O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.4K subscribers
28.3K photos
3.17K videos
155 files
8.97K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
📈Президентимиз томонидан “маҳаллабай” ишлаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва тўсиқларни бартараф этиш, камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини ишга жойлаштириш, аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган ишсизлар бандлигини таъминлаш, маҳаллалардаги етишмаётган хизмат кўрсатиш турларини жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берганлар.

🐄Ўрта Чирчиқ туманида “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида туман ҳокимлиги ташаббуси билан "Янги турмуш" маҳалласида 1-сектор ҳудуди аҳолисига қорамол, қўй ва тикув дастгоҳлари берилди.

🐑Таъминотчи корхоналар томонидан қўй, наслли қорамол, тикув дастгоҳлари доимий иш ўрнига эга бўлмаган ҳамда ўзини-ўзи банд қилмоқчи бўлган ва "темир дафтар"да турган маҳалла аҳолисига тарқатилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#сайёр_суд

Бугун «Қайтмас» маҳалласи идорасида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ тумани суди раиси Хуршид Ҳотамов тўйда жанжаллашган йигитлар орасидаги низони бартараф этиш чоралари кўрди, дея маълум қилди Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутати Бахтиёр Хонтўраев.

Тушунтириш ишларидан сўнг яраштириш масаласи муҳокама қилиниб, томонлар розилиги билан яраштирилди. Бошқа бундай ишлар такрорланмаслиги тушунтирилди.

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
‼️Хорижда ишламоқчи бўлган фуқаролар диққатига!!!

❗️Хорижда ишлайман деб алданиб қолманг!

⚠️Огоҳ бўлинг!

💰Бугунги кунда давлатимиз томонидан хорижга бориб яхши даромадга эга бўлиш имконияти яратилди.

📌 Ҳурматли фуқаролар агарда Сизда хорижда ишлаш истагида бўлсангиз Ўрта Чирчиқ тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат килишингизни сўраймиз.

☎️Мурожаат учун телефонлар:
📞(+99899) 895-02-13
📞(+99893) 600-47-44
Forwarded from BU KUN-THIS DAY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11.03.2021/09.00
#Toshkent_viloyati

MEHNATDAN KUCH TOPGAN AYOL
————————————
МEҲНАТДАН КУЧ ТОПГАН АЁЛ
—————————————-
Muxbir: Dilnoza ATOYEVA🎤

BIZNI
KUZATISHDA DAVOM ETING
👇👇👇
https://t.iss.one/zortv_bukun
Бугун Ўрта Чирчиқ туманида навбатдаги "Сиёсий (маърифат) соати" бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги ўқув соатида туман ҳокимликлиги аппарат ҳодимлари иштирок этишди.

"Сиёсий (маърифат) соат"да ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ёритиб берилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади

“Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (125-сон, 09.03.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланиш тартиби жорий этилади.

➡️ 2021 йил 1 сентябрдан жисмоний шахсларга тегишли M1 тоифадаги автотранспортларни тадбиркорлар – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланилади.

➡️ 2021 йил 1 июлга қадар автотранспортларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорларга Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг “Техник кўрик” автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш имконияти яратилади.

❗️2021 йил 1 сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади.

📋 Қарорга билан шунингдек, Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Унга кўра, транспортлар қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;
ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;
ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;
тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;
навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

‼️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#профилактика

🏫Ўрта Чирчиқ тумани 2-сонли касб-ҳунар мактабида Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси "Кучлук" бекати хавфсизликни таъминлаш бўлими профилактика инспекторлари, туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими ҳамкорликда ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.

👮‍♂Учрашувда маърузачилар Президент раҳбарлигида жорий йил 12 февралдаги Ички ишлар вазирлигидаги кенгайтирилган йиғилишида ёшлар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар сони ошиб бораётганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди. Айни кунларда Ички ишлар органлари ходимлари мактабларда, маҳаллаларда, кенг жамоатчилик вакиллари орасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.

🎞Батафсил видеолавҳада

@urta_chirchiq_hokimligi
#ёшлар_дастури

📌2020-2021-йилларда "Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича ташкил этилган чора-тадбирлар дастури доирасида, Ўрта Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 5-10-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича "Мудир кубоги" спорт мусобақаси тумандаги 29-мактабда ўтказилди.

⚽️🏀150 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этган спорт мусобақасида тумандаги 4 та секторда ҳудуддий саралаш босқичларида иштирок этиб, туман босқичига йўл олган спортчи ўқувчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

🏆Мусобақа якунига кўра, футболда ғолибликни 4-сектор жамоаси, волейбол туридан эса 2-сектор жамоаси ғолибликни қўлга киритишди.

@urta_chirchiq_hokimligi