O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
6.17K subscribers
28.7K photos
3.21K videos
155 files
9.09K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Фарзандингизни боғчага жойлаштирмоқчимисиз? Буни уйингиздан чиқмай туриб, масофадан қандай амалга ошириш мумкинлигини биласизми?

Ушбу видеоқўлланма ёрдамида буни қулай ва тез амалга оширишингиз мумкин!

https://www.youtube.com/watch?v=WzzeMtgB8u0

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from BU KUN-THIS DAY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10.03.2021/20.00
#Toshkent_viloyati

TADBIRKORLIK TARMOQLARI KENGAYMOQDA
————————————
ТАДБИРКОРЛИК ТАРМОҚЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА
—————————————-
Muxbir: Dilnoza ATOYEVA🎤

BIZNI
KUZATISHDA DAVOM ETING
👇👇👇
https://t.iss.one/zortv_bukun
#ёшлар_дастури

Ўрта Чирчиқ туманида “2020-2021 йиллар давомида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури" доирасида бир қатор режали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ёшлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

🏫Хусусан, "Ким Пен Хва" маҳалласидаги касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Диёр Муҳаммадиев иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

📝60 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштирок этган мазкур учрашувда капитал бозорида амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар тўғрисида мутахассис ёшларга зарурий маълумотлар беришди.

🖇Учрашувда ёшлар қимматли қоғозлар бозори, лотереялар ташкил этиш ҳамда бошқа ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤Ўрта Чирчиқ тумани "Янгийўл" маҳалласида жойлашган "Авангард-Агро-Импекс" МЧЖ томонидан Туркия технологияси асосида қурилган замонавий иссиқхонада журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди.

🥒40 кунда пишиб етилган, мазали бодринглар асосан Қозоғистонга экспорт қилинмоқда. Шунингдек, ушбу маҳаллада яшовчи 35 нафар ёшлар ва аёллар иссиқхонада иш билан таъминланганлар.

🎞Батафсил "Sevimli" телеканалининг "Zamon" информацион дастурида

@urta_chirchiq_hokimligi
#вояга_етмаганлар

❗️Оталик ҳуқуқидан маҳрум бўлиш алимент тўлашдан озод бўлди дегани эмас

Савол: Вояга етмаган боланинг отасини суд оталик ҳуқуқидан маҳрум қилса, ота болага алимент тўлашга мажбурми?

Жавоб: Оила кодекси 81-моддасига кўра, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.

▶️Вояга етмаганлар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ тумани идоралараро комиссияси
Ижтимоий эълон

Давлат субсидияси қандай олинади?

Ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар бандлигини таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси давлат субсидияси ажратади.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади:

а) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:
енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача;
суғориш воситалари харид қилиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача;
уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача;

б) қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача.
Бунда:
қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади;
қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар бирлаштирилади.

Шунингдек, "темир дафтар"да турган аёллар ва ёшларга 1 сотихлик иссиқхоналар қуриб берилади.

Мурожаат учун телефонлар:
(+99899) 895-02-13 (Ҳулкар Махаматқулова)
(+99893) 600-47-44 (Шуҳрат Хайдарқулов)

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги
📈Президентимиз томонидан “маҳаллабай” ишлаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва тўсиқларни бартараф этиш, камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини ишга жойлаштириш, аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган ишсизлар бандлигини таъминлаш, маҳаллалардаги етишмаётган хизмат кўрсатиш турларини жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берганлар.

🐄Ўрта Чирчиқ туманида “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида туман ҳокимлиги ташаббуси билан "Янги турмуш" маҳалласида 1-сектор ҳудуди аҳолисига қорамол, қўй ва тикув дастгоҳлари берилди.

🐑Таъминотчи корхоналар томонидан қўй, наслли қорамол, тикув дастгоҳлари доимий иш ўрнига эга бўлмаган ҳамда ўзини-ўзи банд қилмоқчи бўлган ва "темир дафтар"да турган маҳалла аҳолисига тарқатилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#сайёр_суд

Бугун «Қайтмас» маҳалласи идорасида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ тумани суди раиси Хуршид Ҳотамов тўйда жанжаллашган йигитлар орасидаги низони бартараф этиш чоралари кўрди, дея маълум қилди Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутати Бахтиёр Хонтўраев.

Тушунтириш ишларидан сўнг яраштириш масаласи муҳокама қилиниб, томонлар розилиги билан яраштирилди. Бошқа бундай ишлар такрорланмаслиги тушунтирилди.

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt