O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.35K subscribers
30.4K photos
3.43K videos
156 files
9.63K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Зиё масканига янги компьютерлар топширилди

🏫Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов ташаббуси билан Ахборот-кутубхона марказига тақдим этилган 25 жамланма компьютерлар китобхон ва марказ фойдаланувчилари учун айни муддао бўлди.

🖥🖨Ўрта Чирчиқ тумани маъмурий марказининг қурилиши аввало бу ерда замонавий Ахборот-кутубхона маркази қурилишидан бошланганлигининг ўзиёқ туманда китобга, китобхонликка берилаётган катта эътиборнинг ёрқин тимсолидир. Энг муҳими, Ўрта Чирчиқ туманида китобхонлик ҳам биринчи даражадаги масала сифатида кўрилмоқда.

📚Ҳозирги кунда АКМнинг Ахборот коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати бўлимидаги янги компьютер жамланмалари барча қулайликлари билан фойдаланувчилар хизматида.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ёшлар_тадбиркорлиги

Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор

📝Ўрта Чирчиқ тумани "Ким Пен Хва" маҳалласидаги касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллашириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни бизнесга жалб этиш бўйича 48 соатлик ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.

📚Хусусан, бугун дарс машғулотларини Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази мутахассислари олиб боришди. Дарс машғулоти давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Forwarded from Hudud Inform
⚡️ Ҳурматли фуқаролар!!

🌐 @hokimga_murojaatBOT 👈 мазкур телеграм-бот орқали Тошкент вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар шахсан вилоят ҳокимининг назоратига олинади.

📌 Эслатма:
Мурожаат йўллашда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни кўрсатиб ўтишни унутманг. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва амалий ҳал қилишда ёрдам беради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#ёшлар_бандлиги

Яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшлар

👉Батафсил👉 https://youtu.be/qMBFGZnOIPE

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уч авлод учрашуви

🏫Ўрта Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида “Битирувчилар билан учрашув” тадбири ўтказилди. Учрашувда "Ёриқ" маҳалласида яшовчи мактабнинг собиқ битирувчилари, устозлар ва ўқувчилар иштирок этдилар. Учрашувда қатнашган ёши улуғлар ҳамда фаоллар ҳозирги кунда таълимга берилаётган имкониятлар, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўртоқлашдилар. Катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган кекса авлод вакиллари мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари томонидан берилган саволларга атрофлича тушунчалар берди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Тошкент вилоятида коммунал соҳадаги ўзгаришлар
#22apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Китоб-илм чашмаси

🏫Бугун Ўрта Чирчиқ тумани Педагогика коллежида "Оммавий китобхонлик марафони" доирасида "Китоб-илм чашмаси" номли китобхонлик сайли ташкил этилди.

📚Китобхоник сайли тадбирлари мактаб ўқувчилари ўртасидаги "Асарлардан яралган саҳна асарлари" мавзусидаги кўргазмали чиқишлар ҳамда баҳру-байт беллашувлари билан бошланди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги ҳамда Муҳаммад Юсуф таваллудининг 67 йиллиги муносабати билан коллеж ва мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган "Китоб-илм чашмаси" деб номланган маънавий-маърифий тадбир юқори савияда ташкил этилди.

📖Тадбирга таклиф этилган Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ходимлари, вилоятдаги барча педагогика коллежлари ҳамда мактабгача таълим бўлимларидан ташриф буюрганлар учун коллежда ташкил этилган "Маънавият хонаси" ва "Маънавият бурчаги"нинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ёшлар_бандлиги

Шундай ёшларимиз борки, улар яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишмоқда

👉Батафсил👉 https://youtu.be/ow_v_ypj9HA

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали соҳага оид янгиликлардан ҳабардор бўлинг.

@urta_chirchiq_hokimligi
#ЭЪЛОН

📡ҲУРМАТЛИ ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ ФУҚАРОЛАРИ!
ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ФУҚАРОЛАРНИ ҚУЙИДАГИ МАНЗИЛЛАРДА ҚАБУЛЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА.

1️⃣ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ ҲОКИМИ, 1-СЕКТОР РАҲБАРИ – НУРМАТОВ ОЛИМЖОН РАХИМЖОНОВИЧ
🏬1-СЕКТОР ШТАБИ. МАНЗИЛ: “ЎЧОҚЛИ” МАҲАЛЛАСИ, МЎЛЖАЛ: “ХУМО” ТЎЙХОНАСИ, ТЕЛЕФОН 702021828
🗓ҲАФТАНИНГ ЖУМА КУНИ СОАТ 09:00

2️⃣ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ ПРОКУРОРИ, 2-СЕКТОР РАҲБАРИ – ТЕМИРОВ СОБИРЖОН НУРБОЕВИЧ
🏬2-СЕКТОР ШТАБИ. МАНЗИЛ: “ФАЙЗОБОД” МАҲАЛЛАСИ, МЎЛЖАЛ: ПАСПОРТ БЎЛИМИ, ТЕЛЕФОН 707623226
🗓ҲАФТАНИНГ ШАНБА КУНИ СОАТ 09:00

3️⃣ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ, 3-СЕКТОР РАҲБАРИ – БЕРДИҚУЛОВ ЖАВЛОНБЕК НОДИРОВИЧ
🏬3-СЕКТОР ШТАБИ. МАНЗИЛ: “ЎРТА ОВУЛ” МАҲАЛЛАСИ, МЎЛЖАЛ: 58-ҚИШЛОҚ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИ, ТЕЛЕФОН 998391032
🗓ҲАФТАНИНГ ЧОРШАНБА КУНИ СОАТ 09:00

4️⃣ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ, 4-СЕКТОР РАҲБАРИ – УСМОНОВ ЖАМШИД АКМАЛОВИЧ
🏬4-СЕКТОР ШТАБИ. МАНЗИЛ: “ЯНГИЛИК” МАҲАЛЛАСИ, ЧОЛДОРОВУЛ КЎЧАСИ 91А-УЙ, ТЕЛЕФОН 935205651
🗓ҲАФТАНИНГ СЕШАНБА КУНИ СОАТ 09:00

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#Онлайн
#Ўрта_Чирчиқ
#ҳоким_ҳудудларда

Даврон Ҳидоятов "Туркистон" маҳалласига борди

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Бугун Ўрта Чирчиқ туманида навбатдаги "Сиёсий (маърифат) соати" бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги ўқув соатида туман ҳокимликлиги аппарат ҳодимлари иштирок этишди.

"Сиёсий (маърифат) соат"да ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ёритиб берилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати