил қилинади.

📢 Унда давлат фуқаролик хизматида захира кадрлар тайёрлашнинг зарурати, "Келажак лидерлари" клубининг мақсади, аъзолик тартиби, ёшларни давлат хизматига тайёрлаш механизмлари, Самарқандда тажриба тариқасида ташкил этилган клубнинг муваффақиятли фаолияти ҳақида суҳбатлашилади.

Спикерлар:

🔰Отабек Хасанов - Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

🔰Абдиҳамид Тамиқаев - Агентлик
Департаменти мудири

🔰Раъно Умарова - Агентликнинг Самарқанд филиали бош инспектори

🔰Шероз Абдувалиев - Самарқанддаги Клуб президенти

🔰Фарангиз Худоёрова - Самарқанддаги Клуб вице-президенти

⚡️Суҳбатга соҳага қизиқувчи ёшлар, давлат фуқаролик хизматчилари ва кенг жамоатчилик иштирок этиши мумкин. Овозли чат ҳаволаси ҳақида қўшимча маълумот берилади.

@urta_chirchiq_hokimligi
Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
https://uza.uz/uz/posts/284718

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.
Икки томонлама дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланди ва қўллаб-қувватланди. Халқаро кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
__

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял члена Государственного совета, министра иностранных дел Китайской Народной Республики Ван И.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-китайских отношений дружбы и всестороннего стратегического партнерства.
Высоко оценена и поддержана инициатива Узбекистана по развитию взаимосвязанности Центральной и Южной Азии. Состоялся обмен мнениями по международной повестке, в том числе по ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #XXR #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter