O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.37K subscribers
30.6K photos
3.49K videos
157 files
9.74K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кубок

Мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги финал босқичида Ўрта Чирчиқ тумани жамоаси қатнашмоқда

Жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб, юртимизнинг ҳар бир гўшасида мини-футбол бўйича ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари кубоги ўтказилди.

Унда 18-30 ёш оралиғидаги ёшлардан иборат 7779 та жамоа муносиб иштирок этди. Туман, шаҳар ҳамда вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган энг кучли 14 та жамоа 12-15 июн кунлари пойтахтимизнинг «Бунёдкор» стадионида ДХХ Раиси кубоги учун ўзаро куч синашмоқдалар.

Ушбу мусобақада Ўрта Чирчиқ туманининг "Ёриқ" маҳалласи ёшлари жамоаси иштирок этмоқдалар. Бугун туманимиз ёшлари жамоаси Хоразм вилояти ёшлари жамоаси билан куч синашмоқдалар.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент матбуот хизматининг яна бир янги лойиҳаси - "Менинг ҳикоям". Унда "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар ушбу ташаббуснинг улар ҳаётида нималарни ўзгартиргани, қандай кўмак бергани ҳақида сўзлайдилар.

В новом проекте пресс-службы Президента - "Менинг ҳикоям" ("Моя история") - юноши и девушки, включенные в "Молодежную тетрадь", расскажут о том, как эта инициатива помогла им изменить жизнь к лучшему.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#миллатлараро_бағрикенглик

☀️Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакилларининг ўз миллий қадриятлари, анъаналари, азалий урф-одатларига ҳос сайиллари ва байрамларини эмин-эркин нишонлашлари учун барча имкониятлар мавжуд. Хусусан ўзбек ва корейс миллатларининг маданиятлари муштараклигини намоён қилувчи яна бир яйём "Тано" - ёз байрами кўп миллатли Ўрта Чирчиқ туманида бўлиб ўтди.

👉Батафсил👉https://youtu.be/IgiPPguSh3k

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Открытие новых дошкольных образовательных организаций в Ташкентской области
#12june #uzbekistan24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏫Ўрта Чирчиқ туманининг "Ким Пен Хва" маҳалласидаги "Дўстлик" номли 19-сонли ва "Обод" маҳалласидаги "Камалак" номли 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди.

📝Ушбу боғчалар очилиши муносабати билан ҳудудларда мактабгача таълим қамрови ошди. Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, Давлат хизматлари маркази ходимлари шу жойнинг ўзида ота-оналарга давлат хизматларини кўрсатиб, боғча йўлланмаларини тақдим этишди.

🎞Батафсил "O'zbekiston 24" телерадиоканалининг "Axborot 24" информацион дастурида

@urta_chirchiq_hokimligi
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Фуқаро Бахтиёр Ахунжановнинг ижтимоий тармоқлардаги “Тошкент вилоятидан мурожаат. Фермернинг 25 йил эгалик қилган ерини нега тортиб олишяпти?” номли мақола юзасидан расмий муносабат

Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан 2020 йил 4 декабр куни Ўрта Чирчиқ туманида қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилганда 4 та фермер хўжаликлари ерлардан самарасиз фойдаланилаётганлиги аниқланган. (Ушбу фермер хўжаликлари орасида “URAIMJON IXTIYOR” фермер хўжалиги ҳам бўлган)

Ишчи гуруҳ ҳулосасига асосан “URAIMJON IXTIYOR” фермер хўжалиги томонидан, шартли қорамол бош сони етарли эмаслиги, қорамол боқиш учун бинолар мавжуд бўлмаганлиги, истеъмолчиларга чорва етказиб бериш бўйича шартномалар тузулмаганлиги, тижорат банкида пул айланмаларига эга бўлмаганлиги, ишчи ходимлар рўйхатдан ўтмаганлиги сабаб этиб кўрсатилган.

Юқорида келтирилган асослар сабабли “URAIMJON IXTIYOR” фермер хўжалиги томонидан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келинаётган ер майдони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги "Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 14-сонли қарорига асосан бир томонлама бекор қилинган.

Бу ҳолат юзасидан “URAIMJON IXTIYOR” фермер хўжалигида асосли эътирозлари бўлган тақдирда белгиланган тартибда суд органларига мурожаат этиши мумкинлиги тушунтирилган.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Дайжест

❗️14 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота.
Фестивал якунланди

*Пискент. Туманда ғалла йиғим-терим мавсуми давом этмоқда

*Чирчиқ шаҳри. Фуқаролар бандлигини таъминлаш мавсадида 0,5 гектаргача ер майдонлари ажратилади

*Бўстонлиқ. Тумандошимиз Нигора Туяковага имтиёзли кредит ажратилди

*Ўрта Чирчиқ. Янги оилавий боғча очилди

*Бўка. Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Таъмирлаш ишлари авжида

*Қуйи Чирчиқ. Уруғли дон етиштириш ишлари қизғин паллада

*Оҳангарон шаҳри. "Нўғайқўрғон" МФЙ да ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

*Оҳангарон тумани. Барча МФЙларда ичимлик суви қувурлари тортилмоқда.

*Янгийўл шаҳри. Шаҳарда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

*Юқори Чирчиқ. Электр таъминотида таъмирлаш ишлари амалга оширилади

*Қибрай. Маҳалла ёшлари интелектуал ўйинда билимларини синовдан ўтказди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегаралари ўзгартирилмоқда:

Бўка туманидан 8,2 гектар Оққўрғон тумани таркибига,
Ангрен шаҳридан 143,6 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 3278,9 гектар майдон Оҳангарон туманига,
Оҳангарон туманидан 2931,8 гектар майдон Ангрен шаҳри таркибига,
Ангрен шаҳридан 1094,0 гектар, Бўстонлиқ туманидан 312,2 гектар ер майдони Паркент туманига,
Паркент туманидан 493,3 гектар ер майдони Бўстонлиқ туманига,
Бекобод туманидан 588,6 гектар Бекобод шаҳри таркибига,
Бўстонлиқ туманидан 256,7 гектар Чирчиқ шаҳри таркибига,
Зангиота туманидан 8,9 гектар ер майдони Янгийўл туманига,
Янгийўл туманидан 286,9 гектар ер майдони Зангиота тумани таркибига ва 388,0 гектар ер майдони Янгийўл шаҳри таркибига,
Юқори Чирчиқ туманидан 60,1 гектар Қибрай тумани таркибига,
Қибрай туманидан 1884,9 гектар майдон Юқори Чирчиқ тумани таркибига, 62,0 гектар ер майдони Бўстонлиқ тумани таркибига, 1584,0 гектар ер майдони Чирчиқ шаҳри таркибига,
Пискент туманидан 286,75 гектар ер майдони Бўка тумани таркибига, 3564,6 гектар майдон Олмалиқ шаҳри таркибига, Олмалиқ шаҳридан 102,5 гектар ер майдони Пискент туманига,
Оҳангарон туманидан 23,1 гектар ер майдони Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилмоқда.

Бу анклав ҳудудларни тугатиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимликлари органлари томонидан ҳудуд бошқарувини янада соддалаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муаммолар ҳал этилмоқда

Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари марказида туман ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида туман сектор раҳбарлари, тегишли бўлим, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда "Toshkent" телеканали раҳбарияти иштирокида фуқаролар қабули ташкил этилди.

📝Қабул жараёнида аҳолининг олдида турган муаммолар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан чора-тадбирлар режаси тузилди.

✳️Фуқароларнинг мурожаатларини асосан уй-жой билан таъминлаш, ичимлик суви, симёғочлар ўрнатиш, кўчаларни асфалт қилиш ва бошқа коммунал масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш масалаларини ташкил этди. Бир қанча мурожаатлар қабул жараёнида ижобий ҳал этилди.

🎞Батафсил "'Toshkent" телеканалининг "Toshkent 24" информацион дастурида

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#семинар

🔹Ўрта Чирчиқ тумани "Янги ҳаёт" маҳалласида ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш учун аҳолига ер ажратиб бериш ҳусусида, ҳудуддаги маҳалла раислари учун семинар ташкил қилинди.

Семинарда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари У.Узоқов, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими О.Нурматов, сектор раҳбарлари, соҳа мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

🌽Семинарда кўзда тутилган масала маҳалла фуқаролар йиғинларидаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" рўйхатида турувчи ишсиз хотин-қизлар ва ёшларга 50 сотихдан ер ажратилиб бериши ҳусусида бўлиб, семинар якунида “Иззатилло агро” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган ер майдонига 50 нафар фуқароларга дуккакли экинлар экиб берилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#туризм

🏨Ўрта Чирчиқ туманида туризм салоҳиятини янада ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бу борадаги ишлар натижасида туманнинг Ўртасарой ҳудуди яқин вақт оралиғида бутунлай янгича қиёфа касб этмоқда. Ҳозирги пайтда мазкур ҳудудда бир қанча гастрономик туризм объектлари фаолият кўрсатиб, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.

👉Батафсил👉https://youtu.be/ARbmA00pftA

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ўзбек халқи азалдан тозалик, саришталикка катта эътибор қаратиб келади. Қолаверса саришталик, тартиб бор жойда ишда унум, кўтаринки кайфият бўлади.

Ижтимоий тармоқларда Ўрта Чирчиқ тумани 55-оилавий поликлиникаси шифокорлари тунгги навбатчиликдан сўнг, мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани иддао қилинган видеолавҳа тарқалди. Лавҳани диққат билан кузатсангиз, шифокорлар ўзлари фаолият юритаётган муассаса ҳовлисида тозалаш ишлари олиб боришаётганини кўришингиз мумкин.

Шу алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу поликлиника соат 08:00дан 20:00гача фаолият кўрсатади. Поликлиникада тунгги навбатчилик йўқ. Ходимлар иш вақти эса 6 соат қилиб белгиланган. Демак видео тагидаги изоҳлар асоссиз.

Шу ўринда бир гап: ўз уйингизни саришталасангиз, мажбурий меҳнатга йўймайсиз, нега энди поликлиника ҳовлисига озгина ҳиссангиз қўшилса мажбурий меҳнат дея бонг урасиз?!

Хусусан, бировнинг уйини бошқалар келиб, тозалаб бермаганидек, ҳамшираларнинг ўз ишхоналарини ҳам четдан келиб биров тозалаб бермайди. Шу жиҳатдан ёндашилса, асоссиз ва куракда турмас важлар билан хабарлар тарқатишни одамларни покизалик ва саришталикдан қайтаришга қиёслаш мумкин. Шунингдек, поликлиникада қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани ва бу аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда катта аҳамият касб этаётганини ҳам катта мамнуният қайд этиш ўринли.

Сўз эркинлиги, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, видеотасвирларни оммалаштириш яхши, лекин бундай ёлғон хабарларни, фейк видеоларни тарқатиб эмас.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Дайжест

❗️15 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл туман. Халқаро бизнес форумда Янгийўл тумани иштирок этмоқда

*Оҳангарон шаҳри. "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар. "Камалак" ёзги соғломлаштириш майдончаси ўз фаолиятини бошлади

*Зангиота. Янги болалар майдончаси очилди

*Юқори Чирчиқ. "Қуёшча" ёзги соғломлаштириш майдончаси ўз фаолиятини бошлади

*Пискент. Ёшлар 140 гектарлик имкониятдан қандай фойдаланишмоқда?

*Паркент. Ерларга такрорий экин экиш ишлари амалга оширилади

*Оққўрғон. Ишсиз фуқароларга 0,50 гектар ҳисобида такрорий экин учун ер майдонлари ажратилмоқда

*Ўрта Чирчиқ. Мутасаддилар иштирокида фуқаролар қабули ташкил этилди

*Чирчиқ. "Туғилганлик гувоҳномаси" тарқатилди

*Олмалиқ. Зарбулоқликлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

*Маҳалла ва оила. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлигининг Тошкент вилояти туман, шаҳар ҳудудий бўлинмаларида матбуот котиблари ўз фаолиятини бошлади.

*Тошкент тумани. Манзилли дастурга кирмаган кўча

*Янгийўл шаҳри. 2-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

*Ангрен. Маҳалла ва аҳоли турмуш тарзи ўрганилди.

*Бўстонлиқ. Марафонга марҳамат.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍https://uza.uz/posts/276529

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️No comment: «Тошкент денгизи» узра десантчилар...

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Унда 58-мактаб ўқувчилари М.Мадаминов, Э.Таджибаев ва М.Оракбаевлар бир-бирларини уриб, тан жароҳати етказганлик масаласи кўриб чиқилди.

Бу ҳолатда фарзандларига таълим-тарбия бериш мажбуриятини бажармаган ота-оналар И.Матмуродов, Р.Ермекбаева ва Г.Минасиповаларга нисбатан Ўзбекистое Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми билан жарималар белгиланди.

Комиссия қарори билан вояга етмаган ўқувчилар профилактик назоратга олиниб, "Мустақиллик" ва "Бойқўрғон" маҳаллалари кузатувига топширилди. Шунингдек, 58-мактабдан малакали педагог ва психолог бириктирилган ҳолда қизиқишларига кўра тўгаракларга жалб қилини белгиланди.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ тумани идоралараро комиссияси