O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.37K subscribers
30.4K photos
3.43K videos
156 files
9.62K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида режали ишлар амалга оширилиб, ёшлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🏫Ўрта Чирчиқ туманидаги Тошкент вилояти 2-сектор штабида вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ф.Ахмедов, вилоят 2-сектори масъул котиби М.Эгамбердиев, туман прокурори С.Темиров, туман ҳокими ўринбосари А.Хонтўраев ва мутасадди раҳбарлар иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

📝50 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган мазкур учрашувда 18 та савол ва таклифлар ўртага ташланди.

❇️“Дўстлик” маҳалласида яшовчи Гулҳаё Назиржонованинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, ғалладан бўшаган ер майдонидан мурожаатчи ва турмуш ўртоғига қўшимча даромад топишлари учун 1 гектар ер ажратиб берилиши таъминланди.

🖇Учрашувда ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилиб, мурожаатлар назоратга олинди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#Дайжест

❗️17 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон шаҳри.
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул ўтказилди

*Олмалиқ. "Обод маҳалла" дастурига тушган "Олмалиқсой" маҳалласида қурилиш, таъмирлаш ишлари қизғин тусда олиб борилмоқда

*Бўстонлиқ. «Молиявий саводхонликни ошириш» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди

*Чирчиқ. Фуқаро мурожаатлари тингланди

*Чиноз. Маҳаллабай асосида ер ажратиладиган фуқароларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди

*Зангиота. Пенсия масалалари бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди. Аҳолига ер майдонлари ажратилмоқда

*Бекобод. "Прокурор ва ёшлар учрашуви" ташкил этилди

*Бўстонлиқ. "Ёшлар ойлиги" доирасида югуриш ва веломарафон спорт мусобақалари бўлиб ўтди. «Ташаббус-2021» республика танлови ғолиблари тақдирланди

*Қибрай. Маҳаллалардаги ички кўчалар таъмирланиб асфалт ётқизилмоқда

*Янгийўл тумани. Тумандаги "Дархон" маҳалла биноси қайта реконструкция қилинди

*Нурафшон. 43 нафар ишсиз фуқароларга ер майдонлари ажратиб берилди. Телеграм ижтимоий тармоғида тарқалган Нурафшон шаҳри Тошкент йўли кўчасидаги сув қувурида содир бўлган носозлик бўйича жойланган изоҳ юзасидан расмий муносабат

*Ўрта Чирчиқ. Маҳаллаларнинг янги бинолари фойдаланишга топширилмоқда

*Ангрен шаҳри. Ҳиндистонлик сайёҳлар музейда бўлдилар

*Қуйи Чирчиқ. Такрорий экин экиш учун фуқароларга ер ажратиб берилмоқда

*Янгийўл шаҳри. "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди

*Тошкент тумани. Хизматлар соҳасидаги билимлар оширилмоқда. Туманимиз ғалла хирмони кун сайин юксалмоқда

*Юқори Чирчиқ. Туман ёшлари ўртасида "Волейбол" мусобақаси ўтказилди

*Пискент. Ғалладан бўшаган ер майдонлари аҳолига ажратилмоқда

*Оққўрғон. Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#онлайн

⚡️Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев Тошкент вилоятида бўлиб, айни дамда вилоят бошқарма ва ташкилотлар, туман- шаҳар ҳокимликлари Ахборот хизматлари билан учрашмоқда.

❗️Йиғилиш танқидий руҳда ўтмоқда

📌Шунингдек, агентлик раҳбари вилоятда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, нашриёт ва матбаа ташкилотлари раҳбарлари, блогерлар, сиёсий партиялари вилоят кенгашлари раислари ҳамда Ахборот хизмати раҳбарлари билан ҳам учрашади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

33 миллион сўм кредитдан 180 миллион соф фойда

🐟Ўрта Чирчиқ тумани "Ўртабўз" маҳалласида яшовчи Баҳром Гадоев Туябўғиз сув омбори (Тошморе) ҳудудидаги сув ҳавзаларидан унумли фойдаланмоқда. Баҳром ака банкдан 33 миллион кредит олиб сув ҳавзаларига балиқ чавоқларини ташлаб кўпайтирмоқда.

🌴Баҳром ака балиқчилик соҳаси орқали 2 йилда 180 миллион сўм соф фойда олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, томорқасида 2000 туп павлония дарахтларини ҳам экиб, парваришламоқда.

🎞Батафсил "Sevimli" телеканалининг "Zamon" информацион дастурида

@urta_chirchiq_hokimligi
📊#CERR январь-май ойларида ҳудудларнинг ишбилармонлик фаолиятини таҳлил қилди

🔖 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари вилоят ва туман даражаларида тадбиркорлик фаолияти ҳолатининг ойлик мониторингини ўтказмоқда.

📌Январь-май ойлари учун ўтказилган мониторнинг натижалари:

⬆️Солиқ тушумлари ҳажми 32,6% га ошди.

⬆️Божхона тўловларидан тушумлар 49,6% га ошди.

⬆️Товарлар экспортининг ҳажми 40,8% га ошди.

⬆️Тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 29,2% га ошди.

⬆️43 670 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Батафсил:
👇👇👇
ўзб:
review.uz/oz/wdw
рус:
review.uz/wdw
инг:
review.uz/en/wdw

Каналга уланиш:
👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
Маҳалла ходимлари янги бинода фаолият олиб бормоқдалар

🏠Ўрта Чирчиқ туманида маҳалла ходимларининг самарали фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратиш юзасидан туман ҳокимлиги томонидан қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

🏗Хусусан, “Янги турмуш” маҳалласи биноси давлат хусусий шерикчилиги асосида янгитдан қурилди. Янги бинода маҳалла ходимлари, профилактика нозири ва солиқ инспекторларига алоҳида хоналар ажратилган.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#Дайжест

❗️18 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*ДХА. "Келажак лидерлари" — Кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги модули.

*Пискент. АОКА раҳбари ахборот соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассислар билан учрашди.

*Қуйи Чирчиқ. Аҳолига ер тарқатиш ишлари давом этмоқда.

*Паркент. Ҳоким фуқаро мурожаатларини тинглади.

*Юқори Чирчиқ. "Фуқаролар қабули" бўлиб ўтди

*Оққўрғон. Ҳоким "Тарих ва Ўлкашунослик" музейи мажмуасига ташриф буюрди.

*Тошкент тумани. Сектор раҳбарлари “Айри ота” маҳалласида ёшлар билан учрашди.

*Ўрта Чирчиқ. 33 миллион сўм кредитдан 180 миллион соф фойда.

*Оҳангарон тумани. Кореялик инвесторлар томонидан замонавий иссиқхоналар қурилади.

*Бўстонлиқ. Туман ҳокими "Обод қишлоқ" дастури доирасидаги ишлар билан танишди.

*Олмалиқ шаҳри. Фуқаро мурожаати назоратга олинди.

*Ангрен шаҳри. Туманда марказий ва ички йўллар таъмирланмоқда.

*Чирчиқ шаҳри. "Ёз-2021" мавсумининг соғломлаштириш майдончалари ўз фаолиятини бошлади.

*Қибрай. Тумандаги 5 та фермер хўжалиги ғалла режасини биринчилардан бўлиб бажарди.

*Бекобод тумани. Туман маданият бўлимига "Ҳоким совғаси" топширилди.

*Паркент. Прокурор тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#аёллар_тадбиркорлиги

🏨Ўрта Чирчиқ туманида хотин-қизларни бандлигини ва уларнинг доимий иш ўринлари билан таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, "Аёллар дафтари", "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" рўйхатида турган хотин-қизларни кўпчилигини иш билан банд қилган "Фаровон" маҳалласидаги "S-Family textile" МЧЖ раҳбари Моҳира Анорбоева ва унинг қизи (корхона иш юритувчиси) Зиёда Мўминова турли хил мавсумий бош кийимларни ишлаб чиқармоқдалар.

👉Батафсил👉https://youtu.be/9-fskw4q_DU

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#Ўрта_Чирчиқ #Чирчиқ

⚡️Коммунал тизим хизмати биноларнинг ташқи кўринишга мос бўлсин

👉
Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Сабзи нархи нега қимматлашди?

📄 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий муносабати:

«Жорий йил февраль ва апрель ойларида ҳавонинг кескин совиб кетиши кузатилди. Айнан шу сабабли эртаки муддатда экилган сабзининг пишиши 20-25 кунга узайиши қайд этилди. Шу боис сабзининг мавсумий тўлиқ етилиш ва йиғиштириб олиш муддати июнь ойининг охирига тўғри келмоқда.

Айни пайтда вазирлик тегишли мутасаддилар билан биргаликда маҳсулотни қисқа муддатда даладан йиғиштириб олиш ҳамда Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий деҳқон бозорларига ўз вақтида етказиб бериш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқди».

〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган брифингда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева шу ҳақда маълумот берди:

👉 БАТАФСИЛ

Расмий хабарлар | Медиабанк