O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.54K subscribers
28K photos
3.13K videos
154 files
8.88K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#ёшлар_дастури

Ўрта Чирчиқ тумани 12-мактабида "Ёшлар шахмат таҳтаси" Республика очиқ турнирининг туман ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди.

🥈Турнир доирасида 54-мактаб ўқувчилари, шахмат бўйича Москвада ўтказилган Жаҳон чемпионатининг 2-ўрин соҳиби Алмаз Рахматуллаев ва Сингапурда ўтказилган Осиё чемпионатининг 2-ўрин соҳиби Ақжўл Рахматуллаев ташриф буюриб, ўз тенгдошларига мастер класс сифатида дарс ўтиб беришди.

🛍Турнир якуни бўйича фахрли ўринни эгаллаган ёшлар туман босқичига йўлланмани қўлга киритишди ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

@urta_chirchiq_hokimligi
#мурожаатнома_тарғиботи

2021 йил: “Янги марралар, якдил қадамлар”

Ўрта Чирчиқ туманидаги 27-мактабда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент давлат аграр университети профессор-ўқитувчиларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари ўз марузаларида Ўзбекистион Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган устувор вазифалар ижросини ҳар бир бандга долзарб топшириқ сифатида ёндашиш зарурлигини алоҳида қайд этишди.

Тадбирда Ўрта Чирчиқ тумани жиноят ишлари суди раиси Х.Хотамов, Ўрта Чирчиқ тумани Фуқаролик ишлари суди раиси Р.Абдуазимов, 3-сектордаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари, умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, корхона ва ташкилот ходимлари, нуронийлар, фаоллар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

@urta_chirchiq_hokimligi
Эврилишлар замонида маънавият қуролимиз ва қалқонимиз бўлади

☝️ Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият.

☝️ Бир куни нуроний адиб Шукрулло (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) зиёратига борган шогирдларидан бирини саволга тутибди:
– Нега телевизор тинимсиз спортчиларни кўтар-кўтар қиляпти?!
– Устоз, спорт мамлакат ва миллатни дунёга энг тез танитадиган восита экан, улар орқали Ўзбекистон номи дунёга танилар, имижи юксалар эмиш...
Бундай жавобдан сўнг устоз адиб:
– Ҳа-а, яхши, – деб бир хўрсиниб давом этибди: – Халқимиз бир замонлар ақли, илми, адабиёти билан дунёга танилган эди... Спорт танни чиниқтиради, мускулни чайир қилади, лекин қалб-чи?! Маънавият-чи?! Ақл-чи?! Бунга ҳам эътибор керак! Девдай бўлса-ю, мияси ишламаса, нима бўлади?!

☝️ 2000 та ададнинг нари-берисида чоп этилаётган “Гулхан” республикамизнинг қайси мактабига етиб бораяпти? Синфдан ташқари ўқишларда ўқувчилар қайси нашрларни мутолаа қилишаяпти?

☝️ “Тафаккур”, “Маънавий ҳаёт”, “Шарқ юлдузи”, “Жаҳон адабиёти” каби нашрларнинг таълим муассасаларига етиб бормаяпти.

☝️ “Барчамизга офтоб каби равшан ва аёндурки: макотиб тараққийнинг бошланғичи, маданият ва саодатнинг дурдонасидур. Маданияти ҳозирадан маҳрум қолуб, саноеъ ва маориф силоҳи ила қуролланмаган миллат эса дунёда роҳат ва саодат юзини кўролмай, “муборазаи ҳаёт” майдонида мутлақо мағлуб бўлур, оёқлар остида эзилур. Диний, иқтисодий ишларда ўзгаларнинг асири бўлуб, бора-бора миллат ва диёнатини ҳам қўлдан берур. Ана ушбу йўллар ила охири маҳв ва нобуд бўлуб кетар.”

☝️ Эврилишлар замонида бизни ҳар қанақа хавфдан мудофаа эта олиш қудратига эга нарса, бу – китоб.

☝️ Аҳли башарни ҳар қандай балои офатдан фақатгина китоб асраб қола олади; кутубхонадан ташқарида инсон учун омонлик йўқ!

❇️ Ўртачирчиқлик ёш журналист, “Машъал” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Отабек Исроиловнинг мақоласини қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ ўқинг

👉 https://telegra.ph/EHvrilishlar-zamonida-manaviyat-қurolimiz-va-қalқonimiz-bўladi-01-23

✍️ @urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Бугун кечагидек яшашга ҳаққимиз йўқ - уйғониш керак, ҳаммамиз бирлашишимиз керак

Президент: У нас нет права жить как раньше - всем нам нужно проснуться, объединиться

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Тошкент вилоятида янги мавсумга қишлоқ хўжалиги техникалари назоратдан ўтказилди
#23jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#туризм

🛣Маълумки, Ўрта Чирчиқ тумани асосан Тошкент вилоятининг Нурафшон ва Бекобод шаҳарлари ҳамда Бекобод, Оққўрғон, Пискент ва Бўка туманларини Тошкент шаҳрига боғловчи туман ҳисобланади. Шунингдек, Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон пойтахтига келаётган меҳмонлар ҳам Ўрта Чирчиқ туманида бир тўхтаб ўтишади.

🏨Тошкент шаҳри Бектемир чегара постидан чиқиб, Ўрта Чирчиқ туманининг "Алишер Навоий" ва "Намуна" маҳаллаларига киришдан то "Тошкент денгизи"нинг тугаш қисмигача бир қатор туризм объектлари ҳамда йўл инфраструктуралари мавжуд бўлиб, улар маҳаллий ва хорижий меҳмонларга хизмат кўрсатади.

🎞Булар ҳақида батафсил "Dunyo bo'ylab" телеканалининг "Yo'l bo'ylab" телекўрсатувида

@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Ўрта Чирчиқ тумани "Кучлик" маҳалла фуқаролар йиғини Исломобод кўчасида истиқомат қилувчи А.Қобиловлар оиласи ҳукуматимиз томонидан яратилган имкониятларлардан унумли фойдаланиб, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда қўшимча даромад топиш мақсадида, хонадонидаги томорқасидан 6 сотих ер майдонда иссиқхона қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
#Очиқ #Шаффоф #Адолатли

⚡️Очиқ мустақил танловлар ўтказилиши давлат фуқаролик хизматига киришда барча фуқароларнинг тенг имкониятлардан фойдаланишига, давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант ўринларни малакали мутахассислар билан етарли даражада таъминлашга, кадрлар малакасининг юклатилган вазифалар ва замонавий эҳтиёжларга мувофиқ бўлишига эришишга, давлат фуқаролик хизмати ходимлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар сифатининг юқори бўлишига олиб келади. Ва, албатта, меритократия тамойилига асосланган очиқ мустақил танловлар келажакда мамлакатимиз ривожи учун хизмат қилади.

👉Веб-сайт: https://argos.uz/

👉Фейсбук: https://www.facebook.com

👉Инстаграм: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

👉Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCVm3AfukMqCaX_e1Bhn8HBQ

👉Вакансиялар порталининг телеграмдаги канали: https://vacancy.argos.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Тошкент вилоятида маҳалла раислари давлат хизматларидан фойдаланишга ўқитилмоқда

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/?p=24979

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Nadomat

Sizni tashlab ketishadi...” – telefonga yopishib olgan qizlar haqida “Apple house” jamoasidan taʼsirli rolik!

“Yoshlar kundaligi”dan real hayotiy manzara.😊🤝

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Instagram | Facebook

Kanalga ulanish👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱Ўрта Чирчиқ туманида томорқачилик бўйича ўзига хос мактаб яратилган. Тумандаги маҳаллаларда кўплаб оилалар кафтдек жойдан самарали фойдаланиб, оиласини ҳам, бозорни ҳам арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминламоқда.

🌴Хусусан, “Роватак” маҳалла фуқаролар йиғинида аксарият хонадонлар томорқадан йилига уч-тўрт марта ҳосил олмоқда. Хонпошша ая Аҳмедова ҳам шундай хонадон бекаларидан бири ҳисобланади.

🎗Яқинда Хонпошша аянинг узоқ йиллик самарали меҳнатлари эътироф этилиб, "Намунали томорқачи" кўкрак нишони билан тақдирланди.

👉Батафсил "Sevimli" телеканалининг "Zamon" информацион дастурида.

#Ўрта_Чирчиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
⚡️⚡️Тошкент вилоятида давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек, ёшлар ўртасида шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш йўлга қўйилди. Давлат хизматлари марказларида, маҳалла ва мактабларда масофадан туриб хизматлардан фойдаланиш бўйича семинар, маҳорат дарслари ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

🔍Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари марказида ўтказилган семинарда тумандаги 20 га яқин маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва умумтаълим мактабларининг ёшлар етакчилари иштирок этди. Тадбирда марказ ходимлари давлат хизматларини маҳалласидан, уйидан чиқмаган ҳолда фойдаланиш, онлайн хизмат олишга кўникма шакллантириш борасида керакли тушунчалар берди.

▶️БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#сайёр_қабул

Ўрта Чирчиқ тумани “Қундузак” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида туман прокурори Собиржон Темиров ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жавлон Бердиқулов, тегишли бўлим, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

📝Сайёр қабул жараёнида, “Қундузак” маҳалласи фаолларининг аҳоли олдида турган муаммолар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган ахбороти эшитилди.

🚰Фуқароларнинг мурожаатларини туман ҳокими ўрганиб чиқиб, тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, ичимлик суви, симёғочлар ўрнатиш, кўчаларни асфалт қилиш ва бошқа коммунал масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#эълон

Ўрта Чирчиқ туман электр таъминоти корхонасининг хабар қилишича, туманга кириб келувчи юқори кучланишли 110 кв ҳаво тармоғи кўрикдан ўтказилиб, техник таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шу сабабли 2021 йил 27 январ куни соат 07:00 дан 17:00 гача Бургалик, Мингтепа, Чуқуровул, Ўртабўз, Номданак, Адолат, Олтиўғил, Қорақўйли, Обод маҳалла фуқаролар йиғини худудларида электр энергиясидан узилишлар содир бўлади.

Ўрта Чирчиқ тумани электр тармоқлари корхонаси узилишлар учун олдиндан узр сўрайди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати