O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.98K subscribers
28K photos
3.12K videos
154 files
8.86K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#расмий

Бугун Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Олимжон Нурматов, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар иштирок этди.

Сессия ишида Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутатлари томонидан 5 та масала кўриб чиқилди.

Сессия ишчан кайфиятда ўтиб, депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб, кун тартибидаги барча масалалар юзасидан сессия қарорлари қабул қилинди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
ХАЛҚҚА ЯҚИН

Ҳурматли фуқаролар!

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Telegram мессенжерида @suduzbot дастури ишга туширилди!

Ушбу дастурнинг асосий вазифаси – фойдаланувчилар томонидан фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолияти юзасидан киритилган савол ва мурожаатларга қисқа фурсатда тезкор жавоблар беришдан иборат.

Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилдингиз, лекин:

♦️ Мурожаатингиз бўйича асоссиз рад жавоблари бериляптими?

♦️ Даъво аризангиз ўз вақтида кўриб чиқилмадими?

♦️ Ортиқча оворагарчиликка йўл қўйилдими?

♦️ Ишни мазмунан кўриш асоссиз равишда чўзиб юборилдими?

♦️ Суд ҳужжати белгиланган вақтда тақдим этилмадими?

♦️ Судьялар ва суд ходимларининг муомаласидан норозимисиз?

♦️ Коррупция ёки тамагирлик ҳолатларига дуч келдингизми?

Бундай ҳолатларда дарҳол Ўзбекистон Республикаси Олий судига Telegram мессенжеридаги @suduzbot орқали мурожаат қилинг!

Ҳар бир мурожаат эътиборимиздан четда қолмайди!

Ўзбекистон Республикаси Олий суди барчангизни фаол фуқаролик позициясига эга бўлишга чақиради!


Ҳурмат билан,
Халилилло Турахужаев,
Олий суд раиси ўринбосари

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ёшлар_дафтари
#аёллар_дафтари

Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ташкил этилган намунавий ўқув курсларига старт берилди.

👭Ўрта Чирчиқ тумани Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази ва "Ҳунарманд" уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган бизнес асослари ўқув курсларига “Ёшлар дафтари” ва "Аёллар дафтари"га киритилган фуқаролар, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, қолаверса, тадбиркорликка қизиққан ёшлар жалб этилди. Дарсларни юқори тажрибага эга, малакали мутахассислар олиб бориб, тингловчиларга соҳага оид билим ва кўникмаларни бермоқдалар.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#Siyosiy #ma'rifat #soati

Rahbar kadrlar va davlat fuqarolik xizmatchilari uchun "Siyosiy-ma'rifat soati"ning navbatdagi soni 2021-yil 26-fevral kuni soat 9:00 da boshlanadi.

"Siyosiy-ma'rifat soati"da ma'ruzachilar quyidagi masalalarga to'xtalib o'tadilar:

• Ikki hafta davomida qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning mazmun-mohiyati;
• Mamlakatimiz mehnat bozorini malakali kadrlar bilan ta'minlash chora-tadbirlari;
• Bolalarni maktabgacha ta'lim bilan bosqichma-bosqich to'liq qamrab olishni ta'minlashga doir chora-tadbirlari;
• Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir chora-tadbirlar;
• Resurs soliqlari va mol-mulk solig'ini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari.

"Siyosiy-ma'rifat soati"ni Davlat xizmatini rivojlantirish agentligining YouTube'dagi kanalida to'g'ridan-to'g'ri kuzatib borishingiz mumkin!

Agentlik Axborot xizmati
https://t.iss.one/argos\_uz
#YETAKCHILAR_OYLIGI
#KATTA_FORMAT
#O`RTA_CHIRCHIQ_YETAKCHILARI
#MOTIVATOR
#O`RGANAMIZ_O`RGATAMIZ

🏫Бугун Ўрта Чирчиқ туманидаги 3-мактабда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан ёшлар етакчилари ойлиги доирасида умумий ўрта таълим мактаблари ёшлар иттифоқи етакчилари ҳамда сардорлар иштирокида "Мотиватор" ўқув-семинари бўлиб ўтди.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг https://telegra.ph/%C3%95RTACHIRCHIQ-YETAKCHILARI-02-25

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Президент Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Уларга кўра, Қибрай туманида дендропарк, Олимпия шаҳарчаси, университет, шифохона ва бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган.
Лойиҳаларни сифат ва қулайлик жиҳатидан такомиллаштириш, иншоотларни қуришда жаҳондаги энг илғор тажрибаларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент ознакомился с презентацией созидательных проектов, которые будут реализованы в Ташкентской области. Так, планируется создание дендропарка, строительство олимпийского городка, универсистетских зданий, клиники и других объектов в Кибрайском районе.
Даны указания по качественной доработке проектов, применению при строительстве передового мирового опыта.

#Mirziyoyev #taqdimot #Osiyouyinlari #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Матбуот котиблари фаолияти баҳоланди

Таҳлилий натижаларга кўра, 2020 йил сентябрь ойига қадар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари хулосалари асосида ахборот хизмати раҳбари лавозимига расман тасдиқланиб, фаолият юритиб келган республика даражасидаги 125 нафар матбуот котибидан 14 нафарининг иш натижалари юқори, 67 нафариники ўрта, 30 нафариники қониқарли, 17 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

Шу билан бирга, Президент қарорига асосан барча туман ва шаҳарларда ҳам ахборот хизматлари ташкил этилганди. Бу галги рейтингда биринчи марта туман ва шаҳар ҳокимликлари (жами 206 та) фаолияти ҳам инобатга олинди. Ҳокимликлар кесимида 190 нафар матбуот котибидан 6 нафарининг фаолияти юқори, 7 нафариники ўрта, 117 нафариники қониқарли, 60 нафариники эса паст даражада, деб топилди. 16 нафар матбуот котиби мазкур лавозим вакант бўлгани ёки матбуот котиби 6 ойдан кам фаолият юритгани сабабли баҳоланмади.

➥ Батафсил

@aoka_uz
“Ўрта Чирчиқ” комплекс хизматлар кўрсатиш маркази ўз иш фаолиятини бошлади

🏦AТ “Aлоқабанк” мижозларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтиришда давом этмоқда. Ўрта Чирчиқ тумани "Намуна" маҳалласи Бектемир шоҳ кўчаси 217-уйда “Ўрта Чирчиқ” комплекс хизматлар кўрсатиш маркази ўз иш фаолиятини бошлади.

🔻Марказда қуйидаги хизмат турлари кўрсатилади:

🔹Юридик шахсларга ҳисоб-рақам очиш;
🔹Юридик шахслар ҳисоб-рақамига хизмат кўрсатиш;
🔹Юридик шахсларни кредитлаш;
🔹Юридик шахслар кунлик нақд пул тушумини қабул қилиш;
🔹Жисмоний шахсларни кредитлаш;
🔹Пластик карточкалар билан боғлиқ операциялар;
🔹Терминалда бошқа банк картасидан нақд пул ечиш;
🔹Халқаро пул ўтказмалари;
🔹Омонат операциялари;
🔹Бир марталик тўловлар(бюджет, коммунал ва бошқа тўловлар);
🔹Банкомат (24/7)

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури
#мурожаатдан_сўнг

Ўрта Чирчиқ туманида 2020-2021 йиллар давомида "Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури" доирасида мунтазам равишда сектор раҳбарлари иштирокида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилиб келинмоқда. Учрашувларда ёшлар ўзларини қизиқтирган
йўналишларда раҳбарларга мурожаатлар қилишмоқда.

✂️💈Жумладан, "Роватак" маҳалласида яшовчи Шохиста Ахмедова ўз хонадонида иш фаолият бошлаш учун тикув машиналари сўраб сектор раҳбарларига мурожаат
қилган эди. Шундан сўнг, мурожаатни ишчи гуруҳ
ўрганиб чиқиб, тикув машиналари олиб берилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
🏤Бугун Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги ва вилоят Маданият бошқармаси ҳамкорлигида Юқори Чирчиқ туманида "Миллатлар дўстлиги" маданият биносида "Рақс сеҳри" ҳамда "Ёш қўшиқ ижрочилари" шиори остида умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

🥇Танловнинг "Ёш қўшиқ ижрочилари" йўналиши бўйича 3-ўрин Юқори Чирчиқ туманига, 2-ўрин Оққўрғон туманига ва фахрли 1-ўринга муносиб деб Ўрта Чирчиқ тумани умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари тан олинди.

@urta_chirchiq_hokimligi